Пятница, 24-05-03, 16:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 22 » Асл ҳусн – иймондан
15:58
Асл ҳусн – иймондан

Порталимизга Бехзодий тахаллусли мухлисимиздан келган ушбу мактуб ҳам диққатимизни тортди. Унда кўтарилган мавзунинг нақадар гўзал ва айни пайтда долзарблиги боис, уни Сиз азизларнинг ҳукмингизга ҳавола қилдик: Ҳурматли Шайх ҳазратлари!
Касбимиз юзасидан қабулимизга ҳар хил беморлар келишади, жумладан, аёллар ҳам. Беморнинг паспорт маълумотларини компьютерга киритамиз.
– Фамилиянгиз?
– Фалончиева.
– Исмингиз?
– Фалончи.
– Туғилган йилингиз?
– 1980 йил.
Бошимни кўтариб, беморга разм соламан. «Йўғ-е, эндигина 31 га кирибди-ю, худди 40га кирганга ўхшайди», каби хаёллар утади. Юзлари сўлғин, ажинлар пайдо бўлган, сочлари бўялаверганидан жонсиз, хира бўлиб қолган, юзида доғлар… Хуллас, қарилик аломатлари.
Кийимига назар соласан – тор «жинси» шим, баданига ёпишиб турадиган, кўкрагигача очиқ, енги деярли йўқ «футболка» ва ҳоказо. Ҳозирги кун «ўзбек» аёлининг «типик» вакили. Ичимда «астағфируллоҳ» деб қўяман…
Ҳазрат, шундай пайтларда бир ҳикмат ёдимга тушади – «Кечалари туриб намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган инсоннинг юзи чиройли бўлади». Адашмасам, бу ҳадис бўлса керак. Авваллари буни бир мажозий маънода айтилган гап бўлса керак, деб ўйлар эдим. Вақт ўтиб, касбимиз тақозосидан ва ҳаёт тажрибасидан шунга амин бўлдимки, бу –чеҳранинг чиройига бевосита алоқадор бўлган буюк ҳақиқат экан…
Ҳалиги беморнинг шикоятлари тинглайман:
– Бошим тез-тез оғрийди. Бошим айланади, жаҳлим тез чиқиб кетади. Баъзида болаларим ҳам ёқмайди –уларга бақириб ташлайман. Эрим билан тез-тез жанжаллашадиган бўлиб қолдик, уйқум ёмон…
– Бу нарсалар қачондан бери безовта килади?
– Бир неча йил бўлди. Аниқроғи, турмушга чиққанимдан кейин… Эҳ, нимасини сўрайсиз, дўхтир… Оила ташвиши, рўзғор… Эрим яхши топмайди… (Уст-бошига қарасангиз, ҳеч камбағалга ўхшамайди).
Исломий нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, сиқилиб, куйиб-пишганига арзирли бир сабаб тополмайсан киши… Беихтиёр ўйлаб қоласан киши – бир кунда бир ҳовуч хурмо ва сув билан кунини ўтказган, кетма-кет икки кун арпа нон емаган Пайғамбар алайҳиссаломнинг оилалари қандай хаёт кечиришган экан?
ИЙМОН, ТАҚВО, ҚАНОАТ, САБР деган жавоблар пайдо бўлади. Энг муҳими, бу неъматларнинг қалбни тўлдирганлиги (чунки бошқа нарсага жой йўқ) ва мустаҳкам ўрнашганлиги…
Бояги беморимизга қайтсак, унинг куни фақат СТРЕСС, СТРЕСС ва яна СТРЕСС билан ўтади.
Бундай диққинафаслик оқибатида қонда адреналин ва кортизол моддаларининг ошиб кетиши, натижада томирларнинг торайиб кетиши ва бу нарса сурункали равишда давом этавергач, организмда моддалар алмашинуви издан чиқиб кетиши юзага келади. Юқоридаги ҳолатлар – юз терисида моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида эластин моддаси ўз хусусиятини йўқотиб, тери мўртлашади, унга ажинлар тушади. Шунингдек, танадаги ёғ алмашинуви мароми ҳам бузилиб, натижада одам бесўнақай семириб кетади ва ҳоказо…
Яна юқоридаги ҳадис эсга тушади – «Кечалари туриб намоз уқийдиган, ибодат қиладиган инсоннинг юзи чиройли бўлади». Энди бу ҳикматни таҳлил қилиб кўрайлик – кечаси туриб ибодат қиладиган инсон қандай инсон? Ширин уйқусидан воз кечиб, намоз ўқийдиган инсон қандай инсон? Албатта, бу ТАҚВОДОР инсон бўлса керак! Нима учун дейсизми? Чунки унинг қалбида Аллоҳдан қўрқув ва умид бор, шунинг учун бу дунёсидан кўра охиратини кўпроқ ўйлайди. Бундай инсонда ҳаёт қийинчиликларига, етишмовчиликларга муносабат қандай бўлади? У дунё матоҳларига қанчалик қизиқади? Дунёга «ВАҚТИНЧАЛИК БЕКАТ» деб қарайдиган инсонда стресс нима қилсин!
Замонавий олимларнинг аниқлашича, бир-бирини севган, муҳаббат қўйган, бир-бирини ҳурмат қиладиган эркак ва аёлларда эндорфин деган модда ишлаб чиқарилар экан. Бу модда асаб тизимига ижобий таъсир қилиб, инсоннинг ёшаришига ҳам сабаб бўлар экан. Ўзи каби инсонни суйган, жуфти ҳалолини суйган одамда шундай ҳолат бўлса, Аллоҳ таолога муҳаббат қўйган инсон қандай бўлар экан!
Қалбида Аллоҳни рози қилиш ташвишидан бошқа ташвиш бўлмаган инсон гўзал бўлмай, яна ким чиройли бўлсин?! Тунлари таҳажжуд намози ўқимасалар ҳам, шу беш маҳал фарз намозни қоим қилиб, карами кенг, чексиз қудрат соҳиби, ғофурур-роҳийм бўлган Парвардигоримизга қалбда тақво билан дуо қилиб сўрасалар, иншааллоҳ, аёлларимиз янада гўзал, янада кўркам бўлаверадилар.
Шу ўринда юзига чаплайдиган турфа хил кимёвий бўёқларга минг-минглаб пул сарфлайдиган аёлларимизга «Ундан кўра шу пулнинг ўндан бирига китоб сотиб олиб, дийнимизни ўргансангиз бўлмайдими?!», дегим келади. Менга қолса, дунё бўйича «Гўзаллик конкурслари»нинг ўрнига «тақводорлик конкурслари»ни жорий қилган бўлар эдим… О, ана гўзаллигу, мана гўзаллик!
Шайх ҳазратлари! Бизнинг ўзбек аёлларимизга шу бугунги кунда айни тақво етишмаяпти-да! Фарзандларимизни болалагидан, ўзингиз айтгандек, руҳини тарбия қилмасак, катта ёшдаги аёлларимизга бир нарсани уқтириш жуда қийин экан. Бироқ, шу эрлар ҳам ўша даражада бўлиши керак-да! Ҳар бир эркак ўз аёлига, қизига, синглисига, опасига масъул бўлиб, «Руҳий тарбия» китобингиздан бир кунда битта мавзуни ўргатса ҳам, эҳ-ҳе, ҳаётимиз қандай гўзал бўлар эди! Аллоҳдан барча аёлларимизга комил иймон ва тақво тилайман!

* * *

- Сизга минг бор ташаккур! Қани эди, барча аёл ва эркакларимиз Сизга ўхшаб тафаккур қилсалар, ўқиб-ўргансалар, мулоҳаза қилиб, ибрат олсалар... Аммо минг афсуслар бўлсинким, кўпчилик ўзининг бахтини ўйлаб ҳам кўрмайди. Балки, нафсининг гапига киради ва ўзини ҳалокатга уради. Сизнинг барча таклифларингиз ўринли ва керакли. Бу ҳақда ҳаммамиз қайғуришимиз лозим. Ҳаммамиз яхши англаб етишимиз лозимки:
– соғ-саломат бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– чиройли бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– бахтиёр бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– хотиржам бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– бу дунё саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– охират саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.
– икки дунё саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик!
Юқоридаги мухлисимизнинг кўнгил қаъридан отилиб чиққан фикрларини ўқиб, Ислом.Уз портали иштирокчиларини ўзаро фикр алмашишга таклиф этишни маъқул кўрдик. Марҳамат қилиб барча истовчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирсинлар.

http://tib.islom.uz/maqolalar/297-asl-husn.html#comment-81

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1272 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz