Воскресенье, 24-04-28, 23:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Сентябрь » 28 » АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ëрдамни тиклади
11:43
АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ëрдамни тиклади
АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ëрдамни тиклади

АҚШ ҳарбийлари ўзбекистонлик аскарларга қуролли машғулот ўтказмоқда.
23.09.2011
АҚШ Конгресси инсон ҳақларининг муттасил ëмонлашгани боис 2004 йилда тўхтатиб қўйилган бу ëрдамни қайта тиклашга қарор қилди.

АҚШ Конгресси Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўйилган чекловларни бекор қилди. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчлилиги боис АҚШ Конгресси 2004 йил охирида бу мамлакатга¸ вазиятда яхшиланиш бўлгунга қадар¸ ҳар қандай ҳарбий-хавфсизлик ëрдами беришни тақиқлаган эди.

Eurasianet.org сайтининг АҚШ сенатидаги манбага таяниб маълум қилишича, Конгресс вакиллари Обама маъмуриятининг кучли босими ва Ўзбекистонга қилинган рўйхати узун сафарлардан сўнг¸ Каримов ҳукуматига ҳарбий ëрдам кўрсатишни давом эттиришга рухсат берган.

Обама маъмурияти¸ Покистон билан муносабатлар тобора совуқлашиб бораëтган бир пайтда Афғонистондаги ўз қўшинлари таъминотида Ўзбекистон қош-қовоғига қарам бўлиб бормоқда. Болтиқ денгизи портларидан бошланадиган Шимолий таъминот тармоғи темир йўллари Афғонистонга Термиз орқали киради ва Ўзбекистон ҳукумати раъйига қарамаслик¸ кузатувчилар фикрича¸ бу тармоқда АҚШ учун жиддий муаммолар юзага чиқариши¸ ҳатто бу тармоқни буткул йўққа чиқариши мумкин. (Ўз баëнотларидан бирида¸ Афғонистонга элтувчи йўллар¸ айланиб ҳам¸ ўргулиб ҳам¸ Термиздан ўтишини очиқ писанда қилган эди.)

Боз устига¸ 2012 йил сентябрига қадар Афғонистондаги ўз қўшинларининг 33 мингини олиб чиқишни режалаëтган Вашингтон аскарларини ватанга қайтариш учун яна бехавотир транзит коридорига муҳтож. Ана шу режа ижросида ўта муҳим бўғинга айланган Ўзбекистон ҳукумати¸ бу борадаги ҳамкорлик учун¸ АҚШ дан инсон ҳуқуқларининг аянчли вазияти боис ўрнатилган чекловларни бекор қилишни талаб қилган ва 21 сентябр куни бу талаби Конгресс қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Оқ уй ҳарбий ëрдамга қўйилган чекловларни олиб ташлаш сўровини Конгрессга оширгани хабари чиқиши билан Ғарбдаги ўнга яқин инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳ вакиллари мазкур сўров юзасидан қарор чиқариш ваколатига эга қўмитага қўшма мактуб билан мурожаат қилган эди.

"Бу мактубни ëзишдан мақсадимиз Ўзбекистон расмийлари фуқаролик жамияти фаоллари¸ мустақил журналистлар ва сиëсий мухолифларининг овозини бўғишни давом эттираëтган; сўз ва дин эркинлигини кескин чеклаëтган ва болаларни кенг кўламда мажбурий меҳнатга зўрлаëтган бир пайтда АҚШ солиқ тўловчилари пулининг Ўзбекистон ҳукуматига ҳарбий ëхуд хавфсизлик ëрдами сифатида берилишига ўз норозилигимизни билдиришдир”¸ дейилган эди бу хатда.

Аммо бундай норозиликка қарамай¸ Конгресс қўмитаси Обама¸ аниқроғи Каримов маъмурияти сўровини қондиришга қарор қилди – бундан буëғига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг муттасил бузилиши¸ хусусан АҚШ Давлат департаментининг ўзи таъкидлаб турган каби¸ дин эркинлиги оëқ ости қилинаëтганига қарамай¸ Ўзбекистон ҳарбий-хавфсизлик кучлари АҚШдан очиқчасига беминнат ëрдам олишни давом эттирадилар.

Бу қарорни шарҳлаëтган айрим таҳлилчилар¸Афғонистондаги вазият тобора ëмонлашиб¸ Вашингтоннинг бу урушдаги асосий иттифоқчиси Покистон билан алоқалари тобора таранглашиб бораëтган бир пайтда¸ Обама маъмурияти Каримов режими билан ҳарбий ҳамкорликка таянишга мажбур¸ дейишмоқда.

Аммо Обама маъмуриятининг Афғонистон борасида танг аҳволда қолганини эътироф этган ҳолда¸ Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи таҳлилчиси Эндрю Штролайн¸ Вашингтонда бундай уятли қадамга бормаслик иложи бор эди¸ деган фикрда.

- Ўзбекистонга ўрнатилган чекловларни бекор қилишнинг нима учун зарур бўлиб қолганини тушуна олмаяпман. Ахир Каримов ва унинг атрофидагилар аллақачон Шимолий таъминот тармоғидан ҳам иқтисодий¸ ҳам сиëсий манфаат кўриб келаëтган эдику! Тошкент бу чекловни олиб ташлашни қаттиқ туриб талаб қилгандир¸ аммо вашингтондагилар бу талабга ëн бермаса ҳам¸ Каримов режимини Шимолий таъминот тармоғи йўлини ëпиб қўймас эди.

Тахминларга кўра¸ АҚШ юклари таъминоти учун тўланаëтган юзлаб миллион доллардан бевосита Каримов оиласи ва унинг атрофидагилар фойда кўрмоқда ва бу даромад манбаини сақлаб қолишдан Америкадан кўра ҳам Каримов режими манфаатдор ахир¸ дейди Штролайн Озодлик билан суҳбатда.

"Инсон ҳуқуқлари вазияти кун сайин ëмонлашиб бораëтган¸ мамлакат аҳолисининг каттагина¸ асосан маърифатли ва малакали қисми қашшоқликдан қочиб хорижга кетиб бўлган¸ қолганларининг аҳволи эса¸ тобора ëмонлашиб бораëтган Ўзбекистонга вазият яхшиланди¸ деб ҳарбий ëрдам беришни давом эттириш¸ оддий қилиб айтганда¸ уят иш”¸ деб давом этади мустақил таҳлилчи.

АҚШ Конгресси Ўзбекистон режимига ҳарбий ëрдамни тиклашга қарор қилган айни куни БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган президент Барак Обама¸ ўз маъмурияти мустабид режимлардан эзилган ва эзилаëтган халқлар тарафида эканини баралла эълон қилди. Бу баëнотни "яна бир чиройли¸ аммо ичи пўкак гап” деб баҳолаган Штролайн¸ Вашингтон ўз манфаатига мос келган жойда мазлумлар тарафига ўтиши¸ манфаат талаб қилганда эса¸ золимлар билан ҳамкор бўлишини таъкидлайди.

- Вашингтон ўз манфаатларига хизмат қилмайдиган вазиятда мазлумлар тарафида эканига оид баландпарвоз баëнотини тезгина унутишини кўп кўрганмиз. Ўзбекистон режимининг дунëдаги энг мустабидлардан экани бугун ҳеч кимга¸ жумладан вашингтондагиларга ҳам сир эмас. Дунëда Каримов режимининг тинч йўл билан демократик йўлга ўтишини башорат қилаëтган таҳлилчи деярли қолмади. Режимнинг бунақа ўзгаришга мутлақ йўл бермаслиги ва мамлакатда зўравонликлар юз бериш эҳтимоли ошиб бораëтгани кундек равшан. Ўзбекистонда талотўплар бошланар экан¸ биринчи галда¸ вашингтондагилар асраб-авайлаëтган Афғонистон учун транзит йўли ўз-ўзидан бекилади.

Иккинчидан¸ агар ўзбеклар режимга қарши кўчага чиқар экан¸ бунинг эҳтимоли ҳам ошиб бормоқда¸ Каримовнинг АҚШ берган ҳарбий аслаҳалар билан эзилган халқини қирмаслигига кафолат йўқ. Бундай сценарий амалга кўчгудай бўлса¸ бу Вашингтон учун энди шунчаки уят эмас¸ балки даҳшатли шармандалик бўлади¸ дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи таҳлилчиси Эндрю Штролайн.

АҚШ ҳукумати 90-йиллар иккинчи ярмидан бошлаб Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистонга тўрт йўналишда ҳарбий ëрдам бериб келган. Мазкур ëрдам дастури асосида Ўзбекистон ҳукумати ўз қуролли кучлари учун миллионлаб долларлик "техник ëрдам” олган¸ ўз қуролли кучлари трейнинги учун яна миллионлаб долларлик кўмак олган¸ миллионлаб долларлик патрул машиналари¸ кемалари ва улар учун эҳтиëт қисмлар олган.

Айрим манбаларга кўра¸ 2005 йилда Андижонда қуролсиз намойишчиларга ўт очганлар айнан АҚШ ва НАТО берган ҳарбий ëрдам ҳисобига қуролланиб¸ улар пули эвазига машқини оширган қуроллилар бўлган.


Сайфуллох: АҚШни хозирги холатида, икки шармандаликни енгилроғини ахтармоқда.
             1) Ўзбекистонга ёрдам беришдан бош тортиб ва шуни оқибатида Афғонистонда яна баттарроқ ботқоққа ботиш.
             2) Юқоридаги холат, яъни Ўзбекистонни шартларига рози бўлиши, натижада эса ўзини дунёдаги мафкуравий стротегик ўрнидан ута обрўсизланиб кетишига олиб келади.
 Дунёга етакчилик қилишни асосан тўртта йўналиши бор. Улар давлатларни мафкуравий, сиёсий, иктисодий ва охиргиси харбий томонлама мустамлака қилиш.
 Мисол учун Афғонистонни олайлик, АҚШ у ерда харбий мустамлака қилиш орқали сиёсий мустамлакасини Карзай орқали ўрнатиб, сунг у ерни иқтисодини Ўзбекистон ёрдамида ўнглаш орқали иқтисодий, аста секин хатто мафкуравий мустамлака қилишни хам режалаштирган эди.
 Лекин у жуда катта хатоларга йўл кўйди. АҚШ дунёга якка хоким бўлиш илинжида, ўзини энг қувватли томони яъни харбий қувватига жуда қаттиқ  ишониб давлатларни харбий мустамлака қилишга шунчалик киришдики, охир оқибат юқорида кўриб турганимиздек, дунё етакчисини асосий қувват манбайи бўлган мафкуравий( идиологик) мустамлака услубидан деярли воз кечди. Бунга яна бир сабаб у кўтараётган идиология яна бир неча ўзи сингари мустамлакачи давлатларга хам тегишли булганидан, шу мафкурани мустахкамлаш мақсадида уларни хам ўлжаларга шерик бўлиб олишларидан хавфсиради.
 Мафкуравий мустамлакани қанчалик ахамиятга эгалигига мисол: Ўрта Осиёни босиб келиб, ўз хукмини юргизган Халифа бошчилигидаги Ислом давлатини, уни бизларни юртларимизни босиб келганларига қарамай, мусулмонлар улар олиб келган мафкура учун ва уша исломий давлатни яна хаётларига қайтариш учун жонларини фидо қилмокдалар. Бу хақиқий  ғалаба бўлса.
 Совет иттифоқини эса устиларимизда 70йил хукм суриб хам мувоффаққият қозона олмагани, хозирда уша Ғарб давлатларини хам устиларимизда ўз хукмларини мустахкам  ўрната олмаётганларини асосий сабаби, улар таянишаётган демократияга асосланувчи мафкураларини, Ислом мафкураси олдида мутлок мағлубиятга учраганлигидан. Бу эса тўла мағлубиятни англатади. Чунки хар хил манфаатлар устида жанглар кетаётганига қарамай, асосий уруш мафкуравий дунё қарашлар ўртасида кетаябди.
 Шу нуқтаи назардан қараганда, Ғарб мустамлакачи машинаси, боши берк кўчага кириб бормоқда. Балки кириб булди хам.

Туркистон.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1386 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz