Воскресенье, 24-05-05, 10:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 6 » Маҳкама ҳукми: 'Уч мусулмоннинг ўлимига Голландия давлати айбдор'
16:35
Маҳкама ҳукми: 'Уч мусулмоннинг ўлимига Голландия давлати айбдор'

Маҳкама ҳукми: 'Уч мусулмоннинг ўлимига Голландия давлати айбдор'

Голландия Шикоятлар маҳкамаси 1995 йилда Босниянинг Сребреница шаҳрида уюштирилган қатлиом чоғида уч мусулмоннинг ўлдирилишида голланд давлатини айбдор, деб топган.

Босниялик серб кучлари бостириб кирган чоғларида Бирлашган Миллатлар назорати остида бўлган Сребреница шаҳрига голланд қўшинлари масъул бўлишган.

Сребреницадаги қатлиомлар чоғида 8.000 га яқин мусулмон эркак ва ўғил болалари қатл этилишганди.

Сўнгги маҳкама иши эса, улардан уч нафарининг ўлдирилиши билан боғлиқ.

Гаагадаги маҳкамага кўра, Бирлашган Миллатлар ваколати остида бўлган голланд қўшинлари уч мусулмонни босниялик серб ҳарбийларига бермасликлари лозим бўлган.

Ҳукмда айтилишича, худди шу сабабдан ҳам, уларнинг ўлимида голланд давлати айбдордир.

Маҳкаманинг бу каби қарори кўпчилик учун кутилмаган бўлган ва энди қурбонлар яқинларининг товон пули даъвоси билан чиқишларига йўл очиши мумкин.

Чунки Бирлашган Миллатларнинг таржимони Ҳасан Нуҳанович ва электрчи Ризо Мустафичнинг яқинлари 9 йилдирки, адолатни қарор топтиролмай келишаётганди.

Сребреница қатлиоми Голландияда қалтис мавзулардан саналади.

Голланд қўшинларининг юз берган оммавий қатллар чоғидаги хатти-ҳаракатлари кескин танқид қилинган ҳисобот ортидан, 2002 йилда мамлакат ҳукумати истеъфо беришга ҳам мажбур бўлганди.

Ўшандан буён Голландиянинг даъво қилишича, Болқон уруши чоғида Бирлашган Миллатлар ташкилоти юзларини ерга қаратиб қўйган.

Уларга кўра, халқаро ташкилот ўз қўшинларига етаклича дастак кўрсатмаган.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1231 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz