Вторник, 24-04-30, 05:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Август » 23 » Шошилинч хабар
19:49
Шошилинч хабар
Шошилинч хабар

Бизга маълум бўлишича,бугун Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшовчи 54 ёшли ҳуқуқ фаоли,  Бирдамлик Халқ Ҳаракатининг Жиззах вилояти раҳбари  Саида Қурбонова эртага- 23 август куни соат 10.00 га туман ИИБ сига етиб келиши лозимлиги кўрсатилган чақирув қоғозини олган. Бу чақирув қоғозини терговчи Боймуродов Сайидвали имзолаган. Илгарироқ сайтимизда чиққан "Жиззахлик фаол миршабларнинг ўзбошимчалигидан шикоят қилмоқда” номли мақолада биз шу йилнинг 15 август куни Саида Қурбонова Пахтакор тумани ИИБсига куч ишлатиб олиб келинганлиги,у ерда бир неча соат ушлаб турилганлиги,сабаби Саида Қурбонованинг "Пластик чўнтакка зарар бўлаяпти” деган мақоласи юзасидан унинг устидан ариза тушганлиги эканлигини маълум қилган эдик.
Бу халқнинг дардида юрган ҳуқуқ фаоли Саида Қурбоновага нисбатан биринчи тазйиқ кампанияси эмас. Бундан аввал ҳам уни калтаклаш,маҳалладан,яшаётган уйидан қувиб юборишга уринишлар бўлган.

Бу жасур аёл халқнинг ҳозирги оғир кунларидан таъсирланиб,қуйидаги "Кетаяпмиз бир манзил сари” номли шеърни ҳам ёзган эди:
Эй,сиз кўкрак муштлаб,ватан деганлар,
Ва уни бурдалаб,сотиб еганлар,
Аввал туфлаб,сўнгра ялаб олганлар,
Туфлагани халқни талаб олганлар.
Ҳақ номила ëлғон қасам ичганлар,
Ору номус,ҳатто ҳақдин кечганлар,
Иймонини ўз нафсига сотганлар,
Хиëнатнинг ботқоғига ботганлар.
Қаро юз деб туҳмат тошин отганлар,
Бир бошимга минг битта дор тортганлар,
Азал айро тушган сизла йўлларим,
Илло ëқангизда менинг қўлларим,
Кетаяпмиз шошиб бир манзил сари.

Дон экиб,қопида дони йўқ элим,
Нон чопони бўм-бўш,нони йўқ элим,
Орзуси армонга айланган элим,
Қўрқувдан тиллари бойланган элим.
Тўрт фасл меҳнатинг битмайди-я ҳеч,
Шунда ҳам қорнингга етмайди-я ҳеч,
Оға-иним юпун,синглим камқоним,
Дардинг аритолмай қийналди жоним.
Қорни оч бўлса-да,лафзи ҳалолим,
Меҳнати арзону қадри малолим,
Азал бирга тушган сизла йўлларим,
Қўлингизни тутиб маҳкам қўлларим,
Кетаяпмиз шошиб бир манзил сари.

Ҳозир Ўзбекистонда мавжуд бўлган диктаторлик режими малайлари,яъни "кўкрак муштлаб,ватан деганлар ва уни бурдалаб,сотиб еганлар,Ҳақ номила ëлғон қасам ичганлар,ору номус,ҳатто Ҳақдин кечганлар,иймонини ўз нафсига сотганлар,хиëнатнинг ботқоғига ботганлар” энди ҳуқуқ фаоли,Бирдамлик Халқ Ҳаракатининг Жиззах вилояти раҳбари Саида Қурбоновага нисбатан буюртма иш очиб уни " қаро юз деб туҳмат тошин” отишмоқчи эканлиги кўриниб турибди. " Бирдамлик” Халқ Ҳаракати барча ўзбекистонликларни,барча ҳуқуқ ҳимоячиларини бу жасур ватандошимизни ҳимоя қилишга чақиради ва ўзи ҳам қўлидан келган ҳамма ёрдамни беришини маълум қилади.
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1095 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz