Вторник, 24-05-14, 05:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 7 » Фермер Мустақиллик майдонида ўзига ўт қўймоқчи бўлди
00:45
Фермер Мустақиллик майдонида ўзига ўт қўймоқчи бўлди

Фермер Мустақиллик майдонида ўзига ўт қўймоқчи бўлди

Ҳукуматнинг қарорлари боис асосан пахта экишга мажбур фермерлар маҳаллий ҳокимлар зўравонлиги қурбонига ҳам айланмоқда.
06.10.2011
Садриддин Ашур

Шовотлик фермер Сафаргул Қурязованинг Тошкентдаги Мустақиллик майдонида ўз жонига қасд қилиш ниятларига туман ҳокимлиги, прокуратураси ва милициясининг фермерга ва унинг оиласига нисбатан ўтказган зўравонлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.


Хоразм вилояти Шовот туманидаги "Зубайда-Холида-Азиза” фермер хўжалиги раҳбари, собиқ агроном, 53 ёшли Сафаргул Қурязова ҳақиқат излаб Ўзбекистон Президенти девонига келганини айтади Озодлик билан суҳбатда. У ердан ҳам қониқарли жавоб ололмагач мустақиллик майдонида "ўзимга ўт қўйишга аҳд қилдим", дейди С. Қурязова.

- Мен келиб ҳақиқатан ҳам шу гап-сўзларни ëзиб, президент аппаратига кириб, президент номига ëзиб, ўзим курашишга мажбур бўлдим. Девондан чиққач ҳақиқатан шундай иш қилмоқчи эдим. Ўзимни ëқишга, ўлишга тайëр эдимда. Жонимдан тўйиб кетдим. Оилам хўрланиб қолди, қизларим, ўғилларим хўрланиб қолди. Мажбур бўлдим. Мен уч йилдан бери пора берсам ҳам ҳақиқат топа олмадим. Жиноятим бўлмаса ҳам амнистияга рози бўлишга мажбур қилишди.


Ўзим ëмон бўлиб мустақиллик майдонида ўтирган эдим шунақа қиламан деб. Ўзимда гугурт бор эди. Соляркага пахтани булғадимда, оғир аҳволда ўтирганимда президент аппарати томондан бир одам чиқиб "Нимага йиғлаяпсиз ойи? Нима бўлаяпти?” деди. Унга гапира олмадим. Аслида у мени ушлаб бу ëққа олиб келди,- дейди Сафаргул Қурязова.


Фермер аёлнинг айтишича, ҳукумат биносидан чиққан йигит уни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг олдига олиб келган.


Сафаргул Қурязова фермерликни 2004 йилда бошлаган, бундан аввал 20 йил агроном бўлиб ишлаган. Фермерлик фаолиятида яхши натижаларга эришгани туфайли унинг ери 120 гектаргача кенгайтирилган. Бироқ, дейди Сафаргул Қурязова, 2009 йилда Шовот тумани ҳокими Бозорбой Ёқубов чақиртириб, туман прокурори ва милиция бошлиғи учун шолига ер ажратишини талаб қилган:


- Кейинчалик биздан ер сўради шоли экишга. Прокурор 5 гектар сўради, началник милиция 5 гектар сўради, шундай қилиб ҳоким учаласи 20 гектар ер сўради. 20 гектар ерни лазер шоли экишга берасан деб талаб қилдида. Шоли экадиган бўлсам, пахта режаларини бажара  олмаслигимни билдимда, пахта экиб юбордим. Кейин келишмасдан қолдик,- дейди фермер.


С. Қурязова ҳокимнинг буйруғини бажармагани учун ўзи ва оиласига нисбатан тазйиқлар бошланади:


- Энди менга қўйган айби унақа жиддий эмас. Менинг ўғил-қизларимнинг ҳаммаси олий маълумотли. Ўқитганман. Ўзларининг билими билан ўқиган. Энди ўғил-қизларимни ҳам синдириш учун 219-модда биринчи қисми фаол қаршилик деб олдин турмуш ўртоғимга қўйди уни. Турмуш ўртоғимни бир ой Тоштурмада қўйиб кейин 219-моддани ундан олдида менга қўйди. 219-модда билан уч йилдан бери ҳеч бир суд ниҳоясига етмади. Етти-саккиз жой ишимни кўрди. Қорақалпоғистон республикаси кўрди, Шовот, Гурлан, Хива, Урганч, Янгибозор ҳамма жой кўрдида нимагадир охирги точкани қўя олмайдилар. Охири энди "амнистияга розиман” деб айтинг деб мажбур қилаяптилар,- дейди у.


Сафаргул Қурязованинг айтишича, унинг уйига бир неча бор милиция ходимлари ўн кишилашиб бостириб кирган, урган, ҳақоратлаган ва ахийри ундан ери тортиб олинган:


- "Зубайда Нуржонова” фермер хўжалигини 2010 йил апрел ойида пахта экиб турган пайтимизда 10та милицияни даламизга юбориб, бизларга зўрлик ишлатиб бизларни ҳайдаб чиқардида, қўлимиздан олди қарорсиз. "Зубайда Нуржонова” фермер хўжалигини бекор қилмасдан қўлимиздан олди. Кетганимдан кейин "Сафаргул опа, сиз ўша нарсани менга беринг. Ўша нарсани берганингиздан кейин сизга ерингизни қайтиб бераман” деди. Чунки менинг 20 бош чорва молим оч қолди. Нима қилишга ҳайронман. Қўлимдаги 5-10та ишчиларим ишсиз қолди.


Мажбур бўлдим. "Аниқ берасизми?” десам, "Аниқ ерингизни қайтариб бераман” деди. 3000 доллар айтди, 2000 долларни ҳокимият биносига олиб бориб бердим. Шундан кейин менга "Зубайда Нуржонова” фермер хўжалиги ерларини август ойининг охирида қайтиб берди. 2011 йил ҳисобига ғаллага шартнома ҳам қилган эдик. Шунга ҳам ишондим. Ишончига киргиздида. 10 кундан кейин "Сафаргул опа, бир ойча мана бу ерга ўтиб туринг” деб бир километр буëқроғидан темир йўл орқасидан "Фермер номини ўзгартиринг. Фермер раҳбарини ўзгартиринг” дедида, энг пассив, энг ëмон, энг қолоқ, ҳеч ким ишламайдиган ердан менга 120 гектар ерни берди. Ундан ташқари 10 тонна шоли олди, 10 тонна буғдой олди. Шундан кейин менга исмни ўзгартириб "Зубайда, Азиза, Холида” фермер хўжалиги қилиб ерни берди,- дейди фермер.


Пора олинди ва ер қайтариб берилди, бироқ ташландиқ жойдан ер берилди, менинг шикоятларимга эса ҳеч ким қулоқ солмади, дейди фермер.


Айни пайтда фермер устидан очилган жиноят иши тўхтатилгани йўқ, у милиция ходимларига фаол қаршилик қилиш моддаси бўйича айбланмоқда. Фермердан айбни бўйнига олиш ва амнистия бўйича авф қилиниши мумкинлиги сўралмоқда.


Бироқ фермер бунга рози эмас. У ҳақиқат талаб қиляпти.Фермерга кўра, туманда ҳокимларнинг прокуратура ва милиция бошлиқлари билан биргаликда фермерлар ҳисобидан шоли эктириши ва бундан катта фойда олиши урф бўлиб қолди:


- Ҳозирда бизда Хоразмда айнан Шовот туманида фақат ҳоким прокурор билан биргаликда ерни беради, биргаликда ерни олади. Бир йилда икки-уч марта қарорни чиқарадилару, қарорни бекор қиладилар. Фермерга "сенга шу ерни бераман” деб беради қўлига қарор бермасдан, йил охирламасдан август, сентябр ойларида яна қарорни бекор этадию, иккинчи одамга ерни олиб беради. Шундай касал бош олиб кетдида, айнан Шовотда,- дейди фермер.


Шовот тумани собиқ ҳокими Бозорбой Ёқубовнинг устидан жиноий иш очилгани ва тергов давом этаётгани ҳақида хабарлар бор.


Шовот туманининг ҳозирги ҳокими Қадамбой Қурязов Озодлик билан суҳбатда Сафаргул Қурязованинг ишларидан хабардор эканлигини, фермер айни пайтдаТошкентда шикоят қилиш билан эмас, балки пахта терими билан шуғулланишини кераклигини айтди. Ҳоким Сафаргул Қурязова у билан келиб учрашиши лозимлигини ва муаммоларни бартараф этишда ёрдам беражагини билдирди.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1373 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz