Пятница, 24-05-03, 21:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 22 » ҚИРҒИН: КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ МАНФААТ ИЗЛАМОҚДА?
11:34
ҚИРҒИН: КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ МАНФААТ ИЗЛАМОҚДА?
Шуҳрат АҲМАДЖОНОВ                                       
2011 йил 28 май – 22 июн


ҚИРҒИН: КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ МАНФААТ ИЗЛАМОҚДА?

Кимки Марказий Осиёни бошқарса, у Евроосиёни бошқаради,
кимки Евроосиёни бошқарса, у – дунёни бошқаради. [1]
ХЭЛФОРД МАККИНДЕР (1861-1947) [2]

Кириш сўзи.

1. Халқаро комиссиянинг айрим хулосалари.

2. Махсус хизмат органи (МХО) давлатни орқаваротдан бошқараётгани.

3. Россия МХО манфаати.

4. Хитой МХО манфаати.

5. АҚШ ва Европа Иттифоқи МХО манфаати.

6. Тожикистон МХО манфаати.

7. Қозоғистон МХО манфаати.

8. Қирғизистон МХО манфаати.

9. Туркманистон МХО манфаати.

10. Ўзбекистон МХО манфаати.

11. Марказий Осиё умумий тарихини талашиш.

12. Ўш-Жалолобод қирғинидан мақсад?

13. Ислом Каримовнинг катта хатолари.

14. Ўзбек мухолифати лидерларининг хатолари.

15. Нима қилмоқ керак? Хулоса ўрнида.


КИРИШ СЎЗИ.

"1990 йилги Ўш-Узган қирғинига доир хотираларим” номли
 [3]-мақоламнинг 1-параграфида қуйидаги фактларни ёзгандим.

"Яқин тарихимизда махсус хизмат органлари биринчи миллатлараро қирғинни 1989 йил 3-7 июнда Фарғона водийсида ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида атайлаб уюштирганди.

Иккинчи миллатлараро қирғинни ҳам махсус хизмат органлари 1990 йил 4-6 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш вилоятида атайлаб уюштирди ва у тарихда Ўш-Узган қирғини деб номланди.

Учинчи миллатлараро қирғинни ҳам махсус хизмат органлари 2010 йил 10-14 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида атайлаб уюштирди” [3]

Биринчи ва иккинчи миллатлараро қирғинни Совет Иттифоқи махсус хизмат органи бўлмиш Давлат хавфсизлиги қўмитаси (ДХҚ-КГБ) уюштиргани ҳақида [3]-мақоламда, жумладан 26-параграфида  ёзгандим. ДХҚ ушбу икки қирғинни уюштиришдан мақсади – Совет Иттифоқи деб аталмиш империяни куч билан сақлаб қолиш учун қўшимча катта ваколатларни олиш ва кейинроқ ДХҚ билан боғлиқ бирорта шахсни СССР раҳбари этиб тайинланишига эришиш эди.

СССР ДХҚ раҳбарияти Озарбайжондаги Қорабоғ мухтор вилоятида, Бокуда ва Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 1990 йил июнда миллатлараро қирғин келтириб чиқариш орқали бундай катта ваколатларга эриша олмади. Шундан кейин СССР Президенти Михаил Горбачёвга қарши ҳарбий тўнтариш ясаш мақсадида 1988-1991 йиллардаги ДХҚ раиси Владимир Александрович Крючков (1924.29.02-2007.23.11) 1991 йил 5 дан 17 августгача яширин равишда ГКЧП (Государственный комитет по чрезвычайному положению в СССР – СССРда Фавқулоддаги ҳолат бўйича Давлат қўмитаси)га аъзолар тўплайди. Шу мақсадда уларнинг яширин учрашувлари ва йиғилишларини ташкил этади. В.Крючков 1991 йил 18 дан 19 августга ўтар кечаси Михаил Горбачёвни давлат раҳбарлигидан четлатиш ва Совет Иттифоқида фавқулодда ҳолатни жорий этиш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйди. [4]
 
ДХҚ раҳбарияти 1991 йил 19-21 августда ГКЧП орқали эриша олмаган мақсадига кейинроқ – 1999 йилда иккинчи Чечен уруши уюштирилгач 2000 йилда ДХҚнинг собиқ подполковниги Владимир Путинни (1952.07.10) Россия Федерацияси раҳбари этиб аввалига тайинланишига, кейин эса сайланишига эришди [5].   

Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан деярли 19 йил ўтиб 2010 йил 10-14 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида учинчи миллатлараро қирғин махсус хизмат органлари томонидан уюштирилди.

"1990 йилги Ўш-Узган қирғинига доир хотираларим” номли катта [3]-мақолам www.yangidunyo.com  сайтида 2011 йил 30 апрел куни чоп этилгач, "халқчи” тахаллусли миллатдошимиз 2011 йил 1 май куни мақолам охирида ундан битта гапимни келтириб ўз фикрини ёзибди.

"Шуҳрат АҲМАДЖОНОВ:
"Натижада 1990 йилда Ўш–Узган қирғини махсус хизмат органлари режалаштиргани каби, яъни икки қардош ва қондош халқ бўлмиш ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги миллатлараро катта қонли можарога айланиб кетиш олди олинди”.

Бир неча минг ўзбек бола-чақаси, хотин-халажи демай ўлдирилган, зўрланган бўлсаю, буни қандай қилиб "миллатлараро мажоронинг олди олинди”, деб аташ мумкин?

Аслида, буни иккинчи қирғинга замин ҳозирлаш бўлди, деса бўлади. Жиноятчилар жазоланиши керак эди ўша пайтда, қирғизлар жазоланишлари мумкинлигини билсалар эди, ўзбекларни олдингидан ҳам баттарроқ қирғин қилишга яна журъат қилмаган бўлардилар. Ўзбекларнинг бир-бирига бунақа оқибатсизлиги давом этар экан, бу миллат яқинда бутунлай йўқ бўлади” [3]

Биринчидан, мен [3]-мақоламда 1990 йилда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги миллатлараро катта қонли можарога айланиб кетиш олди олингани, Марказий Осиёда иккинчи Қорабоғ яратилишига йўл қўймаганимиз ҳақида ёзганман. [3]-мақоламдаги гапларимдан Аллоҳнинг қиёмат қойим кунларигача, жумладан 2010 йилдаги ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги навбатдаги қирғин уюштирилиши олди олинди, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак.  

Иккинчидан, агар биз –ўзбек зиёлилари Марказий Осиё ва унинг атрофида буюк давлатлар ҳамда Марказий Осиёдаги ёш мустақил давлатлар махсус хизмат органлари олиб бораётган яширин  ўйинлари сабаби ва оқибатлари ҳақида чуқур таҳлил этиб, нохуш воқеалар ҳамда фожеалар олдини олишга ҳаракат қилмасак, фожеалар Ўзбекистоннинг парчалаб ташланишигача бориб етиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда ушбу мақолам давомида, жумладан 12-параграфда ёздим.   

Шундай қилиб, савол туғилади: икки қондош ҳамда қардош халқ ўртасида иккинчи марта келтириб чиқарилган бу қирғиннинг сабаблари нимада ва бундан кимларнинг қандай манфаатлари бор?   

Бу айримлар ўйлагандан кенгроқ масала ва муаммодир. Биз – Марказий Осиё зиёлилари буни чуқурроқ тушунсак, бундай қирғинлар олдини олиш имкониятига эга бўламиз.

  1. ХАЛҚАРО КОМИССИЯНИНГ АЙРИМ ХУЛОСАЛАРИ

Киммо Кильюнен 2011 йил 3 май куни ХМТК ҳисоботи тақдимоти пайтида. [6]

Маълумки, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеяси президентининг муовини, финляндиялик сиёсатчи доктор Киммо Кильюнен раҳбарлигидаги 7 нафар мутахассислардан иборат Халқаро мустақил тергов комиссияси (ХМТК) 2010 йил 10-14 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида уюштирилган миллатлараро қирғин масаласини бевосита ўша вилоятларга бориб 2010 йил 21 октябридан 2011 йил 31 январигача ўрганди [7, 3-б., 6-банд].

Комиссия аъзолари ҳақидаги маълумот.

1. Киммо Кильюнен, Комиссия раиси, Парламент аъзоси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича Махсус Вакили (Финляндия).  

2. Филип Алстон, Сидней Остин, Гарвард Университетининг Таклиф Этилган Профессори ва БМТнинг судсиз қатллар, тегишли суд жараёнисиз қатл этишлар ва ихтиёрий қатллар бўйича собиқ Махсус маърузачиси (Австралия).

3. Яқин Эртюрк, Яқин Шарқ Техника Университетининг Ижтимоий фанлар Профессори, Қийноқлар Олдини Олиш Европа Қўмитасининг Аъзоси ва БМТнинг хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича собиқ Махсус маърузачиси (Туркия).

4. Брижит Орбит, Париж Аппеляция суди Судьяси, Бошпана бўйича Миллий суд бўлими Раиси (Франция).

5. Рейн Мюллерсон, Таллин Университети Ҳуқуқ Академияси Президенти ва БМТнинг Марказий Осиё бўйича собиқ Минтақавий маслаҳатчиси (Эстония).

6. Валерий Тишков, Россия Фанлар Академияси Этнология ва Антропология Институти Директори ва Россия Федерацияси Миллатлар масаласи бўйича собиқ вазири (Россия).  

7. Ральф Заклин, БМТ Бош Котибининг ҳуқуқий масалалар бўйича собиқ ўринбосари (Буюк Британия). [7, 3-б., 5-банд].

Комиссия тайёрлаган ҳисобот 2011 йил феврал ойида Қирғизистон ҳукуматига жўнатилди [8]. 2011 йил 3 май куни Бишкекда ушбу ҳисоботнинг тақдимот маросими (презентацияси) бўлди [9].    

Тергов хулосалари 750 дан ортиқ гувоҳлар билан суҳбат, 700 тадан ортиқ ҳужжат, улардан 170 таси ҳисобот, 250 таси расмий ҳужжатлар (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасаларининг маълумотномаси, мулкдан маҳрум бўлганлик ҳақидаги ҳужжатлар) ва 300 дан ортиқ жабрланувчиларнинг ХМТКга ёзган гувоҳликлари ва шикоят аризалари, 5000 га яқин фотосурат ва 1000 та видеолавҳа асосида чиқарилган. ХМТК 750 дан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳлардан интервью олди, улардан 45 фоизи ўзбеклар, 40 фоизи қирғизлар ва 15 фоизи бошқа миллат ёки миллати аниқланмаган шахслар эди. Интервьюлар Қирғизистон жанубидан қочиб ёки кўчиб ўтган аҳоли жойлашган саккизта ҳар хил шаҳарларда олинди: Москва, Санкт-Петербург, Тюмень, Нижний Новгород, Саратов, Екатеринбург ва Красноярск. [7, 5-б., 11-12-банд]

ХМТК раиси Киммо Кильюнен Қирғизистонга ўн марта бориб келди ва Бишкекда ҳам, Ўшда ҳам  Қирғизистон ҳокимият органлари, Тергов бўйича Миллий Комиссия, БМТ, ЕХҲТ ва кўп сондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашди. Раис раҳбарлигидаги комиссиянинг яна икки аъзоси 2010 йил 3-6 ноябр кунлари Тошкент шаҳрига ва Андижон вилоятига борди [7, 6-7-б., 20-22-банд].  

Комиссиянинг ҳамма аъзолари 2011 йил 23-28 январ кунлари Қирғизистонга бориб Бишкекда Президент, Миллий Комиссия ва Парламент Комиссияси раислари, Бош прокурор, Мудофаа вазири, Ўш вилоят губернатори ва Ўш шаҳар ҳокими билан учрашувлар ўтказди. ХМТК молиявий ёрдамни Европа Иттифоқи, АҚШ, Финляндия, Норвегия, Германия, Швейцария, Швеция, Дания, Туркия, Эстония ва Франциядан олди. [7, 7-б., 23- ва 25-банд]

"Қилим Шами” номли нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатига таяниб ХМТК қирғинда 470 киши ҳалок бўлганлигини таъкидлаган. Улардан 74 % - ўзбеклар, 25 % - қирғизлар ва 1 % - бошқа миллатлар вакиллари. Ўлганларнинг 90 %дан ортиғи – эркаклар. Ўлганлардан 67 %га яқини ўқ отувчи қуролдан олган жароҳати сабаб бўлган (улардан 80 % ўзбеклар, 19% - қирғизлар). Воқеалар жараёнида минглаб кишиларга тан жароҳати етган. [7, 51-б., 223-банд]

Шу ерда эслатиб ўтишим ўринли: Қирғизистон Бош прокуратураси 2011 йил 7 июл куни ҳисобот эълон қилиб, унда 2010 йил ёзида мамлакат жанубидаги оммавий тартибсизликлардан кейин жами 438 мурда топилгани, улардан 414 таси шахси аниқланганлиги ва 24 тасининг шахси ҳозирча аниқланмаганлиги таъкидланган. Ўш шаҳрида 183 мурдадан 173 таси, Ўш вилоятида 179 мурдадан 166 таси, Жалолобод вилоятида 76 мурдадан 75 таси, жами 414 шахс мурдаси аниқлаштирилган ва улар ҳақидаги маълумотлар жадвали берилган ([10]-га қаранг).

ЮНОСАТ Женева шаҳрида жойлашган ва БМТ Илмий-текшириш институтининг бир қисмидир, у БМТ агентликларига ва халқаро гуманитар ташкилотлар учун Ер йўлдоши картографияси  ёрдамида карталар тайёрлайди. ЮНОСАТ ҳисоб-китобларига кўра Ўш, Жалолобод ва Бозорқўрғон шаҳарларида 2843 та бино ёнғиндан зарар кўрган, улардан 2677 таси буткул вайрон этилган ва 166 таси жиддий шикастланган. Вайронагарчиликларнинг катта қисми ўзбек маҳаллаларида содир этилган. БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги (ҚИБОК) ҳисоб-китобларига қараганда 1943 та ҳовлидаги уйлар жиддий вайрон этилган, улардан 90%дан ортиғи жиддий шикастланган ёки тўла қайтадан тиклашни талаб этади. Бу уйларда 14 000 га яқин киши яшар эди. [7, 52-б., 228-229-банд]

Ўзбекистон ҳукумати таъкидлашича, чегараларни 2010 йил 11 июн куни очиб 111 минг нафарга яқин кишини қабул қилган, улардан кўпчилиги аёллар ва болалар эди. ҚИБОК ҳисоб-китобларига қараганда воқеалар жараёнида 300 минг киши мамлакат ичкарисида кўчиб ўтишга мажбур бўлган. [7, 52-53-б., 231- ва 234-банд]

Алал оқибат Киммо Кильюнен раҳбарлигидаги 7 нафар мутахассислардан иборат Халқаро мустақил тергов комиссияси (ХМТК) 2010 йил 10-14 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида уюштирилган қирғинни, яъни ўзбек маҳаллаларига қуролли ҳужумларни "инсониятга қарши жиноят” деб баҳолаган ва буни халқаро қонунлар асосида асослаб берган. [7, 58-б., 250-банд]

ХМТК ўз ҳисоботи охирида Қирғизистон ҳукуматига 37 та муҳим тавсиянома ёзган [7, 96-103-б., 402-417-бандлар]. Ушбу тавсияномаларнинг биринчисини келтириб ўтай (рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим).

"Тавсия 1. Давлат Қирғизистон кўпэтникли (кўпмиллатли) жамият ва ўзининг кам сонли миллатларини жамият ҳаётининг барча соҳаларига интеграция (жалб) қилишга ҳаракат қилади, дея баёнот бериб, ашаддий миллатчиликка ва этник ғуддайишга қарши қатъий ошкора позицияда турмоғи зарур” [7, 96-б., 402-банд]

Мен инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист сифатида таъкидлайманки, ХМТК Ўш ва Жалолобод вилоятларида бўлиб ўтган қонли воқеаларни имконият доирасида ҳар томонлама яхши ўрганган, таҳлил этган ва ҳисоботни юқори малака билан ёзган. Бу ҳисобот кўпчилик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун ҳисобот қай кўринишда ва қай тартибда ёзилиши зарурлигига доир  жуда яхши дастурул амалдир ва ўзларининг иш столларига қўйиб фойдаланишса маъқул бўларди. Шахсан мен бу ҳисоботни сайтдан кўчириб олдим, компьютеримга жойладим ва батафсил танишиб чиқдим.

Имкониятдан фойдаланиб доктор Киммо Кильюнен раҳбарлигидаги 7 нафар мутахассисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

ХМТК ҳисоботи қанчалик тўғри ва яхши ёзилганлиги унга кўпгина қирғиз миллатчилари йиғилган  Қирғизистон Парламентининг 2011 йил 26 май куни қабул қилган қарорида ҳам кўринди.

"Қирғиз депутатлари Ўш қирғинини ўрганиш бўйича халқаро комиссия раиси Киммо Килюненнинг Қирғизистонга киришини маън қилувчи қарор қабул қилди.

26 май куни қабул қилинган парламент қарорида айтилишича, "Киммо Килюнен раҳбарлигидаги комиссия ҳисоботи Қирғизистон ҳудудида ва халқаро қонунчиликда юридик кучга эга эмас ҳамда  Қирғизистон миллий хавфсизлиги учун таҳдид туғдиради”.

Мазкур қарор парламент йиғинида қатнашган 96 депутатдан 95 нафари томонидан қўлланди” [11]

Қирғизистон Президенти Роза Отунбаева Қирғизистон Халқлар Ассамблеяси қурултойида 2011 йил 18 июн кунги маърузасида ХМТК раиси Киммо Кильюненни ҳимоя қилиб бундай деди (рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирганман).

"Мен ўтган йилги июн воқеалари бўйича ҳар хил комиссиялар ҳисоботини муҳокама қилганларида парламент депутатларига қандай ҳиссиётлар етакчилик қилганини тушунишим мумкин. Лекин касби сиёсатчи бўлганлар ҳиссиётга берилиши мумкин эмас. Мен халқаро комиссия раҳбарига нисбатан қабул қилинган қарор бўйича чуқур афсуслик билдираман ва бу қарор қайтадан кўриб чиқилади, деб умид қиламан.

Биз ҳиссиётлар ва туйғулар ортидан унутмаслигимиз керакки, энг муҳими – ҳисоботлар эмас. Агар биз ўзимиз қилмасак, ҳар биримиз ва мамлакатдаги элатлар орасидаги тотувликка жавобгар органлар нимадир қилмасак, ҳар қандай ҳисобот мавжуд аҳволни ўзгартира олмайди.

Агар Жуқорғу Кенгес (парламент, А.Ш.) Килюнен бўйича эмас, бунга ўхшаш (фожеалар, А.Ш.) такрорланмаслиги учун қилишимиз керак бўлган аниқ тадбирлар бўйича қарор қабул қилганида ҳаммамиз учун кўпроқ фойдали бўларди” [12]

ХМТК раиси Киммо Кильюнен 2011 йил 3 май куни ҳисоботга доир Би-би-си радиосига берган интервьюсида жумладан бундай деди.

"Киммо Килюнен: Бизнинг хулосамиз аниқ - сиёсий мутаассиблар миллий масаладан қурол сифатида фойдаланишган. Қирғизистон жанубида жаноб Ботиров дохил турли этник жамоаларни намоён этган лидерлар бўлган. Биз июн воқеалари арафасида Ўзбек лидерлари қилган талабларни ҳартомонлама таҳлил қилганимизда, мухторият терминини ишлата олмаймиз. Улар мамлакат сиёсий ҳаётида фаолроқ ўрин тутиш, ўзбек тилининг мавқеини кўтариш каби масалаларни илгари суришган. Ўзбек лидерлари мухторият сўзини тилга олганликларини исботловчи бирор бир далилга эга эмасмиз. Аммо бундан 20 йил бурун юз берган миллий низолар чоғида ушбу масала кўтарилган. Сўнгги воқеаларнинг аввалгисидан фарқи ҳам шунда.

Би-би-си: Ўз текширувларингиз ортидан Қирғиз ҳукуматига энг муҳим тавсияларингиз нималардан иборат?

Киммо Килюнен: Энг аввало, улар ўта миллатчилик ва миллат ажратиш ҳолларига қарши кескин ва очиқчасига қарши туришлари керак.

Кейин эса, ўзаро баҳамжиҳатлик, турфамаданиятлилик ва кўпмиллатлиликка асосланган жамиятни қуришга киришишлари лозим.

Бундан ташқари, ўзбек тилининг, ҳеч бўлмаганда, Қирғизистон жанубида минтақавий нуфузга эга бўлиши таъминланиши керак.

Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот тизимларида ҳам ҳар икки миллат вакиллари орасида мувозанат бўлиши лозим. Бу келажакда ўзбеклар ва қирғизлар орасида сулҳу мадорани қарор топтириш учун муҳим.

Яна ярашув жараёнини назорат этувчи махсус ҳайъат ташкил этилишини ҳам тавсия қилганмиз.

Бошқа бир энг муҳим жиҳати, июн воқеалари ортидан кузатилаётган ўзбошимча ҳибсга олиш ва қийноқ ҳолларига барҳам берилиши керак. Содир этилган бу каби ҳолатлар юзасидан эса, рисоладагидек тергов ўтказилиши лозим. Шу пайтгача бу каби жараёнлар миллатига қараб, нохолис тарзда олиб борилган. Июн ойидаги зўравонликлардан жабр кўрганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўлишса-да, очилган жиноий ишларнинг 80 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Бу нарса тузатилмоғи лозим.

Бундан ташқари, тавсияларимизнинг ижросини назорат этиб боришлари учун халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами ҳам зарур бўлади” [13]

Киммо Килюненнинг "Бизнинг хулосамиз аниқ - сиёсий мутаассиблар миллий масаладан қурол сифатида фойдаланишган” деган сўзларига ва "Энг аввало, улар ўта миллатчилик ва миллат ажратиш ҳолларига қарши кескин ва очиқчасига қарши туришлари керак” деган тавсиясига эътибор беринг.

Мен ушбу катта мақоламда миллатчилик сабаблари ва уни келтириб чиқарувчи омиллар, махсус хизмат органлар (МХО) амалдорлари қирғин келтириб чиқарувчи провокация учун миллатчилик, улуғ давлатчилик сиёсати жуда яхши баҳона эканлиги ҳақида ва миллатчилик, улуғ давлатчилик  йўналишида МХОларнинг ҳиссаси ҳақида имкониятим доирасида таҳлил қилмоқчиман.

2. МАХСУС ХИЗМАТ ОРГАНЛАРИ ДАВЛАТНИ ОРҚАВАРОТДАН БОШҚАРАЁТГАНИ

Дунё тарихига эътибор берсак, давлат шакллангандан бери, яъни минг йилликлар давомида махсус хизмат органлари ҳар бир мамлакат ҳаётида жуда катта роль ўйнаган ва авторитар бошқарув бўлган давлатларни  орқаваротдан бошқарган.   
 
21-асрда ҳам дунёдаги кўпгина давлатларни, айниқса Осиё қитъасидаги давлатларни махсус хизмат орган (МХО)лари орқаваротдан бошқараётир. Мен бу фикрни Ўзбекистон мисолида кўпгина мақолаларимда таҳлил қилиб бергандим. Яъни Ўзбекистондаги Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)  ва унинг асосий раҳбари Президент Ислом Каримов эканлиги, у МХХга таяниб давлатни бошқараётгани ҳақида [14]-[18]-мақолаларимда ёзгандим.

Ёки Россия Федерацияси бошқарувига эътибор берайлик. Россиянинг 2000-2008 йиллардаги Президенти, 2008 йилдан бери  Бош вазири Владимир Путин (1952.07.10) СССР Давлат хавфсизлиги қўмитасининг собиқ подполковниги эканлигини кўпчилик билади [5]. Россияда кўпгина давлат аҳамиятидаги лавозимларда генераллар ўтирибди. Ушбу генераллар ҳақидаги маълумотни 3-параграфда келтираман.  

Бу катта мавзудир. Шу сабабли кейинги мақолаларимда ушбу мавзуни ҳар томонлама қайта-қайта ёритаман, Аллоҳ хоҳласа.

3. РОССИЯ МХО МАНФААТИ

Мен бу ҳақда [19]-мақоламнинг 3-қисмида ёзгандим. Уни ушбу параграфда кенгайтирган ҳолда  келтириб ўтсам.

Россия махсус хизмат органларининг асосий мақсади – собиқ Совет Иттифоқи жумҳуриятлари бўлмиш Марказий Осиёдаги мустақил давлатларни Россия таркибига қайтаришдир. Шу масалага доир айрим фактларни келтирсам.

Маълумки, 1922-1991 йиллар давомида мавжуд бўлган Совет Иттифоқи асосларини янгилаш мақсадида "Мустақил Давлатлар Иттифоқи ҳақидаги Шартнома” СССР Президенти М.Горбачёв раҳбарлигида 1991 йил 20 август куни камида 12 думҳурият раҳбарлари томнидан Москвада имзолаши белгиланганди. Бунга йўл қўймаслик ваМ.Горбачёв олиб бораётган СССРни янгиланган ҳолда сақлаб қоладиган сиёсий йўналишни ўзгартириш учун 1991 йил 18-21 август кунлари СССР вице-президенти Геннадий Янаев (1937-2010) раҳбарлигидаги 8 кишилик юқори лавозимли гуруҳ ГКЧП (Государственный комитет по чрезвычайному положению в СССР – СССРда Фавқулоддаги ҳолат бўйича Давлат қўмитаси)ни тузиб давлат тўнтариши қилишга уринди. [20]

ГКЧП мағлубиятга учрагач 1991 йил 1 декабр куни Украинада Мустақилликка доир референдум ўтказилди ва украин халқининг 90 фоиздан ортиқ фуқаролари мустақиллик учун овоз берди. [21]

1991 йил 8 декабр куни Россия Президенти Б.Ельцин, Украина Президенти Леонид Кравчук ва Белоруссия раҳбари Станислав Шушкевич томонидан Белоруссиянинг Беловеж пушаси (ўрмони)даги Вискули ов дала-ҳовлисида "Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари (МДҲ) тузиш ҳақидаги Битим” имзоланди. Бу Битим "Беловеж битими” остида тарихга кирган. Ушбу Битимни Россия Олий Совети 1991 йил 12 декабр куни, СССР таркибига кирган барча Иттифоқдош республикалар парламентлари 1991 йил 10 декабрдан 1994 йил 8 апрелга қадар ратификация қилди. [21]        

Битимнинг Кириш қисмида "ССР Иттифоқи халқаро ҳуқуқ ва геосиёсий аниқлик субэекти сифатида ўз мавжудлигини тугатади” деб ёзилганди. Битимнинг 1-моддасида эса: "Юқори Келишувчи Томонлар Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларини ташкил этди” деб таъкидланганди. [21]         

1991 йил 21 декабр куни Алматида Азарбайжон, Арманистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон раҳбарлари Битимга қўшилдилар ва МДҲ мақсадлари ва принциплари Декларациясини имзоладилар. [21]          

Россия Давлат Думаси 1996 йил 15 март куни "ССР Иттифоқини сақлаш тўғрисидаги 1991 йил 17 мартдаги СССР референдуми натижаларининг Россия Федерацияси – Россия учун ҳуқуқий кучи тўғрисида”ги 157-П ГД сонли Қарор қабул қилди. Шу Қарорнинг 3-бандида қуйидагича ёзилган: РСФСР Президенти Б.Н.Ельцин ва РСФСР Давлат котиби Г.Э.Бурбулис томонидан имзоланган ва РСФСР олий ҳокимият органи бўлмиш РСФСР Халқ депутатлари съезди томонидан тасдиқланмаган 1991 йил 8 декабрдаги Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари (МДҲ) тузиш ҳақидаги Битим ССР Иттифоқини тугатиш тўғрисидаги қисми ҳуқуқий кучга эга бўлмаган ва эга эмасдир”. [21]        

Оддийроқ айтганда, Россия Давлат Думаси 1996 йил 15 мартда Беловеж шартномасини денонсация (бекор) қилди.  

Беловеж шартномаси ва уни бекор қилиниши ҳақида 1996 йилда Россия зиёлиларидан бири, эстетика, фан методологияси ва сиёсатшунослик соҳаси мутахассиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Эдуард Володин (1939.06.12-2001.11.12, [22]-[23]) қуйидаги фикрларни ёзганди.

"Биз 1991 йилдан шу кунга қадар де-факто (амалда) МДҲ (Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари), Россия Федерацияси, «ҳуқуқий давлат»да яшяпмиз, лекин де-юре (қонунан) СССРда яшашда давом этмоқдамиз (буни ҳар қандай ҳуқуқбон ва халқаро юрист тасдиқлайди).

 Шу сабабли Беловеж "шартномаси”нинг денонсация қилиниши КПСС раҳбарлигидаги коммунистик режимнинг тикланишини билдирмайди, балки Беловежда вайрон қилинган СССР қандай бўлган бўлса ва шундай бўлиб қолаётган СССРнинг ҳуқуқий ҳудуди ҳамда халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қайта тикланишидир.

Шу асосда Россиянинг қайта бунёд этилиши шароитида унинг буюк давлатлигини тиклаш жараёнини бошлаш, янги давлатлар билан чегараланишни ҳуқуқий бошқариш, "шаффоф чегаралар” ортидаги русларни ҳимоя қилиш ва беловеж тил бириктиришида давлат чегараларига айлантирилган маъмурий чегараларни принципиал тан олмаслик учун аниқ имкониятлар пайдо бўлади.

Денонсация тўғрисидаги қабул қилинган қарор, депутатларнинг эрки ва тушунишидан қатъий назар, яна халқаро ҳуқуқда муҳим бўлган ўрнак сифатида ҳам аҳамиятга эга. Алал оқибат 1917 йил феврал фитнаси, октябр тўнтариши ва фуқаролар уруши натижасида вужудга келган давлат статуси муаммоларини ечиш учун (тегишли ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий шароитларда) йўл очилмоқда, чунки Россия империяси мавжудлиги давом этмоқда ва унинг мероси ўз ҳуқуқий хўжайинини кутмоқда. Бу ўзининг ҳуқуқий мураккабликларига эга бўлган қийин иш, лекин Россия сўзлардагина эмас, балки амалда ва қонун руҳи билан бирлашган, буюк ва бўлинмас салтанат статусини ўзига қайтариши учун қачондир уни бошлаш керак” [24]

Россия раҳбарияти Марказий Осиёдаги мамлакатларни ўз ҳаётий манфаатлари ҳудуди деб ҳисоблайди. Шу сабабли Россия махсус хизмат органлари 1996 йилдан бошлаб Марказий Осиё давлатларида турли-туман, жумладан давлат сири бўлган ахборотларни йиғиш ва бошқа қонуний ҳамда ноқонуний ишлар билан кенг миқёсда шуғулланмоқда. Ҳатто 2001 йилда Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Кенгаши доирасида Антетеррор марказини очишга эришди. Шанхай Ҳамкорлик Кенгаши ва Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари махсус хизмат органлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 2011 йил 13 апрел куни Тошкентда бўлиб ўтди [25].

Марказий Осиёдаги мустақил мамлакатлар халқи ўз хоҳиши билан Россия таркибига қайтмаслиги аниқ. Қайтариш учун эса икки ёки уч давлат ўртасида қуролли тўқнашув ва уруш чиқариш, уруш бошланиб бегуноҳ фуқароларнинг анча-бунча қони тўкилгач минтақага "Тинчликни сақловчи куч” сифатида Россия ҳарбий кучларини киритиш орқали амалга ошириш мумкин.

Россиянинг Кавказда, жумладан Грузия, Осетия ва Абхазияда олиб борган сиёсати, қуролли можаро ва Осетия билан Абхазия фуқаролари икки фуқаролик олиб, Россиянинг сателлит давлати, бўлагига айлангани кўпчиликка маълумдир.

2009 йил февралида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Президенти Қурманбек Бакиев Москвага борганида 2,15 миллиард долларлик иқтисодий ёрдам пакетини олишга доир Россия раҳбарияти билан келишди. Бу маблағдан 450 миллион доллари 2009 йил баҳорида Қирғизистонга юборилди. Кейин Россия томони Қирғизистон раҳбариятини "кредитни белгиланган мақсадларда ишлатмагани учун” қолган 1,7 миллиард доллар маблағ юборишни тўхтатиб қўйди. [26]  

Россия Қирғизистонда бешта йирик ҳарбий объектга эга [27]. Шунга қарамай Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Президенти Қурманбек Бакиев 2009 йил 1 август куни Россия ва Қирғизистон ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорликка доир меморандум имзолади. Бу ҳужжатга асосан Россия ҳарбий кучларининг бир баталиони ва Россия ҳамда Қирғизистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашга мўлжалланган ўқув маркази Қирғизистон ҳудудига жойлаштирилиши мўлжалланганди [28]. Россия раҳбарияти ва ҳарбийлари уни Қирғизистон жанубига, айнан Ўш вилоятига жойлаштиришга ҳаракат қилишди.  

Қонли можаролар бошлангач, ўша ҳудудда яшовчи миллионлаб фуқаролар тинчликни сақлаш учун Россия ҳарбийларини чақириши, ҳатто Россия таркибига қайтиш истагини билдира бошлайди. Буни Ўш ва Жалолобод қирғини пайтида ҳам кўрдик: оддий фуқаролар, ҳатто Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати раҳбари Роза Отунбаева (1950.23.08) Ўшга Россия ҳарбийларини киритишни илтимос қилишди [29].

Агар Ўзбекистон раҳбарияти ўз қуролли кучларини Қирғизистон ҳудудига киритиб, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қуролли можаро бошланиб кетганида Россия ўз ҳарбий кучларини "Тинчликни сақловчи куч” сифатида киритган бўларди.

Россия махсус хизмат органлари раҳбарлари ушбу сценарийни у ёки бу кўринишда қўллаш истак-хоҳиши бор ва бу йўналишдаги ўз саъй-ҳаракатларини давом эттирайверади, деб ҳисоблайман.  

Россия раҳбариятида кўпгина юқори мартабали ҳарбий зобитлар, жумладан  генераллар ўтирганини ва улар асосан ҳарбийларча фикр юритишини унутмайлик. Россия Бош вазири Владимир Путин Давлат хавфсизлиги қўмитасининг собиқ подполковниги эканлигини 3-параграфда ёзгандим ([5]).

Россия Федерацияси Ҳукуматининг Раис ўринбосари Сергей Борисович Иванов (1953.31.01) Ленинград Давлат университети, Минскда СССР ДХҚси Олий курслари ва СССР ДХҚ Қизилбайроқ институтини битирган, заҳирадаги генерал-полковник унвонига эга [30].  

Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг 2000 йил 19 апрелидан раислик қилаётган Сергей Вадимович Степашин (1952.02.03) ҳуқуқ фанлари доктори, профессор, кўп йиллар Россия кучишлатар органларида раҳбар лавозимларда, жумладан 1995 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори бўлиб ишлаб, заҳирадаги генерал-полковник унвонига эга [31].

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия котиби Сергей Николаевич Лебедев (1948.09.04) – армия генерали.   

Маълумки Россия Президенти Д.Медведев (1965.14.09) Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг раиси ҳамдир. Шу кенгаш аъзо генералларидан уч нафари ҳақида қисқача маълумот: Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Бортников Александр Васильевич (1951.15.11) ҳарбий унвони – армия генерали; Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Рашид Гумарович Нургалиев (1956.08.10) – армия генерали; Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Платонович Патрушев (1951.11.07) – армия генерали ва бошқалар.  

Агар Россия махсус хизмат органлари раҳбарияти Марказий Осиёда бирорта яширин операцияни амалга оширмоқчи бўлса, ушбу ва бошқа юқори мартабали генераллар йўқ дермиди?!  

4. ХИТОЙ МХО МАНФААТИ

Марказий Осиё кўҳна тарихидан маълумки, туркий давлатлар минг йилликлар давомида Хитой империяси билан қарама-қарши турган ва ўзаро кўп урушлар бўлган. Ҳатто буюк соҳибқирон Амир Темур (1336.09.04-1405.18.02) 1404 йил 27 ноябрда айнан Хитой томонига 200 минглик катта қўшин билан бораётганида 1405 йил январида касал бўлиб, 1405 йил 18 февралида Ўтрор шаҳрида вафот қилган эди [32].

Марказий Осиёдаги туркий давлатлар ва Хитой ўртасидаги 19-21 асрлардаги муносабатларни қараганимизда Уйғуристон (Шарқий Туркистон) масаласи муҳим ўрин касб этади.

Мен Уйғуристон масаласида [33]-[34]-китоблар асосида [35]-[39]-мақолаларимни ёзгандим. [39]-мақоламдаги "Кириш сўзи” бандида жумладан бундай таъкидлагандим.

""Хитойда 60 йиллик байрам, Уйғуристонда 60 йиллик алам ва мотам” номли катта мақолани ёзишдан мақсад: биринчидан, қардош уйғур халқи муаммосини чуқурроқ тушуниш ва уларга амалий ёрдам бериш фикрини ўқувчимизда шакллантириш; иккинчидан, Совет Иттифоқи раҳбарияти ўз махсус хизмат органлари орқали Уйғуристонда олиб борган катта ўйинлари ва ўз геосиёсий манфаатлари учун уйғур халқини Хитойнинг бўлажак тоталитар режимига топширгани ҳақида етарли ахборот бериш; учинчидан, бугунги кунда Россия раҳбарияти 19-20-асрларда бўлгани каби Хитой тоталитар режими билан туркий халқларга қарши тил бириктириши, ва махсус хизмат органлари ёрдамида Марказий Осиёдаги ёш давлатлар ўртасида турли қарама-қаршиликлар ва ихтилофлар келтириб чиқариш бўйича хатарли ўйинлар олиб бораётгани ҳақида огоҳлантиришдир” [39, Кириш сўзи]

Агар туркий тилли давлатлар биргаликда ҳаракат бошлашса, қардош ва қондош уйғур халқи манфаатларини, инсон ҳуқуқларини халқаро қонунлар доирасида тинч йўллар билан ҳимоя қилиш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалда қўллай бошлайди. Туркий давлатлар биргаликда ҳаракат бошлагани ва Туркий тилли давлатлар раҳбарларининг ўнта саммити ҳақида мен [40]-мақоламнинг 25–параграфида ёзгандим.

Уйғуристон Россия (55 км), Қозоғистон (1747 км дан ортиқ) Қирғизистон (1100 км атрофида), Тожикистон (450 км), Афғонистон (92 км), Покистон (599 км), Ҳиндистон (200 км дан ортиқ), Тибет (1200 км дан ортиқ), Хитой (Чинхей, Гансу ўлкалари билан) – 1200 км, Муғулистон билан 1416 км чегарадошдир [37]. Хитой тоталитар режими Уйғуристонни бутун Марказий Осиё давлатларига чиқиш учун плацдарм сифатида кўрмоқда ва шу йўналишда жиддий ҳаракатлар олиб бормоқда.

Марказий Осиё давлатлари 1991 йилда Мустақилликка эришгач Хитой ўзининг арзон ва чидамсиз, "усти ялтироқ, ичи қалтироқ” моллари билан мамлакатларимиз бозорларини тўлдириб ташлади ва катта фойда кўрди. Натижада туркий тилли давлатлар саноати деярли ривожланмади ва шу кунгача қийин аҳволда қолмоқда.

Дунё матбуотида Хитой аждаҳоси ибораси кўп ишлатилади. Сабабларидан бири – Хитой Халқ Республикасида 1 миллиард 350 миллиондан (!) ортиқ киши яшайди [41]. Ватандошимиз бу рақамни тасаввур қилиши ва солиштириши учун яна битта факт келтирай: Хитой марказида жойлашган Чунцин шаҳрида 2009 йилда 32,75 миллион (!) киши яшарди [42].

Ўзбекистондаги полициявий режим раҳбарияти мамлакатда яшаётган 28 миллион одамни на иш, на фаровон турмуш билан таъминлай олмаётганини эсласак, Хитойдаги битта шаҳарда Ўзбекистондан кўпроқ аҳоли яшаши ва тирикчилик қилаётганини тасаввур қилсак ва буни энди 1 миллиард 350 миллион кишилик бутун Хитой миқёсида кенгайтириб кўз олдимизга келтирсак, ҳақиқий Хитой аждаҳоси ҳақида бироз тушуна бошлаймиз.

Хитой раҳбарияти 1,4 миллиардга яқинлашаётган аҳолисини яшаш ҳудуди ва иш билан таъминлаш муаммолари олдида турибди. Бу борада қўшни мамлакатларга, жумладан Марказий Осиё мамлакатларига кўз қадаётгани бежиз эмас.

Хитой 2009 йилда соя (Хитой ловияси) ва рапс ўстириш учун Қозоғистондан 1 миллион гектар ерни кўп йилга ижарага беришни сўради [43]. Қозоғистон мухолифат кучларининг кўпгина норозилик акцияларидан кейин бу тадбир ҳозирча тўхтатилди.

Лекин Хитой аждаҳоси ўз мақсадларидан воз кечган эмас. Бу ҳақда Қирғизистон журналисти Асхат Даукенов [44]-мақолада жумладан бундай ёзган (русчадан ўзбекчага мен ўгирганман).

"Бошланишда Пекин (Марказий Осиё, А.Ш.) ҳудудидаги мамлакатларни сармоя (инвестиция)лар ва қарз (кредит)лар билан алдамоққа ҳаракат қилиб кўрди. Ва улар бунга муваффақ бўлди. Бугунги кунда хитойлик бизнесменлар Марказий Осиё бозорларида ҳукмронлик қилаётгани ҳеч ким томонидан гумон остига олинмайди.   

Масалан, иқтисодда "улкан муваффақиятлари” билан тинмай мақтанаётган Қозоғистон бу соҳадаги бошқарув жиловини хитойларга кредитлар эвазига берганига анча вақт бўлди. Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, 2008 йилдаёқ Хитой Қозоғистондаги нефть қазиб чиқаришнинг 21 фоизини назорат қила бошлади, 2009 йилда Қозоғистон раҳбарияти 10 миллиард доллар кредит эвазига мамлакат нефть ташкилоти - "Мангистаумунайгаз" (ММГ) компаниясининг 49% активларини ва уран манбаларидан фойдаланиш потенциалини хитойликларга тақдим этди. 2010 йилда CIC номли Хитой давлат жамғармаси (фонди) "КазМунайГаз Қидирув Қазиб чиқариш" Акционерлик Ташкилоти (АТ)нинг деярли 11% акцияларини сотиб олди. Шунингдек хитойликлар Казахойл-Актобе ва Жанажоль газни қайта ишлаш комплекси, "Каражанбасмунай" АТ каби нефтьгаз соҳасидаги яна бир нечта йирик компанияларга, "Петроказахстан" компаниясининг 67%га эгалик қилмоқда.     

Қашшоқ Қирғизистон ва Тожикистоннинг аҳволи бундан ҳам баттар. Бу икки мамлакат Хитой сателлитига айланганига анча вақт бўлди. Хитойликлар ўз товарлари билан босиб ташлаган Тожикистоннинг аҳволи айниқса ачинарлидир.

(Тожикистонда, А.Ш.) хитойликлар сонининг ошиши ҳам бошқа кўрсаткичлардан ортда қолмаётир: агар улар 2006 йилда 3 минг нафар бўлган бўлишса, 2011 йилда бу кўрсаткич 82 мингга етди. Ҳукумат эса мамлакат ичкарисида ялпи ишсизлик хукмронлик қилаётганига қарамай борган сари кўпроқ хитойлик  ишчиларини ўзларига таклиф қилмоқда.  

Қирғизистон ўзининг 2,642 миллиард долларлик ташқи қарзи билан иқтисодий коллапс (тушкунлик, барбод бўлиш) арафасида турибди. Аҳолисининг деярли учдан бир қисми қашшоқлик чегарасидан нарида яшаётган мамлакатни хитойликлар ўзларининг иккинчи уйига айлантириб олган. Ҳозирги пайтда (2011 йил апрелида, А.Ш.) Қирғизистонда 100 мингдан ортиқ хитойлик яшамоқда ва улар қирғиз бозорларида Хитой корхоналарида ишлаб чиқарилган товарларни сотмоқда.     

Эҳтимол, кунлардан бир кун Хитой аждаҳоси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ютиб юборади. Бунинг учун иқтисодий шароитлар аллақачон яратилган. Фақат буларнинг барчасини  ҳуқуқий қайд этиш ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) таркибига кириш ҳақидаги битимни имзолаш қолди, холос”  [44]   

Хитой маъмурияти Хитой- Қозоғистон чегарасидаги Хоргос чегара пости олдида бошланғич пайтда 250 минг кишига мўлжалланган янги шаҳар қураётганига доир қуйидаги маълумотга эътибор беринг. Ушбу шаҳар Ғарбий Европадан Ғарбий Хитойга тортилаётган йўл бўйида жойлашади.  


Хоргос чегара олди ҳамкорлик маркази ва унга олиб борадиган йўллар [45].   

"Қозоғистон ва Хитой ўртасида дунёда муқобили бўлмаган чегара олди ҳамкорлик марказини қуришмоқда.

Икки мамлакат чегарасида жойлашган ушбу марказнинг катталиги 528 гектарни ташкил қилади ва ушбу ҳудудида савдо сотиқдан тортиб, бизнес юритиш имконлари бўлиши ваъда қилинмоқда.

Марказ қурилгач, икки давлат фуқаролари унинг ичида визасиз савдо сотиқ қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳамкорлик маркази доирасида Қозоғистон ўз ҳудудида 70 минг кишилик туман қурмоқчи, Хитой эса бошланишига 250 мингдан зиёд аҳолиси бор шаҳар қуришни режалаштирган.

Қозоғистонлик зиёлиларни мамлакатнинг шундоққина чегарасида бундай катта Хитой шаҳарининг барпо этилиши хавотирларга сола бошлаган, дейди Хоргос чегара олди халқаро ҳамкорлик марказининг Қозоғистон томонидаги қурилишларини бориб кўрган Би-би-си мухбири Шодиёр Сайф” [45]   
 
"Қозоғистон томонидан қурилаётган марказда атиги 70 минг ишчи ишлаб яшаши мумкин. Ушбу лойиҳа 2018 йилда бутунлай ишга тушиши режалаштирилган” [45]    

Хитой аждаҳоси Марказий Осиёдаги ёш туркий давлатларни яқин 15-20 йилда ютиб юбормас. Лекин ўтган 20 йил ичида Хитой тоталитар режими мамлакатларимиз ҳудудига қай даражада кириб кела олганини тушунсак, у ҳолда 50-100 йилдан кейин мамлакатларимиз қай даражада мустақил бўла олиши савол остида қолади.

Дунёдаги кўпгина сиёсатчилар бундай ҳолларда "Хитой минг йиллик сиёсат олиб бормоқда” деган иборани ишлатишади.

Мана бу хабар 2011 йил 14 июн куни келди.

"Мазкур (Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ҳақидаги, А.Ш.) шартнома душанба (2011 йил 13 июн, А.Ш.) куни Қозоғистон пойтахти Остонада Президент Нурсултон Назарбоев ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао ўртасида бўлиб ўтган музокарадан сўнг имзоланди.

Хитой раҳбари икки давлат 2015 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 40 миллиард АҚШ долларига етказишга келишиб олганларини маълум қилди.

Президент Назарбоев учта ёвузлик, яъни, терроризм, бўлғунчилик ва диний экстремизмга қарши курашда Қозоғистон Хитойни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 - Қозоғистон "учта ёвузлик”ка қарши курашнинг принципиал масалаларида, Хитойнинг яхлитлиги ва Хитой барқарорлиги хусусида Хитойни изчил қўллаб-қувватлашини тасдиқлади, - деди Нурсултон Назарбоев” [46]     

Машҳур тарихчи ватандошимиз раҳматли Боймирза Ҳайит 1971 йилда ёзган ўз китобини "Россия ва Хитой орасидаги Туркистон” деб номлагани бежиз эмас эди. [47]     

2010 йил 10-14 июндаги Ўш-Жалолобод қирғини туфайли Хитой махсус хизмат органлари, ва демак Хитой ҳукумати эришган манфаатга доир битта мисол келтирай.

Уйғуристон маркази бўлмиш Урумчи шаҳрида 2009 йил 5 июл куни Хитой тоталитар режими кучишлатар органлари тинч намойишни ўққа тутгани, юзлаб уйғур ёшлари бегуноҳ ҳалок бўлгани ва бу қонли воқеадан кейин уйғур зиёлилари янада қаттиқ тазйиққа олингани ҳақида [35]-мақоламда ёзгандим. Ушбу қонли фожеалар бир йиллиги 2010 йил 5 июл куни нишонланди.

Лекин Қирғизистондаги Ўш-Жалолобод қирғини туфайли Марказий Осиё мамлакатларида Урумчидаги 2009 йил июл фожеаси ҳатто эсга олинмади ва Марказий Осиё мамлакатлари сайтларида, жумладан ўзбек тилидаги сайтларда деярли мақолалар чоп этилмади. Деярли ҳамма Қирғизистондаги 2010 йил 10-14 июн кунги Ўш-Жалолобод қирғинини таҳлил этиш билан овора эди.  

5. АҚШ ВА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ МХО МАНФААТИ

"Қирғизистондаги қирғин сабаблари” номли [19]-мақоламнинг 3-қисми 2011 йил 9 май куни www.yangidunyo.com  сайтида чоп этилгач, "Абдурахим” тахаллусли миллатдошимиз 10 май куни соат 3:41 да қуйидаги фикрни мақолам остида ёзганди.   

"Америка сиз айтаётган аблаҳлик, ғирромликлардан мустасноми? Америка, Россия, Хитой "оқ ит, қора ит, барибир ит” эмасми? Ҳаммаси ўзларига стратегик ҳисобланган ерларда бир хил сценарий бўйича иш оборишмаяптими? Қачон, эй мусулмонни болалари, ўзингни ғоянгни топасан? Сиёсатчиларинг, ёзувчиларинг, мухолифатчиларинг ғарб бичиб берган духоба иштонда масхарабозлик қиласан?” ([19], 3-қисм постинги).   

"Абдурахим”нинг ушбу айбловидаги ""Оқ ит, қора ит, барибир ит” эмасми?” деган жумласига изоҳ беришдан бошлай. Аввал бу гапнинг тўғри маъносига эътибор берайлик ва бир оз таҳлил этайлик. Дунё мамлакатларида 20-асрга келиб кучуксеварлар томонидан итларнинг кўпгина сунъий зотлари яратилди: натижада ҳар хил зотдаги бир қарич ҳам келмайдиган майда итлардан тортиб эшакдай келадиган катта бўрибосар итлар бор.

Фуқаролар, жумладан мен ҳам кўчадан келаётганда дуч келган итнинг катта-кичиклигига қараб ўзим ва ҳамроҳларим учун эҳтиёт чораларини кўраман. Агар майдароқ ит бўлса парво ҳам қилмайман. Агар катта ит бўлса, у ҳолда эҳтиёт чораларини кўришимга тўғри келади: унинг ёнида эгаси борми, бор бўлса уни қайиш ёрдамида жиловини ушлаяптими ёки эркин юрибдими ва ҳоказо томонларига эътибор бераман.

21-аср сиёсатида ҳам барча давлатларга "Оқ ит, қора ит, барабир ит” принципида муомала қилиш – бу катта сиёсий хатоларга олиб боради. Менимча, давлатларнинг катта ёки кичик мақсадларига қараб амалий ҳамкорлик қилиш ва/ёки эҳтиёт чоралар кўриш мақсадга мувофиқдир.     

"Абдурахим”нинг асосий айбловини ушбу параграф доирасида параллел равишда таҳлил этай. Бунинг учун Марказий Осиёда, жумладан Афғонистонда 1979 йилдан кейинги айрим воқеаларга эътибор беришимизга тўғри келади.

Маълумки, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Сиёсий Бюроси аъзолари бўлмиш Л.И.Брежнев, Ю.В.Андропов, Д.Ф.Устинов ва А.А.Громико 1979 йил 12 декабрдаги йиғилишида махфий «К положению в „А”» ("А”даги аҳволга доир”) номли 176/125 сонли қарор қабул қилганди. Шу қарорга асосан 1979 йил 25 декабр кечаси Туркистон ҳарбий округидаги 40-армия қўшинлари Амударёга понтон кўприк ясаб, Афғонистон ҳудудига ўта бошлади. [48]       

1979 йил 27 декабр куни ўша вақтда Афғонистон Президенти бўлмиш Ҳафизулло Аминнинг (1929.01.08-1979.27.12) Қобул яқинидаги саройига Совет Давлат хавфсизлиги қўмитаси ҳамда ҳарбийлари билан биргаликда "Шторм” ("Довул”) номли операция асосида ҳужум уюштирилди ва у ўлдирилди. Унинг ўрнига Афғонистоннинг Прагадаги элчиси бўлмиш Бабрак Кармаль (1929.06.01-1996.03.12) Афғонистон раҳбари этиб тайинланди. Бу билан деярли ўн йил давом этган Афғон уруши бошланиб кетди. [48]       

СССР бюджетидан ҳар йили 40-армияни моддий таъминлаш ҳамда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун 3 миллиард АҚШ доллари ва Қобул режимини молиявий таъминлаш учун эса 800 миллион АҚШ доллари сарфланди. [48]        

Деярли ўн йиллик Афғон уруши натижасида Совет Иттифоқидан 15031 киши ҳалок бўлди, деярли 54 минг киши ярадор ва 416 минг киши касал бўлди, 270 киши бедарак йўқолди. [48]        

Афғон мужоҳидларидан 670 мингдан 2 миллионгача киши ҳалок бўлди (бунга ҳалок бўлган Афғонистоннинг тинч аҳолиси ҳам киритилган). [48]        

Ушбу уруш шароитида миллионлаб афғонистонликлар ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлди. Улардан бир неча миллиони Покистонда яшади ва ёш авлод асосан Покистон мадрасаларида диний билим олди. Алал оқибат 1979 йилдан бошланган уруш натижасида диний таълим олган ва уни ҳам унчалик чуқур ўрганмаган миллионлаб Афғон фуқаролари авлоди вояга етди.  

1994 йилда Афғонистон пуштун элати орасида Толибон номли ашаддий исломий ҳаракат шаклланди ва у 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонни бошқарди. Толибонлар бошқараётган давлатни фақат учта давлат – Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон ва Саудия Арабистони дипломатик тан олди. [49]        

Толибонлар раҳбарлиги даврида ва улар назорат қилаётган ҳудудларда бугунги кунда ҳам телевидение, мусиқа ва мусиқий асбоблар, тасвирий санъат, компютер ҳамда Интернет, шахмат ўйини ва оқ рангдаги пойафзал кийиш тақиқланган (чунки Толибон байроғи оқ рангдадир).

2001 йил 26 февралда Толибон раҳбари мулла Умар барча ноисломий ёдгорликларни бузиб ташлаш ҳақида қарор эълон қилди. Шу қарорга асосан Афғонистоннинг Бомиён вилоятида 3-4-асрларда қояда ўйиб ишланган иккита баҳайбат Будда ҳайкали тўплардан ўққа тутилиб портлатилди [49]. Бу ҳайкаллар ЮНЕСКО (UNESCO — United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization) томонидан Инсониятнинг буюк ёдгорликлари рўйхатига киритилганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши Толибонлар ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган. [49], [50]                      

2011 йил 11 сентябрда АҚШда уюштирилган террористик актлар ва 3000 дан ортиқ оддий фуқаролар ҳалок қилинганидан кейин АҚШ ҳамда иттифоқчи  давлатлар Афғонистондаги Толибон режимига қарши Контртеррористик ҳарбий операцияни бошлади. Аввалига Афғонистонлик тожиклар қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд (1953.01.09-2001.10.09) қўшини ва ўзбек генерали Абдул-Рашид Дўстум (1954) раҳбарлигидаги қўшин (булар Шимолий Альянс қўшини деб аталарди) ёрдамида Толибонларнинг Қобулдаги режими ағдарилди. [51]

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2001 йил 20 декабрдаги 1386-сонли резолюцияси асосида Афғонистонга Хавфсизликка ҳамкор халқаро кучлар (ингл. ISAF) киритилди. 2010 йилда ISAF таркибида 47 мамлакатнинг 120 минг кишилик қўшини Афғонистонда фаолият олиб борди. [51]   

Деярли ўн йилдан бери 47 давлатнинг 120 минг кишилик қўшини энг замонавий ҳарбий қуроллар ёрдамида ашаддий Толибонларни узил-кесил тор-мор қила олгани йўқ. Бу шуни кўрсатадики, Толибонлар Марказий Осиёдаги ёш давлатлар учун ашаддий догматик қарашларга эга бўлган жуда  хавфли ҳарбий куч эди. БМТ қарори асосида Толибонларни тор-мор қилиш билан 47 мамлакат ҳарбийлари шуғулланаётгани – Марказий Осиёдаги давлатлар фуқаролари учун ижобий ҳолатдир.

Ушбу 120 минг кишилик қўшинни ҳам қурол-яроғ, ҳам кийим-кечак, ҳам озиқ-овқат ва ҳоказолар билан таъминлаш муаммоси бор. Афғонистон Осиё қитъасининг деярли марказида жойлашган қуруқликдаги мамлакат бўлганлиги сабабли бу мамлакатга нарсаларни асосан Ўзбекистон каби нисбатан тинчроқ ва хавфсизроқ қўшни мамлакат ҳудуди орқали Афғонистонга олиб кириши мумкин ва керак. Шу сабабли бугунги кунда АҚШ ва Европа Иттифоқи учун Ўзбекистон муҳим ҳамкор давлатдир. Бу – биринчидан.

Иккинчидан, 1,4 миллиардли Хитой аждаҳоси кундан-кунга катталашиб дунё мамлакатларига хавф сола бошлаган шароитда АҚШ ва Европа Иттифоқи МХОлари Марказий Осиёдаги ёш давлатларнинг мустақил ривожланиши тарафдоридир. Бу – иккинчидан.

Учинчидан, АҚШ ва Европа Иттифоқи МХОлари ўз мамлакатлари фирма ва корпорациялари Марказий Осиёдаги давлатлар ҳудудида халқаро қонунлар доирасида фаолият олиб бориши ва ўз мамлакатлари учун иқтисодий фойда келтириши тарафдоридир.

Шуни унутмайликки, ҳар бир давлат президенти ўз ваколатларига киришишдан аввал парламентда тантанали равишда халқи ҳамда давлати манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида қасам ичади. Яъни АҚШ Президенти Марказий Осиё давлатлари манфаатини ҳимоя қиламан, деб қасам ичмайди, аксинча ўзининг қадрдон Ватани бўлмиш АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида қасам ичади. Бу табиий ҳолатдир.

Шу сабабли ҳам Ўзбекистон ўз парламенти депутатлари ва президентини эркин, демократик асосда кўп номзодлар орасидан энг иқтидорли шахсларни сайлаш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Улар халқаро қонунлар доирасида Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилиш билан амалда шуғулланмоқлари керак.

АҚШ ва Европа Иттифоқи МХОларининг Россия ҳамда Хитой МХОлари манфаатидан кескин фарқ қиладиган томони – Марказий Осиё мамлакатларини ўз таркибига қўшиб олиш мақсадлари йўқ!

Аксинча улар Россия ва Хитойдек авторитар, тоталитар катта давлатларга қарши Марказий Осиё мамлакатларини буфер (оралиқ) давлатлар сифатида сақлаб қолиш ва мустақил ривожлантириш тарафдоридир.  

Демак, мустақил ривожланиш борасида Марказий Осиё мамлакатлари қизиқишлари АҚШ ва Европа Иттифоқи МХОлари манфаатлари билан маълум миқёсда мос тушади.

Шу ва шунга ўхшаш демократик тамойиллар асосида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарияти  АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарияти билан ҳамкорлик олиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, АҚШ ва Европа Иттифоқи МХОлари юқорида ёзган манфаатлардан келиб чиқиб Марказий Осиё халқлари ўртасида ўзаро қирғин келтириб чиқариш тарафдори эмас. Улар бундай ноинсоний жиноятларни халқаро комиссия тузиб ҳар томонлама ўрганиш ва шунинг асосида бундан буён йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тарафдоридир.  

   6. ТОЖИКИСТОН МХО МАНФААТИ

Душанбеда Исмоил Сомонийга 1999 йилда ўрнатилган ҳайкал [52].

Энди Марказий Осиёдаги бешта мустақил давлат махсус хизмат органлари ва уларнинг олий раҳбарлари бўлмиш президентлари манфаатини кўриб чиқайлик.

Тожикистон раҳбарияти Марказий Осиё буюк тарихининг Исмоил Сомоний (849-йил, Фарғона – 907-йил, Бухоро)  даврига алоҳида ҳурмат билан қарайди. Ҳатто Мустақил Тожикистон пул бирлиги "сомоний” деб қабул қилинган. Дунёда 200 дан кўпроқ давлат бўлса, шулардан камдан-камида миллий пул бирлиги тарихий шахс номи билан номланади.  

Тожикистон раҳбарияти Исмоил Сомоний даврига суяниб бугунги Тожикистон ҳудудини белгилаш ҳаракатидадир. У дастлабки босқичда Ўзбекистонга қарашли 2750 ёшли Самарқанд ва 2500 ёшли  Бухорони ўз ҳудудига қўшиб олишга саъй-ҳаракат қилмоқда.  

"Исмоил Сомоний ўз даврининг қобилиятли, серғайрат ва зукко давлат арбоби   бўлиб, Мовароуннаҳр ҳудудида йирик марказлашган давлатга асос солди. У ўз давлатига доимо хавф солиб турган кўчманчилар устига 893 йилда қўшин тортди, Тароз шаҳрини эгаллаб, шимолдан бўладиган ҳужумларга барҳам берди.

Кучайиб бораётган ва мустақилликка интилаётган Исмоил Сомоний сиёсати Араб халифалигини ташвишга солаётган эди. Шу боис халифа Муътазид Сомоний билан Хуросон ноиби Амр ибн Лайсни тўқнаштириб, ўз мақсадига эришмоқчи бўлди. 900 йилда Исмоил ҳал қилувчи жангда Амр ибн Лайсни енгиб, Хуросонни ҳам  ўзига қўшиб олди. Натижада, халифа Сомоний давлатини тан олиб, унга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлди. Ана шу тариқа IX аср охирларида Мовароуннаҳр Араб халифалиги ҳукмронлигидан халос бўлди”  [53]

Шу ерда Сомонийлар давлати (819-999) ҳудудига доир картани [54]-мақоладан келтириб ўтай.  


Сомонийлар давлати (819-999) картаси [54].

Айтишим ўринлики, ажойиб ва чиройли қилиб қурилган Исмоил Сомоний мақбараси Бухоро марказида жойлашган. Ушбу обидани ва у ерда ётган улуғ ватандошим Исмоил Сомонийни 1975 ҳамда 1994 йилларда зиёрат қилганман.

Исмоил Сомоний ва Сомонийлар мақбараси [55].

Энди 8-9-асрдан 21-асрга қайтайлик. Тожикистон Президенти Имомали Рахмон 2009 йил 8 декабр кечқурун Душанбедаги Радио уйига 50 нафарга яқин журналистларни таклиф қилиб, тўрт соатдан ортиқроқ вақт давомида суҳбатлашди. У суҳбат давомида жумладан қуйидаги мавзуда гапирди.  

"Президент бу сафар кутилмаганда ўзбек касбдоши Ислом Каримов билан муносабатлари тарихига доир кўпгина маълумотларни очиқлади. Раҳмон, журналистларни огоҳлантириб, барча эшитганларингиз "ушбу кабинетда қолиши керак” дегани рост. Лекин у эллик нафар журналистлар билан мулоқот қилиб, бу даврада айтилган гапларни сир тутиб бўлмаслиги фактига етарлича баҳо бермади.

"Мен Каримовга жуда яхши муносабатда эдим ... Биз уни "отамиз” дердик, лекин кейин биз кўп нарсаларни билдик. Бу инсон тожикларга доир барча ишларга қарши курашаяпти ... мамлакатимиз ривожланишини хоҳламаяпти, совуқ қишда электрни ўчириб қўймоқда”, - деб ўз хотиралари билан ўртоқлашди Имомали Рахмон. Ва давом этди: "Бир куни биз унинг билан бирга Самарқандга боргандик, академик Муҳаммаджон Шукуров биз билан бирга эди, ёлғон гапиришимга у изн бермас (у гувоҳдир, А.Ш.). Мен ёнимда турган бир кишидан: "Сенинг миллатинг қандай?” деб сўрадим. У Каримовга қаради, кўриб турибман ундан қўрқаяпти ва жавоб берди: "Мен самарқандликман”. У ердаги тожиклар мана шундай аҳволда”

Шу ерда Рахмон тожик-ўзбек муносабатларини 1920-йиллардан бери мураккаблаштириб келаётган мавзуни – Ўрта Осиёда миллий-маъмурий чегараланиш ўтказа туриб большевиклар Самарқанд ҳамда Бухорони Ўзбекистон ССР ҳудудига ўтказганига доир мавзуни кўтарди. Тожиклар бу шаҳарларни ўзларининг тарихий ва маданий мероси деб ҳисоблайди.

Жаноб Рахмон давом этди: "Мен у (Каримов – Муҳаррир) билан кўп марта тортишганман, икки марта ҳатто урушиб қолганмиз (Рахмон бошқа сўз ишлатди, уни сиёсий тўғрилик фикридан келиб чиқиб уни келтирмаяпмиз, Муҳаррир), бир сафар бизни Назарбоев ажратди, иккинчи сафар Кучма ажратди (Қозоғистон Президенти ва Украинанинг собиқ президенти, - Муҳаррир). Ва мен унга: "Биз Самарқанд ва Бухорони барибир оламиз!” дедим” [56]  

Агар бу муаммога Тожикистонда қуришга ҳаракат қилинаётган гидроэнергетик иншоотлар ва Ўзбекистонда етиштириладиган экинларни суғориш учун ишлатиладиган сув муаммосини ҳам  қўшсак, ушбу икки қондош ва қардош мамлакат халқи ўртасида давлат раҳбарлари каттагина қарама-қаршиликка олиб боришаётгани маълум бўлади. Бу борадаги фикр-мулоҳазаларимни таҳлилий [57]-мақоламда ёзгандим.  

Хулоса қилиб айтганда, Тожикистон махсус хизмат органлари ҳамда раҳбарияти тожиклар ва ўзбеклар ўртасида Қирғизистондаги каби қирғин келтириб чиқаришга асосан тайёрлаб бўлишган. Агар, Аллоҳ кўрсатмасин, Тожикистон махсус хизмат органлари раҳбариятидаги айрим шахслар  "шундай қирғин вақти етди” дегандай қарорга келса (одатда бундай қарор тор доирада яширинча қабул қилинади), Тожикистонда навбатдаги миллатлараро қирғин бўлиш эҳтимоли бор.

Айрим ўқувчиларимиз: "Шуҳрат ака ваҳима қилаяпти” дейиши мумкин. Шундай фикрдаги миллатдошларимиз Тожикистон Фанлар академияси масъул ходими, таниқли тарихчи олим Нурмуҳаммад Амиршоҳийнинг Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон номига 2011 йил май ойи охирида ёзган очиқ мактубига эътибор берсин.

"Тарихчи олим Нурмуҳаммад Амиршоҳий Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига очиқ хат ёзди. Унда олим Амиршоҳий икки давлат раҳбарларини ўзбеклар ва тожиклар ўртасида миллий низо чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"Бугун биз маданий масалалар, иқтисодий ва ижтимоий ҳамда сиёсий алоқаларимизни тиклаб, аввал йўл қўйган хатоларимизни тузатишга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилишимиз вақти етди. Ҳеч кимга сир эмас, бугун Тожикистон ўзбеклар кўпчиликни ташкил қиладиган минтақадаги ягона давлат саналади. Шунингдек, этник тожиклар ҳам минтақадаги бошқа давлатлардагидан кўпроқ Ўзбекистонда яшаб, фаолият қилади. Бироқ сўнгги пайтлар ўзбеклар ва тожиклар дунёдаги йирик давлатларнинг геосиёсий манфаатлари қурбони бўлиш мумкинлиги хавфи кун сайин кучаймоқда. Агар бугун хушёрликни қўлдан берсак, бир-бирига қон-қардош икки биродар халқ ўртасида ўзаро миллий низолар чиқиб кетиши ҳеч гап эмас”, дейилади тожикистонлик таниқли тарихчи Нурмуҳаммад Амиршоҳийнинг Ислом Каримов ва Имомали Раҳмон номига битилган очиқ мактубида.

Амиршоҳий жаноблари мулоҳазасича, гарчи ўзбеклар ва тожиклар ўртасидаги жарликнинг кенгаяётгани ичкаридан сезилмаса-да, бу бегоналашиш жараёни икки қўшни муносабатларини кўпдан буён кузатиб келаётган ташқи кучларга аниқ сезилиб қолмоқда.

Тожикистон Фанлар академияси масъул ходими Нурмуҳаммад Амиршоҳий Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарларини бугун гина-адоватларни бир ёққа қўйиб, қўлни қўлга беришга чақирар экан, "акс ҳолда, ўзбеклар ва тожиклар ўртасида учинчи кучлар манфаати учун фойдали бўлган миллий низо бошланиб кетиши мумкин”лигидан огоҳлантиради” [58]   

Марказий Осиёдаги қон-қардош биродар халқлар, жумладан тожиклар ва ўзбеклар ўртасида миллий низо ҳамда қирғин келтириб чиқариш асослари чуқурроқ эканлигини ва буни асосан орқаваротдан махсус хизмат органлари айрим раҳбарлари уюштиришлари ҳақида ушбу таҳлилий мақоламда кўрсатиб беришга ҳаракат қилмоқдаман.

 


Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 2962 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz