Среда, 24-05-08, 02:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 21 » Олмаотадаги қочқин аёллар бедарак кетди
01:21
Олмаотадаги қочқин аёллар бедарак кетди

Олмаотадаги қочқин аёллар бедарак кетди

Олмаотадаги ўзбекистонлик қочқин аёллар шу йилнинг 9 июн куни маҳаллий прокуратура биноси олдида пикет уюштиргандилар.

Олмаотадаги ўзбекистонлик қочқин аёллар шу йилнинг 9 июн куни маҳаллий прокуратура биноси олдида пикет уюштиргандилар.

20.06.2011

Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ўзбек қочқинларининг яқинлари Олмаотадаги ижара уйларини тарк этганлар.

Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг қозоқ шўъбаси мухбири Казис Тўғузбаев 17 июн куни Олмаотадаги ўзбекистонлик қочқин аёллар ва болалар ижарада турган уйга бориб, уларни тополмаганини айтади. Уй эгаси ва қўшнилар ҳам уларни икки кундан буён кўрмаган эканлар.

Озодлик мухбирлари қочқин аёллардан бир нечтасининг мобил телефонига қўнғироқ қилдилар, бироқ қочқин аёлларнинг телефони ўчиқ бўлгани туфайли улар билан боғлана олмадилар.


Сўнгги пайтларда Олмаотанинг Қорасув мавзеидаги уйлардан бирида яшаган ўзбекистонлик қочқин аёллар билан уларни ижарага қўйган Самат Солиҳов ҳам боғлана олмаган. Ўзбек қочқинлари ўзидан маълум миқдорда қарз бўлиб қолганини айтган уй эгаси аслини олганда уларга нисбатан жиддий эътирози йўқлигини таъкидлайди.


- Уйни уларнинг эрлари ижарага олганди. Улар ичмайдиган, чекмайдиган, безорилик қилмайдиган жиддий одамлар эди, - дейди Самат Солиҳов.


Олмаота шаҳрининг 1-темир йўли яқинидаги кўп қаватли уйда яшовчи ўзбек қочқинларини ҳам Озодлик мухбири уйидан тополмаган. Улар билан қўшни хонадонда яшовчи Гулбахрам Супашева ўзбек қочқинлари икки-уч кун аввал чиқиб кетганларини, бироқ уларнинг қаерга кетганини билмаслигини айтган. 


Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 9 июнидан 11 июнигача Олмаота шаҳрида ўтказилган "Мигрант” рейди чоғида қозоқ полициячилари ва махфий хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган ўзбек қочқинлари роппа-роса бир йил ҳибсхонада сақланганидан кейин Ўзбекистонга бериб юборилганди. Экстрадиция қилинган кишиларни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари таъқиқланган диний-экстремистик оқимларга мансублик ва конституциявий тузумни ағдаришга уринганлик ҳамда қасддан қотиллик қилганликда гумон қилаётганди. Аммо ўзбекистонлик бошпана изловчиларнинг ўзлари ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини ва ўзларининг айбсиз эканларини такрор-такрор айтганлар.


Маълум бўлишича, шу йилнинг 10 июнига ўтар кечаси соат иккидан учгача иккита автобусда келган қозоқ полициячилари қочқинларнинг Қорасув мавзеидаги уйини тақиллатиб турганлар.


- "Энди бизни автобусга ўтқазиб, Ўзбекистонга бериб юборар эканлар-да” деб қўрқиб кетдик. Худога шукурки, бирор соатлардан кейин улар кетишди, - дея иқтибос келтиради қочқин Гулнора Қодирова сўзларидан Озодликнинг қозоқ шўъбаси.


Бу ҳақда гапирган яна бир қочқин аёл - Умида Азимова ҳам ўзбек қочқинлари жуда танг аҳволда қолганларини, Қозоғистонда қолиш улар учун хавфли бўлиб қолганини айтган.


Айни пайтда қочқин аёллар ва уларнинг болалари учинчи давлатга чиқиб кетгани ҳақида

тахминлар йўқ эмас. Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари бюроси ходими Денис Живага фикрича ҳам, бу ўзбек қочқинлари учун энг яхши йўл эди.

- Шу ҳафта бошида мен Умида Азимова билан учрашдим. Англашимча, ўзбек аёллари учинчи мамлакатга чиқиб кетишни истаётгандилар, яъни улар Ўзбекистонга ҳам кетмоқчи эмасдилар, Қозоғистонда ҳам қолмоқчи эмасдилар, - дейди Денис Живага.


Ҳуқуқ фаолига кўра, қочқин аёллар "Қозоғистон расмийларига ишонмаганлари учун” сиёсий бошпана сўраб маҳаллий миграция хизматларига ариза топширмоқчи эмасдилар.


Аснода Олмаота шаҳар миграция полицияси бошқармаси матбуот хизмати ўзбекистонлик қочқин аёллар ва уларнинг болалари тақдири ҳақида ўзларига ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирганлар.
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1207 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz