Воскресенье, 24-05-05, 14:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 8 » ХАРАКАТГА ИККИНЧИ ҲИКОЯ
16:21
ХАРАКАТГА ИККИНЧИ ҲИКОЯ
 Турлибеков Ёдгор
                                ХАРАКАТГА ИККИНЧИ ҲИКОЯ                        
(ЎХХнинг келажагига яхши ният билан ёзилган) 
                                                     Биринчи қисм
"Ўзбекистон Халқ Харакати” ташкилотига муҳолифатнинг демократик, қолаверса диний кучлар ва жим ўтирмайлик деган ташкилотлар ва шахсан якка отлик-пиёдаларгача кириб, сафлар кенгайиб тез кучайиб кетди. Лекин айни пайтда қайси бир ташкилотлар бу зўровонлик сиёсат деган баҳона билан курашгилари келмади.
Бизлар нозўровонлик сиёсат олиб бориб, аста секин диктаторни тартибга чақириб, унинг ўзи ўрнини бўшатиб беришга мажбур қиламиз, деб туриб зимдан бу ташкилотимизга тош ҳам отабошладилар.
 Уларнинг оғзидан: Сизларни албатта Каримов қириб иашлайди деган дўқ пўписалар ҳам янгради. Хуллас Каримов уларга қираман деб айтганми билмаймиз. Айнан шу пайтда муҳолифатдаги фаоллар ҳам анча ранг бериб, товланиб қолдилар, гаплари қовушмай қачон уларга Тошкентдан мана бундай денглар, демагунларича интервюлардан ҳам ўзларини тортиб юрдилар.
"Харакат” мустаҳкамланган сайин, 20 йил халқ қонини сўрганларга кенг жаҳон гўё торайиб бораяпди, бу табиий, шунинг учун бўлса керак улар ҳам бирор нарса атрофида йиғилиб партия тузиб, бўлажак бундай қонхўр партиянинг номини "Атиргул” қўймоқчилар.
Ўзбекистонда виждонини сотиб диплом харид қилган чаласаводлар "олий маълумотли” бўлиб бир амалга ўтириб олиб халқни талашга тушдилар, уларнинг президентнинг оиласи бўлмасин, министри бўлмасин, ҳокимию, прокурор- милиса ва суди бўлмасин соличисию божхонаси бўлмасин бечора халқнинг терисини шилиб гўштига чанг соладилар.
Булар юз мингга яқин сонли кичкина давлатнинг катта ва бемаза таловчи армияси ҳисобланади ва уларнинг суяклари коррупция маҳамлари билан қотганлар.
Улар кичкина амал бўлса ҳам, кўзлари чақнаб, Каримовнинг безрайиб оч канадай амалига ёпишиб олганига қаршилик ўрнига, золим диктаторга зўр иштаҳа билан ҳавас қиладилар.
 Бундай армия туфайли Ўзбекистондаги инқилобий реформа қийинлашиб, улар   Каримовнинг эккан чақир тиканаклари тагига сув қуйиб парвариш қилиб келдилар холос.  "Ўзбекистон Халқ харакати” ташаббуси билан тузилган гуруҳ ҳам жанговар армияга айланди.
Уларнинг асосий мақсадлари Ўзбекистондаги  Каримовнинг чуқур илдиз отган диктаторлик режимни юлиб ташлаб, унинг ўрнига демократик эркин ва озод жамият қуришдан бошқа гап йўқ.

"Урушда туриш йўқ” деганларидек Андижон қурбонларидан сўнг Каримовнинг даҳшатли тузуми сайлов йўли билан эмас, халқимиз ўғлонлариининг тўкилган қони эвазига ўзгарди, қурбон бўлганларнинг жойларини оллоҳ жаннатдан қилсин, бу йигитларимиз номлари халқимиз ёдида, тарих саҳифаларида ҳам олтин ҳарфлар билан, абад қолажак! .

 Қанчалик даҳшатли бошланган кечаги гуриллаб ёнаётган гулханнинг тапти босилгани билан унинг тутаб сўнишдаги тутунлари анча аччиқ эди.
 Эндиги вазифа, ғолиб келган халқимизнинг янги хукуматини ҳам ички ва ҳам ташқи душмандан асраб қолишдаги асосий таянчи албатта Ўзбекистон ИИВ, албатта Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон МХХ ходимлари, ҳамда Рустам Иноятов, Баҳодир Матлубов ва Қобулбековларнинг белни маҳкам боғлаган Рустам Иноятов раҳбарлигидаги халқ билан жамулжам харакатларига боғлик бўлади.
Шунинг учун янги хукумат республика худудларидаги аҳволни дангал ва борича ёритаётгани ва кунига уч марта радио ва телевизорлар орқали берилишининг ўзи халқнинг қулоғини динг қилиб қўйганди.
 Ҳали бир ҳафта йўқки, халқ шу кунгача қилган ўз хатоларини тез тушуниб ва уларни бартараф қиладиганлар бошқа ернинг одамлари эмас, ўзлари эканини ҳам  тез англадилар.
Ана шундай бўлсада ўзларининг ҳали қайси томондалигини билмайдиган республиканинг, баъзи районларида оз бўлсада, кечалари маҳалла ва қишлоқлардаги фуқароларнинг тинчлигини бузаётганлари ҳақида ора-чора хабарлар олинмоқда.
 Кечагина бундай безорилар ҳақида бир маҳалла қўмитаси оқсоқолининг телевизорга чиқиб, аҳил бўлиб бирлашишимиз керак, ҳамма гап бирликда,      
ҳамма маҳалларда биздан ўрнак олиб, ички ишлар ходимларига кўнгилли ёшлари қўшилса, бундай ваҳимачи чиябўрилар уч кунда тугатилади, деганининг ўзи ҳам  катта фойдасини кўрсатди.
 Бунда айниқса Жаслиқдан бўшатилган ва неча йиллар умирларини азобларда ўтказган аслида халқимизнинг энг ҳалол ва пок фарзандлари маҳалланинг умум жамоа ишларида бажонидил кеча кундузи биз билан бирга қатнашмоқдалар.
  Айтишларича жанубий бир вилоятдаги оллигархлар бирлашиб, вилоят чегара ва постларини эгаллаб, бу худуд ичига хечкимни қўймай ва чиқармай, келажакда шу   вилоят худудида ўзича бир мустақил хонлик тузишни ва бу вилоятнинг хони бўлиб олишни режалаганлар.
Олигархлар вилоят ИИБ бошлиғи ва МХХ бошлиқларини сотиб олишга муваффақ бўлганлар. Натижада бу ерда на ҳарбий ва на ИИБ ва МХХ га қарашли кучларнинг бу вилоятда хечқандай ўзгаришлар қилмаётган эканлиги аниқланиб, яқинда улар бартараф қилинажаги хақида кеча Тошкентдан хабар қилинди ва хамманинг диққати жанубга қаратилди.
Янги хукуматдан ўтакаси ёрилган эссиз генерал ва полковникларнинг албатта орқаларида катта жиноятлари бўлса керак, қамалиб молу-мулкдан ажраб юргунча вазифаларини ўтганига сотиб қочишни афзал кўрган бўлсалар керак.
Улар вазифаларида ишлаб тургани учун авиациядан ёрдам сўраб, ёлғон маълумот бериб, ўзларида ишлайдиган бир вертолётдан фойдаланиб унга оилалари билан тўлииқ Покистон ёки Афғонистон томонга тун яримда учиб кетганлар.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1215 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz