Понедельник, 17-11-20, 06:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [253]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [26]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [171]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [170]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [64]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [45]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [112]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [11]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [69]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [45]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [12]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [33]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [69]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [26]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [14]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [54]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Февраль » 28 » Жиззахдан хабар
01:24
Жиззахдан хабар
Жиззахдан хабар

26 феврал куни кундузги соат 14.00-15.00 лар оралиғида «Бирдамлик» ташкилотининг Жиззах вилояти, Пахтакор туман раҳбари Нуринисо Холбоевани собик турмуш ўртоғи Акбар Холбоев пичоклаган.
Н. Холбоеванинг ўғли Умиджоннинг менга ва ички ишлар терговчисига айтган кўрсатмасига қараганда, Умид бозорга нон олиб келиш учун борганда отасини кўрган. Қўрққанидан бозор ичидаги пайнетлардан бирига кириб яширинган ва шу пайнетдагиларнинг бирининг қўл телефонидан онаси Н. Холбоевага отаси Акбар Холбоев маст ҳолда қўлида пичоқ билан одамлар билан жанжаллашиб, «Одам сўйиш учун кетаяпман» деб юрганини, уйдан тезроқ чиқиб бирор жойга бекинишини айтган.
Ўғлининг қўнғироғидан сўнг Н.Холбоева ўгли билан учрашган ва Пахтакор туман ИИБга бориб ходимларидан бирига учрашган ва воқеани тушунтирган. Иккаласи у ердан чиқиб, узларининг Тошкент маҳалласига, участка нозири билан учрашиш учун боришган. Дам олиш куни бўлгани сабабли, у ердан ҳеч кимни топа олишмаган. Сўнгра иккаласи катта кўчага чикишганида Акбар Холбоевни кўришган. Иккаласи қочишган. Бироқ кўзи қонга тўлган А. Холбоев Нуринисони тутиб олиб, сочларидан судрай бошлаган ва ўғли Умид қўлидаги пичоқни онасига тиқаётганини кўрган. У онасини ҳимоя қилиш учун ердан тош қидирган ва тошни олиб, отасига отгунича, отаси онасига яна бир марта пичоқ санчган.
Нуринисони пичоқлагандан кейин Акбар Холбоев ўғли Умиджонга ташланган, тутиб олиш учун уни росса қувлаган. Умид қочишга улгурган. Отаси кетгандан сўнг, у шу ердаги одамлар ва қўшнилари ёрдамида онасини Пахтакор туман Тиббий бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган.

Пахтакор туман тиббий бирлашмаси жарроҳи Бахтиёр Аюпов, врачлар Ислом, Туронбек (узр фамилияларини эслаб қололмадим) ва хамширалар ёрдамида Нуринисони жаррохлик столига олишди. Операция тугагунча, ундан кейин ҳам туман тиббий бирлашмаси бошлиғи Дарвиш Абдураҳмонов шахсан ўзи беморнинг аҳволини назорат қилиб турди.
Жарроҳ Б. Аюповнинг айтишича, Нуринисога пичоқ икки бор урилган. Биринчи марта санчилган пичоқ ўнинчи қовурға орасидан кириб, талоқни кесиб кетган. Иккинчи пичоқ зарбаси ўн биринчи қовурға оралиғидан кириб, талоқниннг чет қисмини кесиб ташлаган, яъни талоқнинг бир бўлагини узилиб қолиш даражасига келтирган. Кўкрак қафасига берилган зарба қовурғани синдириб, ўпкани яралаган. Бемор икки ярим литрдан кўпроқ қон йўқотган. Барча зарур муолажалар тезлик билан ўтказилди ва Нуринисонинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Пахтакор туман тиббий бирлашмаси жамоасига, шахсан жарроҳ Б. Аюповга, Исломга, Туронбекка, барча ҳамшираларга, тиббий бирлашма бошлиғи Дарвиш Абдураҳмоновичга ва Нуринисонинг соғлиғидан хавотирланиб ёрдамга шошилиб қўнгирок қилган ташкилотимиз раҳбарларига, матбуот хизматига, «Эзгулик» ташкилоти раҳбари Васила Иноятовага, «Замондош» радиосига ва бошқа мен номларини эслаб қололмаган ҳамюртларимизга, узоқдан бўлсада, ҳамдард бўлиб қўллаб турганликлари учун ташкилотимиз номидан, ўзим ва Нуринисонинг номидан катта раҳмат айтаман.
Биз ёлгиз эмасмиз!
Саида Қурбонова. Жиззах. Пахтакор тумани. 27. 02. 2012.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 712 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2017
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz