Воскресенье, 24-05-05, 13:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 31 » Чироқчилик Ўктам Абдуназаров ҳамон адолат изламоқда
19:07
Чироқчилик Ўктам Абдуназаров ҳамон адолат изламоқда
Чироқчилик Ўктам Абдуназаров ҳамон адолат изламоқда
2008 йилнинг 9 декабрь кунида Қашқадарё вилояти Чироқчи
туманидаистоқомат қилувчи Ўктам Абдуназаров автофалокатга учради. Шу куни у
Яккабоғ туманига таьзияга борганди.  Автофалокатда Ўктам
Абдуназаровнинг  акаси Амир Абдуназаров, яқин дустларидан бир бўлган
Тоҳир Рўзиев ҳаётдан кўз юмишди. Ўктам Абдуназаровнинг ўзи эса бир
умрга ногиронга айланади. Бир неча ойлар тўшакга михланиб қолган Ўктам
Абдуназаров бу автохалокатда ДАН (Давлат автоинспекицяси) ходими Нодир
Холбоевни айбдор деб билади ва фожеалик ҳодисанинг асосий айбдори ҳали
ҳам жавобгар қилинмаётганидан таъжубланади у.
Ўктам Абдуназаров  икки одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва ўзини бир
умрлик ногиронга  айлантирган бу ҳодиса юзасидан чиқарилган ноодил суд
қарорларидан норози бўлиб, давлат юқори органларига тинмай шикоят
аризалари юбормоқда. Бироқ  ҳали-ҳамон бирор ижбий натижага эриша
олгани ҳам йўқ. Амалиётда  давлат одами саналадиган ДАН
ходими Нодир Холбоевни давлат ҳали ҳам жазоламаган. Адолат излаб сарсон
– саргардонликларга дучор бўлган жабрдийданинг эса аллақачон ҳафсаласи
пир булган.
"Қанча аризалар билан мурожаат қилсамда, ҳеч фойдаси йўққа ўхшайди. Агар
Ўзбекистонда қонунлар устивор бўлганида ўзбошимча Нодир Холбоев
аллақачон қилмишига яраша жазосини олган бўларди. Бундан ташқари,
Чироқчи туман Ички Ишлар Бўлимида ҳам қонунлар оёқ ости қилинаяпти.
Мен ва янгам Юлдуз Исомова иккимиз берган аризаларимиз  ҳали ҳамон
ҳавода муаллақ қолиб кетаяпти. Кўриниб
турган жиноятни ва ўғрининг кимлигини айтиб турсакда, "кўрмай” пайсалга
солиб келишаётгани мен учун ажабланарлик”, – дейди Ўктам Абдуназаров.
Анча йиллардан буён адолат қарор топиши учун тинмай курашиб келаётган
Ўктам Абдуназаров ўз ҳуқуқларининг ҳуқукни ҳимоя қилувчи органлар томонидан
 бузиб келинаётганини айтади.
Жабрланувчи Ўктам  Абдуназаровнинг марҳум акаси Амир Абдуназаров
ҳаётлик даврида, Чироқчи туман Кунчиқар маҳалласида жойлашган
автопаркдан жой олади ва шахсий автосервис қуриш  ишларини бошлаб
юборади. Аммо молиявий етишмовчилик сабаб тадбиркорлик учун
қурилаётган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш биноси чала
қолганди.
2011  йилнинг  12 кунида қурилиши  ҳали қуриб улгурилмаган  мазкур
автосервисни кўздан кечириш масадида борган Ўктам Абдуназаров, ҳудудда
ўғирлик  содир бўлганини гувоҳи бўлади. Ўғрилар қурилиш  учун олиб
келинган қурилиш  материаллари, яъни темир-бетон ва  темир жиҳозларини
гумдон қилишганди.
Шу куннинг ўзидаёк Ўктам Абдуназаров ва унинг янгаси Юлдуз Исомова
Чироқчи туман ИИБ бошқармасига даъво ариза билан мурожаат қилишади.
Мазкур ўғирлик бўйича дастлабки аризани марҳум Амир Абдуназаровнинг
беваси Юлдуз Исомова 2011йил  12 март куни Чироқчи туман ИИБ бошлиғи
И.Ишмуродов номига йўллаганди.  Расмий мурожаатдан сўнг икки ярим ой
қатнаб, тинмай телефонда қўнғироқлар қилиб, туман ИИБ ва прокуратура
ходимлари тинчлигини бузган Ўктам Абдуназаров ва унинг янгаси Чироқчи
туман прокуратурасидан қуйидаги жавоб хатни олади.
2011 йилнинг 30 май кунида  Чироқчи туман прокуратураси шундай жавоб қайтарган:
"Ж.К 169 моддаси 2 қисми Г банди 9-162/2011 сонли жиноят иши ҳолати
бўйича жиноий иш қўзғатилган”.
Бу жавобдан қониқмаган Ўктам Абдуназаров эса адолатсизлик туфайлик яна
қанча вақт югуришини ўзи ҳам билмайди.
"42 кун деганда жиноий иш қўзғатилди. Шундай бўлсада, ҳамон бу иш
судга ўтказилингани йўқ. Акам раҳматлик ҳаёт даврида бизни тахминий
ҳисобимиз бўйича 6,5 млн сўмлик қурилиш ашёлари бор эди. Катта – катта бетон
плиталарни шунчаки ўғри ўз чўнтагига солиб олиб чиқиб кета олмайдику.
Прокуратура ва ИИБ да ҳам "қариндошчилик” деган урф – одат адолат
қарор топишидан кўра афзалроққа ўхшайди. Ўғирликни бевосита содир
этган Маҳматқулов Шамшоднинг поччаси  Норқулов Азамат Чироқчи туман
паспорт бўлими бошлиғи. Айнан ўша одамнинг аралашуви сабаб ҳам, бу иш
ниҳоясига етмаяпти деб ўйлайман”, – гумонсирайди Ўктам Абдуназаров.
Бошига кўп  фалокатлар тушиб, адолатсизлик туфайлик хуноб бўлиб
келаётган Ўктам  Абдуназаров бу Чироқчи туман  ИИБ бошлиғи Ишмуродов
билан келишилган ҳолда бу ноқонуний ҳаракатлар хаспўшланиб
келинаётганлигидан гумон қилади у. Айни ҳолатлар эса халқимизнинг бир
ҳикматини ёдимизга келтиради. "Камбағални туянинг устида ҳам ит
қопади”.
31-июль, 2011- йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 984 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz