Пятница, 24-04-26, 11:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Июнь » 19 » Женевадаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги пикет Европадаги бошқа давлатларга кўчади
11:25
Женевадаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги пикет Европадаги бошқа давлатларга кўчади

Женевадаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги пикет Европадаги бошқа давлатларга кўчади

Женевадаги БМТ Бош Қароргоҳи олдида Европадаги ўзбеклар томонидан ташкил қилинган икки кунлик пикет чоғида Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши амалга оширилган зўравонликлар қораланар экан, халқаро ташкилотдан қирғиз ҳукуматига қарши кескин чоралар кўриш талаб қилинди.

Икки кун давом этган пикет халқаро ташкилот депутатлари, кўплаб сиёсатчилар ва бу ерга ташриф буюрган юзлаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб улгурган эди. БМТнинг Бош Қароргоҳига кириш жойидаги майдонда уюштирилган пикет иштирокчилари 2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши уюштирилган даҳшатли қирғин ташкилотчиларини жавобгарликка тортиш, ўзбеклар ҳуқуқлари бузулишига чек қўйиш, асоссиз айбловлар билан қамалган юзлаб ўзбекларни, жумладан ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш каби талаблар битилган плакатларни кўтариб олишган эди.

Акция ташкилотчиларидан бири, Қирғизистондаги ўзбек миллий маданият маркази вице президенти Қодиржон Ботиров хорижда яшаётган қирғизистонлик ўзбеклар номидан БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси номига ёзилган мактубни ушбу нуфузли ташкилот ходимлари қўлига топширди.

-Мақсадимиз Қирғизистонда бўлаётган муаммолар ҳақида халқаро ташкилотни яна бир марта огоҳ этиш эди. Бугун пикет сўнгида Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси номига ёзилган мактубни масъул кишиларга тақдим этдик. Қирғизистонда бўлаётган воқеаларни халқаро ташкилот вакиллари қизиқиш билан кузатиб туришганини айтишди ва ҳамиша бизни қўллаб- қувватлашларини билдиришди. Бундан кейин Қирғизистогндаги ўзбекларга қарши қилинаётган зўравонликларга қарши акцияларимиз бошқа жойларда ҳам давом этади., дейди Қодиржон Ботиров.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, кўплаб матбуот вакиллари норозилик акциясини қизиқиш билан кузатиб борганлар. Пикетдан мақсад ҳам қирғизистонда ўзбеклар ҳуқуқлари бузилиши ҳамон давом этаётгани, асоссиз айбловлар билан қамалаётган ўзбеклар сони ошиб бораётгани ва 2010 йилги қирғин ташкилотчилари жабовгарликка тортилмаётганини дунё жамоатчилигига етказиш эди.

Акцияда нафақат ўзбеклар, балки бошқа миллат вакиллари ҳам иштирок этишди. Женевада яшаётган Эрон мухолифати фаоллари, Ўзбекистонлик муҳожирлар, Озарбойжондан ташриф буюрган муҳожирлар шулар жумласидан эди.

Ўзини Фарида деб таништирган пикет иштирокчиларидан бири, Қирғизистонда 1990 йилда ўзбекларга қилинга қирғиндан сўнг Швецарияга кўчиб келган муҳожирлардан биридир. У ҳам пикетчиларни қўллаб акцияда иштирок этар экан, ўз ватанида содир бўлган қонли воқеалардан афсусда эканлигини билдирди.

"Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги сиёсий вазиятни яхшилаш учун турли миллат вакиллари муаммоларига қулоқ тутиши керак”, дейди у.

Фариданинг фикрича, унинг ўзи яшаб келаётган Швецарияда давлат тили сифатида тўрт тил: немис, француз, италян ва эски лотин тили қабул қилинган. Барча миллат вакилларининг тили, маданияти ва урф одатларига ҳурмат билан қаралади. Қирғиз ҳукумати агар демократик давлат тарафдори экан, бошқа миллатларга ҳам тенг назар билан қараши керак. Зеро, тинчликни сақлаш учун бундан бошқа йўл йўқ.

Женевада бўлиб ўтган пикет пайтида Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари илк бора нуфузли ташкилот вакиллари эътиборига ҳавола этилди.

-Биз икки кун давомида Қирғизистондаги муаммоларни халқаро жамоатчиликка етказа олдик. Зеро, мақсадимиз ҳам шу эди. Қирғизистон ҳукумати халқаро ташкилотлар талабларига эътиборсиз қараб келар экан, мамлакатдаги муаммолар кўпайгандан кўпайиб бораверади. Ягона йўл, ўзбекларга зўравонликларни тўхтатиш, ноҳақ қамалганларни тезроқ озод этиш, 2010 йилги қирғиннинг асосий айбдорларини топиб жазолаш. Агар бу масала ечилмаса Қирғизистонда тинчлик бўлмаслиги аён, -дейди пикет иштирокчиси, Швецияда рўйхатдан ўтган Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти раҳбари Муҳиддин Қурбонов.

Женевада икки кун давом этган пикет ниҳоясига етар экан, акция иштирокчилари бошқа мамлакатларда ҳам Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари юзасидан норозилик чиқишларини давом эттиришга келишиб олдилар.


"Янги дунё” учун Женевадан Юсуф Расул.

Www.yangidunyo.com

Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1145 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz