БОЛАЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТИГА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ АЙБДОРМИ?
«Озодлик» радиосининг 15-октябрдаги эшиттиришида ўз номини ошкор қилмаган бир кимса, болалар меҳнати ҳақида гапираркан, Ўзбекистонда болаларни мажбурий равишда пахта йиғим теримига жалб қилинаётганини табиий ҳол деб атади ва буни ўзбек халқининг миллий қадриятлари билан боғлади. Унинг фикрича, АҚШ сингари демократик давлатларда ҳам болалар меҳнат қилар эмиш. Болаларни ҳеч ким меҳнат қилмасин деяётгани йўқ. Бу ерда гап болаларни меҳнатга мажбурлаш ҳақида кетаяпди. Бу биринчидан. Иккинчидан агар АҚШда ҳам болалар меҳнат қилса,улар ўқишдан ажралмаган ҳолда меҳнат қилади ва меҳнатига яраша ҳақ олади.У ерда давлат сиёсати халқ манфаатларидан келиб чиқиб олиб борилади.Миллий бойлигимиз деб болалар ҳеч қандай ишга мажбур қилинмайди.Болаларни пахта йиғим теримига , ўқишидан қолдириб жалб қилиш миллий қадриятларимиз билан боғлиқ бўлса,демак бу халқ миллат эмас қул эканда.Ўз халқининг қуллигигини қўллаб қувватлаган кимсани ким деб аташ мумкин? Бундай чиқишлар халқни ўз ҳақ ҳуқуқлари учун курашга эмас балки қулликка етаклайди. 16-октябрь, 2011-йил. Зоҳиджон Зокиров Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси
|