Воскресенье, 24-05-05, 18:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 2 » «Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро жамияти М У Р О Ж А А Т И
00:48
«Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро жамияти М У Р О Ж А А Т И
«Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро жамияти
 
М У Р О Ж А А Т И

Мана бир неча кунки Ўзбекистонда икки журналист Малоҳат Эшонкулова ва Саодат Омоновалар ўз ҳолатига мамлакат раҳбарининг эътиборини тортиш мақсадида очлик эътироз аҳдини ўтказишяпти. Айни пайтдаги қизларнинг холи "Ўтюраклар” Клуби аъзоларида жиддий ташвиш пайдо қилмоқда.

 Сўнгги маълумотларга кўра, қизлар энди ҳатто тез ёрдам хизматини ҳам чақириш имконидан айрилган, зеро тез тиббий ёрдам ходимининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги мавжудлиги айтилаётган беъмани қоидага кўра бир фуқаро уч бора қайта-қайта тез ёрдам хизматини чақириши мумкин эмасмиш. Бу бизнинг ташвишимизни янада кучайтиради. Бу ҳол Ўзбекистонда фуқаро соғлиги ва истаги бир тийин экани ҳақидаги таъкид нақадар ҳақли эканини яққол исботлайди.

 Юзага келган вазият ва жасоратли журналист қизлар ўз аҳдидан қайтиш ниятида эмаслигини ҳисобга олган ҳолда "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро жамияти Ўзбекистондаги демократик давлатлар дипломатик корпуси вакилларини журналист қизлар ҳолига эътиборсиз қолмасликка, уларнинг ҳонадонини эса Дипломатик корпус вакиллари бориши у қадар тўғри бўлмаган жой сифатида қайд қилинмаслигига чақиради.

Биз эслатиб ўтмоқчимиз, агар сиз Демократик неъматларни қадрловчи ва бу борадаги интилишларни қўлловчи давлатлар расмий вакиллари сифатида икки журналистнинг тақдирига бефарқ қолсангиз диктатура ўрнатилган Ўзбекистон ҳукуматининг ёвуз сиёсатини қўллаган бўлиб қоласиз.

Шу билан бирга биз Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ҳам журналистлар тақдирига эътибор қаратишга чақирамиз. Ўз ваколатингиздан келиб чиққан ҳолда журналист қизларнинг ҳолатини кузатиб боришингиз ва зарурат туғилганда зудликда тиббий ёрдм кўрсатишингизга умид қиламиз.

 Маҳаллий журналистлар сизларни ўз касбдошингиз қисматини жим кузатиб туришдан ор қилишга даъват этамиз. Унутманг бугун Малоҳат ва Саодат каби эртага сиз ҳам бир ноҳақлик қурбонига айланишингиз мумкин.

 Сизларни бир ховуч малайлар, индамасдан ҳар қандай беъмани номларни қабул қилиб олишга мажбурлаётганлар тарафига эмас, сизнинг ҳам эркин бўлишингиз, гапингиз бутун бўлиши учун ўз соғлигини гаровга қўйган ҳамкасбларингиз, касбдошларингиз тарафида бўлишингиз энг тўғри йўл бўлишини англаб етишингизга УМИД ҚИЛАМИЗ!

 "Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш Халқаро жамияти.
Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 1081 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz