Бу дунёга кимлар келиб ким кетмаган, Одамзотга молу-дунё хеч етмаган. Туркий бўлиб туркликни тарк этмаган, Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур! Амир Темур, Алишерлар ўтмиш энди, Боязид-у, барлос шерлар ўтмиш энди. Мақтанишмас асл эрлар ўтмиш энди, Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур! Аждодларинг гўрларида тик турмасин, Болаларинг боши эгик ҳам юрмасин. Келажагинг Орол каби қуримасин, Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур! Бефарқлигу-лоқайдликни қилма одат, Адолатдан афзал эмас ҳеч ибодат. Хурфикирнинг натижаси бу саодат, Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур! Шеърларимни битдим асл шерлар учун, Белларида белбоғи бор эрлар учун. Туркийзамин деб аталмиш ерлар учун, Эй миллатим уйғон энди ғафлатдан тур! Хожи Калон Автор Muhammadhon Zokirhojiaka, 10 Июнь 2011.
|