Четверг, 17-09-21, 22:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [253]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [26]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [171]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [170]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [64]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [45]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [112]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [11]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [69]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [45]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [12]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [33]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [69]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [26]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [14]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [54]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Июнь » 2 » Швецияда ушланганлар ҳибсда қолдирилди
21:07
Швецияда ушланганлар ҳибсда қолдирилди
Швецияда ушланганлар ҳибсда қолдирилди

18 май куни Швециянинг Стромшунд шаҳар суди Обид қори Назаровга қилинган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинаётган икки ўзбекни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Ўзбекистонлик эр-хотиннинг исми Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова экани айтилмоқда

Швед матбуоти қўлга олинганлар исмини ошкор қилмади. Қўлга олиш пайти акс этган  ва матбуотда чоп қилинган суратларда гумондорлар устига сариқ мато ташланган.

19 май куни Uznews.net сайти, гумонланаётганлар исмларини Баҳодир Пўлатов  ва Нодира Аминова, деб тақдим қилди.

Uznews.net сайтидан бошқа оммавий ахборот воситалари  гумондорларнинг исмини келтирмади.

Швед прокуратураси тергов жараëнига оид процедура талабига биноан гумондорлар исмини ҳозирча  очиқламаслигини маълум қилди.

Айни пайтда швед полицияси тарафидан Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага очилган жиноий иш варақларини Озодлик мухбири Skype тармоғи орқали кўришга муваффақ бўлди.

- Баҳодир Пўлатов  ва Нодира Аминовага қарши айблов хулосаси билан қисман танишган  Галима Бухарбаева Озодликка баъзи тафсилотларни билдирди:

- Айблов хулосасининг биринчи варағида Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилади. Улар 2011 йил феврал ойидан бошлаб Швециянинг Малмо шаҳрида ижарага уй олиб бирга яшашган¸ дейди Бухарбаева.

Айблов хулосасига кўра¸ Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар Обид қори Назаровга қилинган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Айблов хулосасининг матбуотга сиздирилган қисмида бу икки гумондорнинг туғилган йили ва отасининг исми келтирилмаган.


Ижтимоий тармоқ фаоли

Интернет тармоғидаги кузатишларига асосланган  Фазлиддин исмли  ўзбек программист¸ Нодира Аминова деган исм соҳиби Швеция ижтимоий тармоқларида фаол бўлганини билдирди.

Суҳбатдошга кўра Швециянинг Малмо шаҳар ташқи сиëсат уюшмаси кенгаши аъзоси бўлган.

Бу кенгашга оид Интернет саҳифада ҳақиқатдан ҳам Нодира Аминова деган аëл ва унинг сурати бор.

Айни пайтда бу суратдаги аëлнинг айнан гумондор сифатида қўлга олинган Нодира Аминова экани мустақил манбалар тарафидан тасдиқланмади

Яна бир маълумотга кўра Аминова ўзи яшаб турган квартирани бир йил муддатга 1 июндан бошлаб ижарага бериш ҳақида Интернетда эълон берган.

Айни пайтда  бу ижара эълони  Интернетдан олиб ташланган.

Стокҳолмда истиқомат қиладиган мустақил журналист Нодира Аминова экани иддао қилинган аëлнинг  Туркия¸ Франция¸ Германия ва Швецияда суратга олинган тасвирларни юборди.

Айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан бу суратларни ҳозирча эълон қилмай туришни маъқул кўрдик.

Озодлик тасарруфида Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага оид  аниқланишга муҳтож қўшимча маълумотлар мавжуд.

18 май куни Остершунд маҳкамаси тарафидан 14 кун муддатга ҳибс қилинган Баҳодир Пўлатов  1981 йилнинг 12 январида туғилган.

Айни ҳукм билан ҳибс қилинган Нодира Аминова (баъзи маълумотларда Саятовна) 1981 йилнинг 20 июлида Бухорода туғилган.

Аминова Малмо университетида ўқиган ва инглиз ва рус тилидан хусусий дарс берган.

1 июн куни Остершунд маҳкамаси  Пўлатова ва Аминова ишини қайта кўриб чиқиб қарор беради.

Швеция жанубидаги Сконе шаҳарчасида қўлга олинган гумонланувчилар жорий йил 22 феврал куни ўзбекистонлик таниқли имом, Швецияда сиёсий муҳожиратда яшаб келган Обидхон қори Назаровни ўлдиришга уринган қотилга ëрдам берганликда гумон қилинмоқда.

Швеция прокурори Кристер Петерсон ҳибсга олинган икки шахсни имомга қилинган суиқасдга алоқаси борлигига ишора қилувчи жиддий далиллар борлиги ва имомга қарата ўт очган учинчи шахс қидирилаётганини маълум қилди.

"Билишимизча, жиноятни бевосита амалга оширган яна бир шахс бор, лекин у мамлакатни тарк этган бўлиши мумкин"¸ деди прокурор швед матбуотига.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати таъқиби ва тазйиқлари остида 1997 йилдан буён қочқинликда бўлган Обидхон қори Назаров 2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган.

Унинг 6 фарзанди бор ва унинг тўнғич фарзанди Ҳусниддин Назаров 2004 йил 16 май куни ўғирлаб кетилган. Обид қори Назаровнинг ўзи бунинг ортида Ўзбекистон МХХси турганини тахмин қилиб келган.

Терговчилар Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд унинг Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлгани билан боғлиқлигига доир версиясини ҳам кўриб чиқмоқда.

Обидхон қори Назаров уч ойдан бери Швеция касалхонасида кома ҳолатида қолмоқда
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 651 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2017
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz