Вторник, 24-04-30, 08:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Август » 6 » СИРДАРЁЛИК ФУҚАРОЛАРГА МЎМИН ҲОЖИНИНГ РАМАЗОНДАГИ ЗУҒУМИ
12:34
СИРДАРЁЛИК ФУҚАРОЛАРГА МЎМИН ҲОЖИНИНГ РАМАЗОНДАГИ ЗУҒУМИ

Пресс-релиз №31, 04.08.2011 йил

 

СИРДАРЁЛИК ФУҚАРОЛАРГА МЎМИН ҲОЖИНИНГ

РАМАЗОНДАГИ ЗУҒУМИ

 

Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида Гулистон жомъе масжидига ёндош уч хонадон вакилларининг бошпанасиз қолиши нақд бўлиб қолди. Бугун Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари Абдумўмин Пардаев бошчилигидаги отряд хонадоннинг электр ва газ таъминотини узиб, уларга ҳеч бир суд қарорисиз кўчиш талабини қўйди, деб хабар қилди жамиятимизнинг Сирдарёдаги фаоллари. Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмоновнинг манфаатлари кўзланиб амалга оширилаётган бу зўровонликда шаҳар ҳокимлиги, ИИБ нозирлари фаол иштирок этишмоқда. Фуқаролар Шерзод Қаюмов, Наим Ахмедов ҳамда Маъмура Қаюмовалар хонадонлари бузилиб, унинг ўрнида масжидга ёндош қўшимча иморат қурилиши кўзланаётган "ободонлаштириш” туфайли фуқаролар уй-жойларидан маҳрум бўлиши аниқ.

 

Гулистон шаҳар ҳокими Нодир Сулаймоновнинг зудлик билан чиқарилган 803-сонли қарорига мувофиқ, фуқаролар ўз уйларини ташлаб чиқиши шарт, уларга уй-жой қуриш учун ер ва кредит маблағлари берилади. Давлат кадастр хизмати ва бошқа тегишли расмий идоралардан рўйхатдан ўтмаган ҳокимнинг бу қарори бўйича ҳатто бугуннинг ўзида миршабларнинг зуғуми остида фуқаро Шерзод Қаюмов банкка олиб келинди, аллақандай кредит шартномасига имзо чекишга мажбур қилинди. Уйи бузилаётган яна икки хонадон эгаларига эса миршаблар воситасида таҳдид қилиниб, уйларини ташлаб чиқишмаса қамалиши билан пўписа қилишди. "Буларнинг барчаси фуқароларни уйидан қувиб чиқаришга қаратилган ҳужумдир. Ҳокимнинг қарори бажарилиши гумон остидаги бир ҳужжат, тўғрироғи, фуқароларни тинчлантиришга қаратилган ҳаракатдир” дейди маҳаллий "Эзгулик”чилар.

 

Аслида эса, бу ерда масжидга ёндош бир бино қурилиши, унинг истиқлол тантаналари номи билан сиёсийлаштирилаётгани, бундан жомъе масжид имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмоновнинг манфаатдорлиги маълум, дейди фуқаролар. Шу боисдан ҳам воқеага аралашишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташриф қоғозлари Гулистон шаҳар ИИБ нозири Рустам Шаропов томонидан йиртиб, улоқтирилди. Миршаб-у ҳокимлар вилоятда қўли узун ҳожининг манфаатлари учун ўлиб-тирилишмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмонов Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, шахсан муфтий Усмонхон Алимовнинг қўллаб-қувватлови остида жамиятнинг собиқ фаоли Карим Бозорбоевни қаматган, ўзининг ҳаж баҳонасидаги фирибгарликлари ошкор қилингани учун интиқом олганди. Жаҳон ҳамжамиятининг босими билан ҳуқуқ фаоли озод қилинди, аммо ҳожи жиноятлари учун жавоб бермади. Эҳтимол, унинг ҳозирги зўровонлиги ҳам жиноят учун жазоланмаслик ҳиссининг маҳсулидир. 

 

         Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

--
Vasila Inoyatova
Human Rights Society of Uzbekistan "Ezgulik”
Tashkent-11, Navoi st. 7/403
phone:  (+998 97) 131-48-72          
(+998 71) 241-85-88 (+998 71) 241-85-88   
skype: vasilauz
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1111 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz