Вторник, 24-05-07, 23:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 26 » Абдуллаев Муҳиддинни ким ўлдирди ?
12:02
Абдуллаев Муҳиддинни ким ўлдирди ?
Фарходхон Мухторов
Ўзбекистон Бош Прокурорига очиқ хат
ёки Абдуллаев Муҳиддинни ким ўлдирди ?

Мен, Мухтаров Фарходхон Соттихонович, 1968 йилда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилганман. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари химоячилари альянси» аъзоси бўлганим учун 2009 йилда сохта айбловлар билан қўлга олиниб, озодликдан махрум этилдим. 2010 йилнинг декабрида менга белгиланган жазо АТИга алмаштирилди. Сталин даврида менинг бобом каби ноҳақ жазоланган минглаб инсонлар Сталин ўлганидан кейин реабелитация қилинганидек вақти келиб барча Ўзбекистондаги нохақ жазоланганлар қатори мен ҳам оқланишимга тўлиқ ишонаман, аммо хозир сизга мурожаат қилишимдан мақсад бошқа нарса.

Қатор интернет сайтлар берган хабарга кўра, 1982 йилда туғилган, Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди томонидан диний экстремизмга алоқадорликда айбланиб қамалган, суд ҳукми кучга киргач, шу йилнинг 5 майида Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 64/61-колония (Қарши шаҳар Шайхали посёлкаси)га жазо муддатини ўташ учун юборилган Абдуллаев Муҳиддин Зиёвуддинович жазо муддатининг бор йуғи 17 кунини ўтаганидан сўнг, шу йилнинг 22 май куни вафот этган.Тиббий комиссия "Абдуллаев Муҳиддин Зиёвуддинович жигар церрози туфайли оламдан ўтди”, деган хулоса берган.

Шахсан мен тиббий комиссия Абдуллаев Муҳиддин Зиёвуддинович ўлими юзасидан берган хулосага ишонмайман. Чунки мен 2009 йилнинг 17- июлида сохта айбловлар билан қўлга олиниб, масхаробозлик театрини эслатувчи суд томонидан озодликдан махрум этилганимдан сўнг, 2009 йилнинг 19 декабрида 64/61-колонияга жўнатилдим ва жазонинг асосий қисмини ушбу колониядан ўтадим. У ерда маҳкумларга қандай муомала қилинишини жуда яхши биламан. Ушбу колонияда мен кўрган қонунбузарликлар, тахқирлашлар, қийноқларнинг кичик бир қисмини сизга маълум қилмоқчиман:

1) «Ломка»:

Колонияга келтирилган махкумлар биринчи куниёқ «ломка» ( рухан ва жисмонан синдириш) дан ўтказилади. «Ломка» қуйидаги босқичлардан иборат ва махкум навбат билан бу босқичлардан ўтишга мажбур:

а) Махкум ўзи билан олиб келган шахсий буюмлар, кийим – кечаклар милиция

ходимлари томонидан очиқчасига талон-тарож қилинади.

б) Махкум тиз чўктириб, ўтказиб қўйилади ва милиция ходими уни бошига бир неча марта тепади:

в) Махкумни милиция ходими резинка таёқ (дубинка) билан калтаклайди;

г) Махкум қўлини хожатхона полига суртишга мажбур килинади.

д) Махкумлар устига барзангидек «гад» ( колония маъмуриятига хизмат қилувчи хоин махкум) ўтириб олгач, "омоч”ни 2-3 киши булиб навбат билан тортишади. Омочни махкумлар югуриб тортишлари шарт. Секин харакат килганлар калтак ейди. Буни махкумлар «борона» дейишади.

« Ломка»да ўлган ёки уёғ-буёғи синган махкумлар санчастга олиб кетилади. Санчастда « Ломка»да уёғ-буёғи синган махкумлардан "ўзим эхтиётсизлик қилиб синдириб олдим” деган мазмундаги тилхатга қўл қўйдириб олинади. «Ломка»дан нисбатан «омон» чиққан махкумларга «роба» (махкумлар киядиган кийим) тарқатилади ва соч олишга ҳамда ҳаммомга олиб борилади.

2) « Соч олиш»:

Колонияга янги келтирилган махкумларнинг сочини олиш қуйидагича бўлади:

а) Махкум занглаб кетган тоғорага солинган ифлос сувдан олиб бошини хўллайди.

б) Махкум жазирама иссиқ ё қаҳратон қишлигидан қатъий назар очиў жойга қўйилган 2-3 та табуреткадан бирига бориб ўтиради.

в) Махкумларнинг сочи олинавериб ўтмас бўлиб кетган устарада махкумнинг сочи олинади,тугрироги шилинади. Битта устарада камида 5- 6 та махкумнинг сочи олинади. Махкумларнинг ичида ОИТС(СПИД), гепатит каби юкумли касалга чалинганлар бор бўлиши эҳтимоли ҳеч кимни қизиқтирмайди.

« Колонияга янги келтирилган махкумларнинг сочини олиш» деган жараённинг бошидан охиригача, махкумларнинг харакатини тезлаштириш учун, «гад»лар немис овчаркасига ўхшаб акиллаб туришади.

3) «Ҳаммом»:

Колонияга янги келтирилган махкумларнинг чўмилиши қуйидагича бўлади:

а) Сочи олинган махкум ҳаммомга югуради;

б) Тезлик билан ечинади;

в) Ичкарига кириб уёғ-буёғини хўллашга ё улгуради ё улгурмайди;

г) Тезлик билан чиқиб кийинади;

Бу жараённи ҳам «гад»лар акиллаб тезлаштириб туради. «Ҳаммом»дан чиққан махкумлар кўникма маркази(карантин)га олиб борилади.

4) «Карантин»:

а) Жазирама иссиқ ё қаҳратон қишлигидан қатъий назар очик жойда эрталаб (подъём)дан кеч (отбой) гача саф тортиб юриш (шагать килиш). Овқатланиш ва текшириш (проверка) пайтлари бундан мустасно.

б) Саф тортиб юрганда оёқни зарб билан ерга уриш ва Абдулла Ориповнинг «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» шеърини айтиш шарт. Бу шартни бажармаганлар ёки бажара олмаганлар аёвсиз калтакланади ёки бошқачасига жазоланади. Жазога фақат «тартиббузар» махкумнинг ўзи эмас, карантиндаги деярли барча махкумлар тортилади. Колония маъмуриятига «едириб» қўйган махкумлар бундан мустасно.

в) Тунда чойшабсиз, ёстик жилдсиз қорайиб кетган, сасиб ётган тўшак ва ёстиқларда ухлаш. Карантинда тахминан 120-130 киши бўлса, шундан тахминан 1/3 кисми полда ётади.

г) Шунча одамга бор йўғи 2та сув жумраги бўлгани учун эрталаб юз ювишнинг иложиси йук.

д) Бутун колонияда, шу жумладан карантинда махкумларга жуда бемаза, ични кетказадиган шур сув берилади. Колонияга машиналарда келтириладиган «ширин» (чучук) сувни асосан колония маъмурияти ва «гад» лар ичади.

е)«Карантин» даги махкумлар вақти-вақти билан колония маъмурияти қароргоҳи (штаб)га «сухбат»га олиб борилади. Бундай «сухбат»дан сўнг бир махкумнинг вафот этганини мендан олдин (2009 йилнинг ёзида) колонияга келган бир махкумдан эшитган эдим. Бу махкумнинг исми шарифини биламан, аммо унга муаммо яратмаслик учун буни ошкор қилмайман.

ё) Карантиндаги қийноқлар натижасида махкумлар тез-тез хушидан кетиб йиқилиб қоладилар.

Карантин тахминан 30-40 кун давом этади.

2010 йилнинг бахорида ёшгина бир махкум колония маъмуриятининг айби билан халок бўлди. Аммо колония маъмуриятидан бирор кишини жавобгарликка тортилганини эшитганим йўқ. Ўша халок бўлган махкумнинг ўлим тўғрисидаги гувохномасига ҳам жигар церрози ёки юрак хасталиги туфайли оламдан ўтди деб ёзилган бўлса ажабланмайман.

Тоштурмада ва колония худуда ўрнатилган ва устига « Назорат прокурорига» деб ёзилган қути хўжакўрсинга ўрнатилган, чунки бу қутидаги аризаларни турма ва колония ходимлари томонидан олинаётганини, шикоят ёзган махкумларни жазоланганларини шахсан кўрганман.

 

Мен 2009 йилнинг 17 июлидан то озод қилунгунимча кўрган-кечирганларимнинг барини ёзсам битта китоб бўлади. Шунинг учун уларнинг 1/100 ни ёздим холос. Келгуси ёзишмаларимда мен ўзим сақланган қамоқхонадаги қийноқлар ҳақида батафсилроқ баён қиламан.

Юкоридагиларнинг барчаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассаларида махкумлар асосан муасса ходимларининг айби билан халок бўлаётганини кўрсатиб турибди.

Мен:

--- Ўзбекистондаги турма ва жазони ижро этиш муассаларидаги махбус ва махкумларни тахқирлаш, қийнаш холларига чек қўйилишини талаб қиламан.

P.S. Араб мамлакатларида бўлаётган воқеалар порахўр, қонхўр диктаторлар хокимияти абадий эмаслигини кўрсатиб турибди. Қолаверса (http://www.centrasia.ru/news.php?st=1307600520) да эълон қилинган мақола адолатсиз диктаторларга сидқидилдан хизмат қилган прокурорлар эртами кечми Яратганнинг ғазабига учрашини кўрсатиб турибди. Шунинг учун сиз ўз хизмат вазифангизга виждонан ёндашиб, бу ерда келтирилган далилларни холисона текширасиз ва Ўзбекистондаги турма ва жазони ижро этиш муассаларидаги маҳбус ва маҳкумларни таҳқирлаш, қийнаш ҳолларига чек қўясиз, деб умид қиламан.

Фарходхон Мухторов гувоҳликлари

 "Қийноқлар масаласига келсак, бу нарса Ўзбекистондаги тергов изоляторлари ва жазони ижро этиш колониялари учун оддий бир ҳол. Тергов изоляторининг деярли ҳар бир камерасида милицияга ишлайдиган жиноятчилар бўлади. Улар изолятор раҳбарларининг топшириғи билан маҳбусларни қийнаб, қилмаган жиноятларини бўйнларига олишга мажбурлайди. Уларни кличкаси (муассаса ичида берилган ном - Ж) "лохмач”. Улардан баъзи бирлари эса маҳбусларнинг суҳбатларига зимдан қулоқ тутиб оқизмай-томизмай, баъзида эса ўзларидан ҳам қўшиб муассаса раҳбарларига "етказади”. Уларни "қулоқ” (яширин тарзда эшитиб, зудликда бу ҳақда маълум қилувчи шахс - Ж) дейишади”, дейди Ф.Мухторов.

Фарходхон Мухторов тергов изоляторида ва жазо муддатини ўтаган 64\61-сонли жазони ижро этиш колониясида кенг қўлланиладиган қийноқлар ҳақида қийноқ қурбонлари ёки уларнинг қийноқ қурбонига айланганига гувоҳ бўлган маҳкумларнинг ҳикояларидан келиб чиқиб айтишича, қуйидаги қийноқ усуллари кенг қўлланилади:

1) Оёқ остига дубинка билан уриш;

2) Электр токи билан қийнаш;

3) Эркакларнинг жинсий аъзосига сув тулдирилган баклажка боғлаб илиб қўйиш;

4) Махсус кийим кийдириш. Бу кийим кийдирилгач унга қарата сув сепилса, одамнинг бутун баданини аста секин сиқиб боради ва жуда қаттиқ азоб беради;

5) Противогаз кийдириб шланкаси ёпилади ва маҳбус бўғилади ёки противогаз шланкасининг оғзига дуст сепилади ё сигарет тутуни юборилади;

6) Маҳбуснинг баданига қайноқ сув сепилади;

7) Эркакларнинг жинсий аъзосига қоғоз ( газета) ўралади ва ёқилади;

8) Мағбусни "лохмач” томонидан зўрлаш;

9) Маҳбуснинг икки қўлини ёнга кўтариб, бир оёқда узоқ вақт туришга мажбурлаш. Агар у иккинчи оёғини ерга қўйса ё йиқилса шафқатсиз равишда калтакланади;

10) Маҳбусни жуда тор, қоронғи, дим камерага қамаш бу ҳолда тез фурсатда маҳбуснинг бутун танасидан тер чиқади ва ҳаво етишмаганидан бўғила бошлайди.

Фарходхон Мухторовга журналист Хайрулло Ҳамидов жиноят ишида шерик, деб жиноий жавобгарликка тортилган футбол ишқибози бўлган йигитни айтиб беришича, таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулло Ҳамидовни Янгийўлдаги бир хонадонда ўтказилаётган тадбирга келишини эшитиб борган. Спорт ишқибозлари бўлган кўп ёшлар тўпланган йиғинда қатнашган. Ҳамидовга турли мавзуларда, масалан спорт ва дин мавзусида саволлар беришган. Хайрулло Ҳамидовнинг жавобларида ҳеч қандай диний экстремизмни тарғиботи бўлмаган.

Лекин шу тадбирдан кўп ўтмай унда қатнашган фуқаролар Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан қўлга олинган ва уларга "жиходчилик” диний ташкилотига аъзолик айби қўйилган. Хайрулла Ҳамидовга қарши кўргазма олиш учун бу фуқаролар ўта шафқатсиз қийноққа солинган. Хайрулло Ҳамидовга қарши кўргазма беришдан бош тортган маҳбусларнинг жинсий аъзосига сув тўлдирилган баклажка боғлаб қуйишган. Бу қийноққа солинган маҳкумнинг айтишича, мазкур қийноқ усули ниҳоятда чидаб бўлмас оғриқни келтириб чиқаради. "Бундай қийноққа солинган инсонлар қийноқнинг азобига дош беролмай чинқиришидан инсон ақлдан озиб колиши мумкин эди”, деган шу усулдаги қийноққа солинган маҳкум.

Ўша қийноқ қурбони бўлган йигитнинг айтишича, гапга чечан Хайрулла Ҳамидов судда прокурорни ҳам, судьяни ҳам нутқи билан мот қилиб, ўзига ва бошқа судланувчиларга қўйилаётган айбловлар асоссиз эканини исботлаб берган. Лекин адолатсиз судлов сабабли ўша тадбирда қатнашган инсонлар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган. Айнан мана шу айблов билан ҳибсга олиниб, шундай қийноқ усули қўлланилган ёш йигит 64/61 колониясмга келтирилганидан сўнг кўп ўтмай ақлдан озган ва Чуқурсойдаги (Тошкент шаҳри - Ж) руҳий касал маҳкумлар даволанадиган колонияга жўнатилган.

Мухтаров Фарходхон Соттихонович

farhodhon1968@mail.ru
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2128 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz