Воскресенье, 24-05-05, 13:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 12 » “ЎИҲЖ” номли нечта ташкилот бор?
01:14
“ЎИҲЖ” номли нечта ташкилот бор?
"ЎИҲЖ” номли нечта ташкилот бор?
Sunday, July 10th, 2011
Собир Тўлаганов
ЎХҲ ташкил этилиши, кўпларга ўз позицияларини очиқлашни тақозо этди. Натижада, дил кўзи ожизларга ҳам айримларнинг асли ким эканлари намоён бўлабошлади.
Икки йил давомида ўзларини ЎИҲЖнинг "президенти” ва "вице-президенти” деб келаётган, Абдужалил Бойматов ва Толиб Ёқубовлар ораларида вужудга келган келишмовчилик қандай бошланиб, қандай ривож олаётганидан интернетни кузатаётганлар хабардор.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти 1992 йил АбдуМанноб Пўлат бошчилигида ташкил қилинганини, у қарийб 10 йил бу ташкилотга рахбарлик қилганини кўпчилик билади. Кейинчалик Толиб Ёқубов таклифи билан, у рахбарлик қилаётган даврда, мен ҳам шу ташкилотга а`зо бўлганман.
Тушинтириш беҳуда кўринганидан мен, Толиб Ёқубовга оғир бўлмасин учун, "устоз-шогирд” низосига аралашмасликка аҳд қилган, хатто бу хақда Толиб Ёқубовга айтган ҳам эдим. Бироқ, ЎИХЖнинг 15 июлда ўтказилмоқчи бўлинаётган Конгресси кун тартибига, «3.2. Жамият номини "Абдуманноб Пўлатов номидаги Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти” деб ўзгартириш» масаласи киритилибди. Бу масаланинг андишали томони бўлиб, уни мухолифат эътиборига ҳавола қилиш зарур. Гап шундаки, АбдуМанноб Пўлат руҳини шод етиш учун, бу масалани кўришдан аввал, у кўтарган муҳим хақиқат эътиборга олиниши керак.
Билатуриб бу хақиқатни айтмаслик хам риёкорликдир. Буни Толиб Ёқубов тушинадилар ва мени ма`зур тутадилар деб умид қиламан.
"Устоз-шогирд" низоси, уни ЎХҲга қўшилиш-қўшилмаслик масаласига қараш билан ҳал етилиши кўринмайди, асосийси, ҳақиқат қарор топмайди.
2008 йили, "ЎИХЖ Франсияда рўйхатдан ўтказилди” деган, хабар тарқалгани кўпчиликни ёдида бўлса керак. Ма`лум вақт ўтиб, "2009 йилнинг 6 майида ЎИХЖнинг Қурултойи бўлиб ўтгани, янги низом қабул қилингани, ташкилотга президент ва вице-президент сайлангани” хақида хабар бўлган. Кейинчалик Толиб Ёқубов, бу "Қурултой”да ташкилотнинг Европа давлатларида яшовчи 5 а`зоси ва кўплаб меҳмонлар иштирок этгани тўғрисида тушинтириш хам киритган эдилар. Шу билан бирга, "Қурултой” бўлишидан аввал, у хақида ташкилот а`золарига хабар қилинмагани ва хеч ерда э`лон берилмагани хам аниқ гап.
Ўша вақтдан бери, мазкур 5 кишилик йиғилиш қурултой хисобланмаслиги ва, демак, унинг қарорлари кучга эга эмаслиги хақидаги фикр, Интернет сайтларида, такрор-такрор тахлиллар билан айтилиб келинмоқда.
АбдуМанноб Пўлат, 2009 йил 1-ноябрда э`лон қилган мақоласида ("Исломчилар” билан мулоқот қилиш хато эмас; щщщ.янгидунё.цом) жумладан, шундай деган эди:
«Мен 1991-йилда бу жамиятни тузиш ташаббуси билан чиққанман ва 1999-2000-йилгача уни бошқарганман – жумладан, назаримда энг қийин бўлган 1993-97 йилларда. …
Лекин мен жамият аьзолигидан чиққаним йўқ, ҳали ҳам аьзо ҳисоблансам керак. Шунга қарамай, 2001-йил Қурултойига ҳам, кейинги (бу йилги, Франциядаги) "Қурултой”га ҳам мени таклиф этишмади. …
Франциядаги Қурултой ҳақида… Жамиятнинг Европада муҳожирликдаги 8 ё 9 аьзоси йиғилиб, уларга ташкилотга "кечагина” кирган яна 8 ё 9 француз қўшилиб, улар бу йиғилишни "жамият Қурултойи” деб эьлон қилишди. Ташкилот Низомига ўргаришлар киритиб, Президент ва Вице-Президент сайлашди. Жамият аьзоси сифатида, мен бу йиғинни ташкилот Қурултойи деб қабул қилишим ва АбдуЖалил укамизни жамият Президенти сифатида тан олишим қийин.
У, 2010 йил 14 январда (Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти ва унинг Қашқадарё вилоят ташкилотидаги можаро борасида; щщщ.янгидунё.цом) бу масалага яна бир бор эътиборни қаратиб, «…унинг (Абдужалил Бойматов назарда тутилаябди) Жамият рахбари эмаслиги, унинг "Президент” этиб сайланиши Жамият Низомига зид бўлгани хақида жиддий гапларни бошлаш зарурияти туғилган», деган эди.
Таниқли олим, филология фанлари доктори Ботир Норбоевнинг, шу йил 1-мартда э`лон қилинган, "БАҲСДА БОСИҚРОК БЎЛАЙЛИК” (щщщ.бирдамлик.инфо) мақоласи, мен тушинишимча, халқ лидерига "босиқлик” билан зарба бериш мақсадига қаратилган.
Бироқ адиб Норбоев, "Толиб ака Қурултой ёки Конференцияда Абдужалил Бойматовни ўз ўрнига маъкул кўрганини айтса, фаоллар йўқ дейишмасди” деб, ЎИХЖда хеч қандай Қурултой ёки конференция ўтказилмай президент тайинланганини тасдиқлаган.
Яна кўп танқидларга қарамасдан, ташкилотнинг "Қурултой ўтказдик” деган 5 фаоли, бу хатоликни расман тан олиб ёки инкор этиб баёнот беришмади.
Анвар Каримов, шу йил 8 июн куни "Замондош”да , мазкур низо бўйича ўзининг беминнат хуқуқий маслахатини («Президент-Нарушитель или Правозащитники-Нарушители !?») эълон қилди. Бу хуқуқий маслахатга қойил қолиб, шарх қолдирган Султонбой Самаркандий, мақола муаллифи Анвар Каримовни "Снайпер”га қиёслабди.
Анвар Каримовнинг мазкур "хуқуқий маслахати” билан танишганимда, унинг шундай мақтовга лойиқ эхтиёткорлигини мен хам пайқаган едим. Толиб Ёқубов камтарлик қилиб, икки йил давомида ўзининг ЎИХЖ раиси эканини эсламай, "вице-президент” эканини айтиб келган эди. Анвар Каримов эса ўз мақоласида бу лавозимни тилга олмай, Толиб Ёқубовни ЎИХЖнинг раиси эканини эслаган. Тушинишимча, Франтсияда ташкил топган "ташкилот”нинг, 5 киши иштирок етган "1-Конгресси”да қабул қилинган, "Низоми”да "вице-президент”лик лавозими назарда тутилмаган экан.
Ўша шархловчи, "Анвар Каримовга ўхшаган "Снайперлар” бирон бир Армия ичида бўлади, лекин курашни бир ўзлари олиб борадилар …” деб, қўшимча қилибди.
Бироқ, шундай хуқуқшунос "Снайпер”, муаммонинг таянч нуқтасини четлаб ўтиб маслахат кўрсатгани мени ажаблантирди. Унинг мантиқсизликни сезмаганига ишонгим келмади. Ким билади дейсиз, маслахатида у асосланаётган "Низом” "ОПЧУ”нинг низоми емаслигидан, бу борадаги кўплаб танқидий гаплардан балки унинг хабари йўқдир. Муаммонинг таянч нуқтасини кўрмасликка олаётгани, балки унинг қайси "Армия ичида” экани билан боғлиқдир. Шундай бўлсада, унинг келтирган тахлилидан хам, Ангерс "Қурултойи” қарорлари хақиқий эмаслиги келиб чиқади. Аммо хуқуқшунос маслахатчи бу мақсадни кўзламагани учун, уни очиқлашни хохламаган. Холисона маслахат бермоқчи бўлса у, муаммо тахлилини ОПЧУнинг 2003 йилда қабул қилинган Низомига асосланиб бошлаши лозим эди.
Яқинда мен Толиб Ёқубовга, кеч бўлса хам, кўплар такидлаган ўша хатолик расман тан олиниб, ЎИХЖнинг "1-Қурултойи” деб аталган 5 кишилик йиғилиш қарори кучга эга эмаслигини эълон қилиш лозимлигини тушинтирмоқчи бўлдим. У киши, Анвар Каримовнинг хуқуқий маслахати таъсир кўрсатдими ёки бошқа бирон сабабданми, мантиққа зид равишда, хатоликни узил-кесил инкор етди. У, "Францияда ЎИҲЖ номи остида ташкил этилган ташкилотнинг Ўзбекистондаги шу номдаги ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқ" деб таъкидлади.
Умуман олганда (ва Толиб Ёқубовнинг "аксиома” ибораси билан айтганда), бу "асосий аксиома” хатони инкор этишга ёрдам берадигандек кўринади. Бироқ бу "асосий аксиома” шундай саволлар, мантиқсиз хулосалар келтириб чиқарадики, латифа ихлосмандлари мириқиб кулиши мумкин. Бу савол ва хулосаларга жавоб топмоқчи, тушинтириш бермоқчи бўлганлар мантиқсизлик ботқоғида "ғарқ” бўлишади. Мен улардан бирнечтасини келтираман.
Демак:
1).Франтсиянинг Ангерс шахридаги йиғилишни қурултой хисобламаслик хақидаги да`вога, Толиб Ёқубовнинг назарида, "чойхона-одам (обыватель)лар ишонишади ва шовқин кўтаришади”. Толиб Ёқубовнинг "асосий аксиома”си назарда тутилиши мумкинлигига, АбдуМанноб Пўлат, профессор Ботир Норбоев, Самандар Самарқандий ва бошқаларнинг фикрлаши ожизлик қилибди.
2).ЎИХЖинг Европа давлатларида мухожирликда яшаётган, ораларидан қил ўтмас бешта дўст, Франтсияда бир ташкилот очиш мақсадида Ангерс шахрига "Та`сис қурултойи” ўтказиш учун йиғилишади (бошқа жамоадошларини хабардор қилишишмагани, албатта, уларнинг хуқуқи). Ташкил бўлмаган ташкилотнинг обрўси туфайли ёки беш таъсис чининг хурмати туфайли, бу йиғилишга, қўшни давлатлардан, қурултойчиларга қараганда икки-уч ҳисса кўп мехмонлар келишади. Хўш, Толиб Ёқубов энди айтаётган "асосий актсиома”дан бу қурултойчилар ва мехмонлар хабарлари бўлган ҳолда йиғилишганми ёки бунга тескари аксиома ҳурмати учун йиғилишганми?
3)."Беш қадрдон дўст”, уларнинг "Қурултойини” хақиқий эмас деб да`во қилаётган ватандошларга, жумладан АбдуМанноб Пўлатга ҳам, тушинтиришни, яни "асосий аксиома”лигини ошкор этишни лозим топишмади (бу, албатта, уларнинг ҳуқуқи).
4)."Беш қадрдон дўст” тузган ташкилотларининг ЎИХЖга ҳеч қандай алоқаси бўлмасада, ташкилотларига шу номни танлашди. Хеч бўлмаса, бирор харф ёки рақам яўшимча қилишмади ҳам (бу, аслида яна, уларнинг хуқуқлари доирасига киради, Ўзбекистонда ташкил қилинган ЎИХЖ рўйхатдан ўтмагани учун жамият а`золари эътироз билдиришаолмайди, қолаверса бу Жамиятга Толиб Ёқубов раислар-ку!). Қийинчилик шундаки, чалкашликка йўл яўйиш осон. Балки шу керакдур? Мақоламизда ҳам шу сатрдан бошлаб, Ўзбекистонда ташкил топган ЎИХЖни, шартли равишда, "ески ОПЧУ” деб аташга келишамиз.
5)."Устоз-шогирд низоси”да қайси ташкилотнинг ЎХҲга қўшилиши-қўшилмаслиги хақида гап кетаябди? Бу низо "ески ОПЧУ” а`золарига дахлсиз экани нега тушинтирилмаябди, улар ўртасидаги тарафкашлик "янги” тамошами?.
6).Нечун "ески ОПЧУ”нинг "Франтсия ЎИХЖ” ташкилотига кирмаган а`золари, 2-Конгрессга делегат сифатида расмий таклифномалар олишаябди?
7)/Эски ОПЧУ” ташкилотининг тақдири нима бўлди, унинг кўп а`золари "асосий аксиома” тўғрисида тасаввурга ҳам эга емаску?
Толиб Ёқубов хар қандай холат учун важ топишга қодир лидер эканларига кўпчилик қатори мен ҳам ишонаман. Бироқ, "асосий аксиома”ни ўринли деган фаразда, юқорида келтирилган ва келтирилмаган кўплаб саволларга мантиқли тушинтириш бериш мумкин емаслиги аниқ..
Ҳақиқат, 2009 йил 6 майда Франтсиянинг Ангерс шахрида бўлган йиғилиш Қурултой мақомига эга эмаслигини расман эътироф этишликни тақозо етади. Акс холда, бу бебурдлик ва риёкорлик ЎИҲЖ тарихида ўчмас доғ бўлиб қолади.
Шунингдек, бу шармандали холат такрорланмасин учун, навбатдаги Қурултой олдидан, ташкилот бошқаруви лавозимларига номзодларнинг программалари ва ЎХҲга муносабатлари то`ўғрисида Интернетда ма`лумот берилиши лозим.
Мен, ЎИХЖнинг навбатдаги муддат бошқарувига, умум мақсаддан, халқ харакатидан ажралган ҳолда аҳоли хуқуқини ҳимоя қилиб бўлмаслигини чуқур тушиниб етган, хақпарвар ва халқпарвар хуқуқбонлар келишига тилак билдираман.
7/8/2011, АҚШ.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1233 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz