Четверг, 17-09-21, 22:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [253]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [26]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [171]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [170]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [64]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [45]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [112]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [11]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [69]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [45]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [12]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [33]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [69]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [26]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [14]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [54]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Август » 21 » Америкалик меҳмонлар ташриф буюрди
05:04
Америкалик меҳмонлар ташриф буюрди
Америкалик меҳмонлар ташриф буюрди
18 август куни Қарши шаҳрига Америкалик меҳмонлар ташриф буюрди. Улар билан биз – мен ва Нодир Аҳатов соат 19.30 чамасида, Қарши шаҳрининг кафеларидан бирида учрашдик. Ҳақиқатни айтганда, уларни мен уйга таклиф қилмоқчи эдим, аммо уч кунча аввал сал кам 100 ёшга яқинлашиб қолган момом оёқлари сирпаниб йиқилиб тушдилар. Бироз бетобланган момони беҳузур қилмаслик мақсадида меҳмонлар билан қаҳвахоналардан бирида учрашишга қарор бердик.  Бу учрашувда Америка Қўшма Штатлари элчихонасининг Ўзбекистондаги вакили, сиёсий – иқтисодий бўлим ассистенти Мамед Аскеров,  сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Жаҳиси Ҳелвиг (Jahice Helwig), АҚШ нинг Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик бўйича комиссия вакили   Эрик Колленсон (Eric Kollenson) ва тағин бир неча кишилар бор эди.

Ўзбекистонда инсон ҳақларининг бузилиши, асосан аёлларнинг мажбурий тарзда стерилизация қилиниши, қийноқларнинг қўлланилиши каби масалалар хорижлик меҳмонлар қизиқишининг марказида турди. Айниқса, сўнгги ўн йил ичида урф бўлган одат, ўзбек мусулмонларининг уйдирма айблар билан ҳибсга олиниши ва уларнинг узоқ муддатга жазо колонияларига юборилиши, ҳамда аёвсиз қийноқлар қўлланилаётгани АҚШ лик меҳмонларда нафақат таажжуб, балки ачиниш ҳиссини ҳам уйғотди.  Албатта Ўзбекистондаги, хусусан биз яшаб турган ҳудуд Қашқадарё вилоятидаги аҳвол билан мукаммал таниш бўлмасакда,  уларни қизиқтирган саволларга имконимиз қадар жавоб бердик. Суҳбат жуда мароқлик кечди десак ҳам муболаға бўлмасди, шунда ҳам ундаги кўтарилган кўнгилсизликларни инобатга олмасак.  Ўз навбатида биз ҳам ғарбнинг энг тараққий этган мамлакатидан келган вакилларга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари муаммоларига кўпроқ аҳамият қаратишни ва масъул вакиллардан унга амал қилишни талаб сифатида қўйишни ҳам сўраб ўтдик.
 
Ўзимизга ва яқинларимизга нисбатан кучайиб бораётган босимлар ҳам диққатимиздан четда қолмади.  Менинг суратларимни Photoshop компьютер программасида қайта ишлаб унинг ёрдамида номимни булғашга қилинган уриниш эса ўзбек мулозимларининг бачкана қилиқлари сифатида меҳмонларда кулги уйғотди.   Суҳбатимиз кеч соат 23.30 қадар давом этди. Сўнг уйга қайтдик. Албатта бу каби учрашувларнинг бўлиб ўтиши ўзбек махсус хизматларининг диққат назаридан четда қолмайди. Тонг вақтида уйдан чиқарканман, тахминан соат 7:30 лар эди, ойналари қора қилинган Дамас русумидаги автомашинадан туриб мен яшаб турган уйни негадир суратга ҳам олишди. Дамас русумлик бу микроавтобуснинг давлат рақамлари ҳам йўқ эди ва унинг ичида икки нафар бизга номаълум бўлган шахс ўтирарди. Инсон ҳақлари учун кураш давом этаяпди. Қийинчиликлар билан ва деярлик муваффақиятсизлик билан, аммо давом этаяпди.
20-август, 2012-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 527 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2017
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz