Вторник, 24-05-14, 11:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 14 » Сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган судъя.
06:14
Сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган судъя.

Сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган судъя.


Қашқадарё вилоят Чироқчи туманлик Ўктам Абдуназаров  чиқарилган суд хукмидан лол ва хайрон қолганлигини билдиради. Автофалокат туфайли
оламдан ўтган акаси Амир Абдуназаров ҳаётлик даврида табдиркорлик учун (автосервис) қўриш истагида бино қуриш ишларини
бошлаб юборган эди. Аммо Амир Абдуназаров авария оқибатида оламдан кўз юмади, Ўктам Абдуназаров эса ногирон бўлиб тўшакка михланади. Шу
сабабдан  бино қурилиши ҳам тўхтаб қолади. Ўктам Абдуназаров бир неча йиллик даволанишдан сўнг, ўзини бироз яхшироқ ҳис эта бошлаб, оёққа
туриб қурилиши мўлжалланган корхона, ҳамда унинг биносини янгаси Юлдуз Исомованинг номига ўтказган. Қурилажак автосервис тумандаги
автопарк ҳовлисида жойлашган.  Бу автопарк бугунги кунда "Жануби-Карвон-Транс”МЧЖ деб аталади.
Бино қурилишини давом эттириш мақсадида  у ерга борган Ўктам Абдуназаров  ва янгаси Юлдуз Исомова унинг фақатгина девори қолганлигини кўришади. Зудликда улар автопарк бошлиғига учрашишади. Бошлиқ эса ҳеч нарсани кўрмаганлиги ва хабарсиз эканлигини таъкидлайди. Ўктам Абдуназаров ва Юлдуз Исомова Чироқчи туман ИИБ бошқармасига ариза билан мурожаат қилишади. Ўғирланган қурилиш материаллари 9 миллион
сўм атрофида ҳисобланган. Ўғри тайин ва аниқ дея қанчалик такрорланмасин, Чироқчи туман ИИБ бошқармаси бу борада на эшитишни ва на суҳбатлашишни истайди. Акс ҳолда жиноий иш қўзғатиш учун  41 кун лозим бўлмасди.
Ўктам Абдуназаров ва янгаси Юлдуз Исомова  Республика мустақиллигининг йигирма йиллиги тантаналари куни олдидан норозилик тариқасида пикет
ўтказишмоқчи бўлиб, билдириш  хати тарқатишганда эса, ИИБ ходимлари томонидан уч кун уйдан чиқарилмагандилар ҳам. Ўктам Абдуназаров ва янгаси Юлдуз Исомова курашишдан тоймадилар. Бугунги кунга келиб, озми кўпми адолат қарор топди. Албатта адолат чала, ёки ярим бўлсада, Ўзбекистонда мана шунақа кўринишдаги адолатга эришиш имкони мавжуд экан.Шу йилнинг 4 октябрь кунида Чироқчи туман судининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Шу суднинг раиси Ф.Юсупов раислигида,  халқ маслахатчилари Ғ.Қаюмов ва В.Карамановларнинг котиблигида, тарафлардан
Чироқчи туман прокурорининг ёрдамчиси Г.Норқулов ва ҳимоячи Ҳ.Ориповларнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
169-моддаси 3 қисмининг "в”банди билан Махматқулов Шамшод Нормўминовични айблаш хақидаги 1-253-2011-сонли жиноят иши кўриб
чиқилган. Махматқулов Шамшод Нормўминович 1974 йил 19 октябрида Чироқчи туманида  туғилган,миллати узбек,Ўзбекистон Республикасининг фукароси,маьлмоти олий,оилали 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор.муқаддам судланмаган, ногирон эмас.Чироқчи туманидаги "Карвон”хусусий ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси рахбари вазифасида ишлайди.Чироқчи тумани,”Чироқчи”махалла фуқаролар йиғини,Ойбек кўчаси,2 қатор,1 уйда яшайди,эҳтиёт чораси сифатида муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган, дейилади хукмда.
Суд, судланувчи,жабрланувчи ва гувохларнинг кўрсатувлари,тарафларининг музокара нутқлари ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят
ишида мавжуд бўлган ёзма далилларни тегишлича баҳолаб, қуйидагиларни аниқлаган.
Судланувчи Маҳматқулов Шамшод Нормўминович ўзганинг кўп миқдоридаги мулкини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон -тарож қилиб, ўзининг
бу жиноий ҳаракати билан Жиноят кодексининг  169 моддаси  3 қисмининг "в”бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топилган.
Чироқчи туман суди Махматқулов Шамшодга қамоқ жозоси эмас, яьни  Ўзбекистон жиноят кодексининг Жазони енгиллаштирвчи ҳолат ва шартли
72- моддасини қўлллаган ҳолда хукм чиқаради. Шунингдек, судланувчи Ш.Махматқуловнинг хулқини назорат қилиш Чироқчи туман ички ишлар
бўлимига юклатилиши айтилади.Хуллас Махматқулов Шамшод очиққа 3 йилга кесилади. Суд баьзи бир ўғирланган қурилиш материалларини эгасига қайтарилганлигини хисобга олган. Булар жумаласига ( темир бетон ,паталог ва хакозолар) шулар киради (тилхат орқали эгасига
қайтарилган). Суд 4.985.500 сўм миқдордаги маблағни Ю.Исомовага етказилган зарарни қоплашга қаратади. Чироқчи туман ИИБ да  ашёвий
далил сифатида сақланаётган 1та белкурак, 1та гилам, 1 та челак, 1 кетмон, 2та кўрпача, 2 та кўрпа бир дона 200 литрлик ҳажмга эга темир
бетон бочкаларни жабрланувчи Ю.Исомовага кайтаришни лозим топади.Суд жабрланувчига етказилган бошқа моддий ва маьнавий зарарларни
ундириш юзасидан келгусида фуқаролик ишларини судига мурожаат қилишни жабрланувчига тушунтириб, шундай хуқуқни очиқда қолдиришни лозим
топган. Суд нихоясига етиб, Ўктам Абдуназаров эса  чиқарилган  хукмдан норози эканлигини билдиради. Баьзи бир ўғирланиб қайтарилган қурилиш материаллари орасида айнан ўзини эмас, арзон нархдагиси билан алмаштириб беришгани, норози бўлишига асос бўлганлигини билдиради Ўктам Абдуназаров.
13-октябрь, 2011- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1580 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz