Воскресенье, 24-05-05, 11:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 3 » Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир
12:17
Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир
Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.

Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Аммо баъд...

Умр жуда тез ўтиб кетади.. Кўпчилик унинг ўтиб кетганини сезмай, ғафлатда ҳам қолади!

Ҳа.. Кимдир дунёга келмоқда.. Кимнидир тупроққа топширмоқдалар.. Бировлар келиб, бошқа бировлар кетмоқда!!

Инсонлар ҳаёти худди денгиз тўлқинларига ўхшайди.. Тоғдек улкан тўлқин шовуллаганича келиб, қирғоққа урилади-да, кучи қирқилиб, аста қумга сингиб кетади.. Унинг ортидан яна бири.. Кейин яна бири.. Шу зайлда давом этаверади.

Ёки уни тўхтамай оқиб турган дарё оқимига ҳам ўхшатаман. Сув бир хилда оқиб туради.. Бироқ, ҳозир кўриб турган сувингиз бир лаҳза олдин кўрган сувингиздан бошқа сув бўлади..

Бир кун келиб, бутун мавжудот ҳаёти албатта поёнига етади.. Барча одамизот Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига тўпланади.

«Албатта, Аллоҳ ғолибдир ва (У) ер бошқа ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (Қиёматда) интиқом олувчидир» (Иброҳим: 48).

Ваъз-насиҳат услуби билан илмий асослаш ўртасини, таъсирли воқеа-ҳодисалар билан манҳажийлик ўртасини ўзида бирлаштирган ушбу муҳим илмий силсила бўйлаб мен аввало ўз нафсимни, қолаверса умматимни айни шу ҳақиқатдан огоҳ қилишни истадим. Хусусан, моддапарастлик ва шаҳватларга муккасидан кетиш авж олган, жуда кўп инсонлар Парвардигори олам тоатидан четланиб кетган, диллардан қўрқув йўқолиб, ҳамма ёқни гуноҳ тоғлари ўраб олган бу замонда ажабмаски, уммат бундан таъсирланса...

Бугун ўз нафсини сарҳисоб қилган, алдоқчи ҳаёт ҳақиқатидан воқиф бўлиб, охиратдаги ҳақиқий ҳаётга ҳозирланган оқил инсонга жаннат бўлсин.

Охират ҳовлиси ҳақидаги бу сўзлар фақат ақлларга тааллуқли қуруқ маълумот олиш ёки совуқ зеҳний билимга эга бўлиш учунгина эмас!

Охират кунига иймон келтириш иймон рукнларидан бир рукн бўлиб, усиз кишининг иймони яроқли бўлмайди. Шак-шубҳасиз, охират кунига бўлган иймон ҳақиқати банданинг қалбидан жой олса ва у ўзининг албатта бир куни – «Номаи аъмолингни ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир» (Исро: 14) деб айтиладиган кунда Аллоҳ таоло ҳузурида туришини аниқ билса, бу иймон ва билими уни ҳаётда Аллоҳ ва Расулининг манҳажида устувор ва бардавом бўлишга ундайди.

Ўлим ҳақидаги сўз билан бошланиб, жаннат васфи билан ниҳоясига етувчи ушбу муборак силсила имкон қадар мухтасар шаклда, ҳодисалар тартибига риоя қилинган ҳолда бўлишига ҳаракат қилдим. Ҳадислар ва асарлардан фақат саҳиҳ бўлганларига чекландим.

Тўғриликка муваффақ бўлган бўлсам, ёлғиз Аллоҳдан. Агар хато, камчилик ва унутишлар содир бўлган бўлса, ўзимдан ва шайтондандир. Мен устидан сизлар юриб, жаннатга ўтиб оладиган, ўзи эса жаҳаннамга улоқтириладиган кўприк бўлиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ тилайман. Кейин Аллоҳни эслатувчи бўлганим ҳолда, ўзим Уни эсдан чиқаришдан Унинг Ўзидан паноҳ сўрайман.

Ушбу амалимни Унинг розилигига етказувчи холис амал қилишини ва барчамиздан солиҳ амалларимизни мақбул айлашини Аллоҳдан сўрайман.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ва у зотнинг аҳлу асҳобига Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.



Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Ҳассон
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1247 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz