Ҳеч бўлмаса телефон орқали хабар олиб турилса
Таниқли ҳуқуқпарвар Ёдгор Турлибековни бундан 3 ой илгари машина уриб кетган.
Зарба шунчалик кучли бўлганки, Ёдгор аканинг тос суяги
,оёғи, қовурғалари синиб кетган. Албатта машинанинг ҳам абгори
чиққан- олдинги фаралари, олд ойнаси синиб кетган, капот ичига
қайирилиб, радиатор ҳам дабдала бўлган (машина ҳам топибди кимни
уришини, келиб-келиб Ёдгор ака билан ўйнашадими). Шу уч ой давомида Ёдгор
аканинг касалхонага ётганидан ҳеч ким ҳатто Америкадаги
ватандошларнинг хабари бўлмаган. "Ўрнимда бошқа чол бўлганида аллақачон
ўлган бўлар эди”- дейди Ёдгор ака.
Бундан бир йил муқаддам Ёдгор ака юрак операциясини ўтказган
эдилар. Кўп вақт Ёдгор акадан хабар бўлмаганлигидан хавотирланиб 24-
июль куни у кишини топиб олдим(шу куни ноутбуклари орқали интернетга
улана олибдилар).
...
ДАВОМИ »