Қишлоқ аҳолиси норозилик намойишини ўтказилишларини маьлум қилди.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Чироқчи тумани фаоли Нурали Кўлобовнинг хабарига кўра, 15 декабрь кунидан эьтиборан ушбу қишлоқ аҳолиси норозилик намойишини ўтказилишларини маьлум қилди. Бу борада юқори ва тегишли инстанцияларга маьлум қилишган. -"Норозилик акциясида, яьни пикетда 500 яқин қишлоқ аҳолиси қатнашиши кўзда тутилган”-дейди инсон ҳуқуқлари фаоли. Демак электрэнергия ва газ таьминоти қишлоқ аҳлига етказилмаса, илк намойиш Чироқчи туманида ўтказилади. "Бир кунда 20 минут свет беришса беришади,беришмаса шуям йўқ”-дейди Нурали Кўлобов. Маҳаллий хокимият суньий равишда норозиликлар келтириб чиқишаётгани ҳеч ақлга сиғмайдиган холат. Агар халқ тинч ва фаравон ҳаётда яшаса, бу хукуматдан ҳеч ким норози бўлмайди. Нурали Кўлобовнинг телефон рақами: +998914533797 +998755260373 3-декабрь, 2011- йил. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси
|