Воскресенье, 24-05-05, 20:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 8 » Гулшан Қораевага Францияга кела оладими?
17:06
Гулшан Қораевага Францияга кела оладими?

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораева атрофида кутилмаган ҳодисалар юз бера бошлади. Унинг ташкилот марказига билдираётганига кўра, номаълум кишилар телефон орқали ҳуқуқбоннинг қўрқитиш ҳаракатини олиб бормоқда ва айни замонда унинг итини заҳарлаб кетиш ҳолати содир бўлган.

Бу воқеа 6-июлдан 7 -июлга ўтар кечаси, аниқроғи 7-июль соат бирларда содир бўлганлигини  айтади Гулшан Қораева. Ҳуқуқбоннинг уй телефонига 00 998 75 207 5867 рақамлик телефондан чиқган нотаниш эркак унинг қизларига онасини чақиртиб беришни илтимос қилса, Гулшаннинг ўзи телефон гўшагига жавоб берганида эса англаб бўлмас, хиркиллаган овозда ҳақоратлар ёғдира бошлаган.

"Мен ташкилотимизнинг навбатдаги қурултойида қатнашиш учун Франция сафарига отланаяпман. Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан телефон орқали суҳбатлашганимдан сўнг бу сингари қўнғироқ қилишлар бошланди”, – деб уқдиради Гулшан.

Унинг тахминига кўра, телефон гўшагининг нариги томонидаги эркак, чамаси телефон микрафонига дастрўмолча, ёки бошқа турдаги бирор матони қўйиб уни қўрқитиш ҳаракатига тушган.

Аммо яна бир ҳолат шундан иборатки, 6 июлдан 7 июлга ўтар кечасида, тахминан соат тунги бирлар атрофида унинг ити ҳам тўсатдан ўлади. Ҳуқуқбоннинг таъкидлаганига кўра, ит заҳарланган эди ва ҳовли ичкарисида ўзини ҳар томон уриб, қийналиб ўлган.

"Агар бу биринчи ҳолат бўлганида ташвишга ўрин бўлмасди”, – ҳикоясини давом эттирди Гулшан Қораева, – "илгари ҳам менинг итимни заҳарлаб ўлдириш ҳолати бўлганди. Ўшанда итим ўлгач, уйимга ўғри тушганди”.

 

Ҳуқуқбоннинг фикрига кўра, ҳукумат мулозимлари, ёки ҳуқуқ тартибот органларига унинг Франция сафарига отланиб қолгани ёқмаяпти ва шу сафар олдидан унинг асабига тегиш "операцияси” олиб борилмоқда.

Гулшан Қораева шу куннинг ўзидаёқ бўлиб ўтаётган бу кўнгилхираликдан халқаро ташкилотларни огоҳ этиб қўйишга мажбур бўлганлигини ҳам айтади. Дағдағалик телефон қўнғироқлари кун яримдан ошганида бошланиб, токи кечки соат тўққизларгача давом этган.

Афтидан, режим малайлари нафақат унинг асабига тегишни, балки телефони орқали Француз элчихонаси билан гаплашишига ҳам халал беришни мақсад қилган бўлсалар керак. Шу ўринда, ЎИҲЖ фақат тахмин қилиш имконига эга эканлигини ҳам эслатиб қолади.  Режимнинг асосий мақсади албатта ўзгача сиёсий қарашларга эга фуқароларни, ҳамда эркин фикрлик журналистларни ва албатта инсон ҳақлари курашчиларини қўрқув исканжасига олишдир.  Қарши шаҳрида айни пайтда ташкилотимизнинг вилоят бўлими раиси ўз оромини ҳам йўқотган. Режим бу тунда, ёки эрта тонгда қандай ҳунар кўрсатаркин?

7-июль, 2011-йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1236 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz