Суббота, 24-05-04, 19:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Январь » 10 » Азимжон Асқаров ҳозирча очлик эълон қилмайди
16:59
Азимжон Асқаров ҳозирча очлик эълон қилмайди

Азимжон Асқаров ҳозирча очлик эълон қилмайди

Аскаров қамоқхонада ҳам ижод қилмоқда.
10.01.2012
Шерзод

Қирғизистонда умрбод қамоққа ҳукм қилинган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров очлик эълон қилиш ниятидан қайтди.


"Мени умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиш билан Қирғизистон ҳукумати Қирғизистонда истиқомат қилувчи ўзбеклар ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмаслигига ва ўзбеклар бахтли яшашга ҳақсиз эканига ишора қилди”, деб ёзади Азимжон Асқаров маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига йўллаган мурожатида.

Маҳкум Азимжон Асқаров хатидан парча.
​​Азимжон Асқаров мурожаатида, шунингдек, 2011 йилнинг 20 декабр куни Қирғизистон Олий суди томонидан ўзига умрбод қамоқ жазоси  ҳукми ўқилишига норозилик сифатида шу йилнинг 10 январидан бошлаб очлик эълон қилишини ҳам билдирган.

Бироқ 10 январ куни Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун Асқаровни бу фикрдан қайтарганини маълум қилди:


- Уни ниятидан қайтариш жуда қийин бўлди. Негаки, у киши "10 январдан бошлаб очлик эълон қиламан”, деб қаттиқ киришган экан. 9 январ куни менга:  "Очлик эълон қиламан, жасадимни ёрмасдан фарзандларимга беринглар”, деб хат ёзибди. Мен бундан жуда ташвишландим. Қамоқхона бошлиғига телефон қилдим. Ўз ходимимни у ерга юбориб, телефон орқали ярим соатдан ортиқ гаплашгач, уни бу ниятидан қайтаришга муваффақ бўлдим, - деди Омбудсмен.


Азимжон Асқаров 2010 йил июн воқеалари пайтида Бозорқўрғон туманида тартибсизликларни уюштирганликда ва милиция ходими Миқтибек Сулаймоновни ўлдирганликда айбланиб қўлга олинган эди. 2010 йилда унга нисбатан Бозорқўрғон туман суди ва кейинроқ Жалолобод вилоят суди бир умрлик қамоқ жазосини белгилаган. 2011 йилнинг 20 декабрида эса Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, унга нисбатан ўқилган ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирган.


Айни пайтда жабрланувчи тараф Олий суд ва қуйи инстанциялар ҳукмини адолатли бўлган, дея баҳоламоқда:


- У, албатта, айбдор. Агар у қамоқдан чиқарилса, қўзғолон яна бошланади. Унинг шериклари Маматқодир, Қодиржон Ботиров уни қўллаб, молиявий кўмак бермоқда, - деди 2010 йил Бозоқўрғондаги тартибсизликлар чоғида ўлдирилган милиция ходими Миқтибек Сулаймоновнинг опаси Гулнура Жусупова.


Азимжон Асқаров ҳозирда Бишкекдаги 47-қамоқхонада сақланмоқда. Унинг яқинлари Асқаров соғлиги кундан кун ёмонлашаётганини айтмоқдалар.


8 январ кунига қадар Асқаров билан қамоқхонада 3 кунлик учрашувда бўлган ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Хадича Асқарова Озодликка эрини бошқа хонага кўчиришларини сўраб қамоқхона раҳбариятига ариза ёзганини маълум қилди:


- Аҳволи яхшимас, юраги оғрияпти, почкаси оғрияпти, оёғи, суяклари оғрияпти экан. Қўлимдан келганича массаж қилдим, кўнглини олишга ҳаракат қилдим. Оёғига мен бир нарса тўқиб берган эдим, уни кийибди, уни устидан шерст латта бойлаб олибди. Энди концлагер бўлибди-да. Мен илтимос қилиб, ариза ёзиб ташлаб келдим. Бизни аризани қандай қабул қилишади - билмайман, тепада бир хона бор экан, деворлари ғиштдан, ери пол экан. Тўртта темирни ичидан қочиб кетмайди, ўша ерга чиқариб қўйса ҳам бўлади-ю, - деди Хадича Асқарова.


У, шунингдек, турмуш ўртоғи очлик эълон қилишни вақтинча тўхтатганини ҳам маълум қилди:


- Аъзимжон акангиз: "Мен мурожаатимни бердим. Улар менга "Иш ижобий томонга ўзгаради”, деб ваъда беришди, "Илтимос, сиз бу ишни қилманг, очлик эълон қилсангиз давлат учун яна бир қора доғ бўлади”, дейишди”, деди. Шунинг учун ҳам рози бўлиб, очликни вақтинча тўхтатибди, - деди Хадича Асқарова.


Азимжон Асқаров  9 январ куни  маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига йўллаган мактубида ўз яқинларига ҳам  мурожаат қилиб, улардан агар қамоқхонада вафот этса, жасадини халқаро кузатувчилар назоратида ва учинчи давлатда тиббий текширувдан ўтказишни илтимос қилган.
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1310 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz