Суббота, 24-04-27, 00:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Август » 14 » ТОКСОПЛАЗМОЗ
02:00
ТОКСОПЛАЗМОЗ

                                                      ТОКСОПЛАЗМОЗ

                                                      (тўққизинчи мақола)

  Токсоплазмоз беморнинг нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар, гепатосленомигалия,   лимфоденопатия,   миокард       ва  скелет            мускулларининг

зараланиши        билан таърифланадиган касалликлар.

Тарихий маълумотлар: Токсоплазмозни қўзғатадиган 1 ҳужайрали парзитни 1908 йилда итальян олими Сплендоре ва француз олими Ш. Николь топдилар ва уни Toxoplasma  деб атадилар.

 1930 йилларда  Д.Н.Засухин ва Н.А.Гайский токсоплазмани кемирувчи хайвонларда бўлиши аниқладилар. 1954-йиладан бошлаб Е.Н.Павловский раҳбарлигида планли равишда токсоплазмоз  устида тадқиқот ишлари олиб борилди.

Этиологияси:  Токсоплазмозни қўзғатувчи 1 хужайрали Toxoplasma  gandii protozoo хилига мансуб паразитдир. Бу таксаплазманинг шакли унинг ривожланиш даврига қараб ўзгаради. Унинг ташқи кўриниши ярим ойга ўхшайди, узунлиги 4-7 ммк,  эни 2-4 ммк.  У 2 қаватли парда  билан  ўралган. Романовский усули билан бўялганда протоплазмаси ҳаво рангига, ядроси эса  тўқ қизил рангга бўялади.  Судралиб-судралиб ҳаракат қилади.  

   Токсоплазма ҳужайра ичида яшайди, мононуклеар-фагоцитар  системаси ҳужайралар емирилади ва ташқарига чиққан ёш токсоплазмалар бошқа ҳужайраларга киради ва яна кўпайишда давом этади.

   Токсоплазма ҳужайра ичида яшайди,  мононуклеар-фагоцитар системаси ҳужайраларида узунасига бўлиниб кўпаяди. У ўз ичидан урчиш усули билан ҳам кўпаяди. Токсоплазма  кўпайгач хўжайин ҳужайралар емирилади ва ташқарига чиққан ёш токсоплазмалар  бошқа ҳужайраларга киради ва яна кўпайишда давом этади.

   Токсоплазмалар мушуклар ва мушик авлодига кирадиган бошқа  мушуксимон ҳайвонлар ичагининг эпителия ҳужайраларида токсоплазма  кетма-кет  бўлиниб кўпаяди (шизогония) ва мерозоитлар пайдо бўлади. Мероизоитлар кейинчалик эркак жинсий ҳужайраларга (микрогаметалар) ва урғочи жинсий ҳужайраларга  (макрогаметалар) айланадилар. Микрогамета  ва макрогаметалар бир-бирига қўшилиш натижасида ооцичта ҳосил бўлади. Ооциста пардага ўралган бўлади ва катталиги 20-100 ммкни ташкил қилади. Ҳайвонлар ахлати билан ооцисталар ташқарига чиқарилади ва ташқи муҳитда узоқ сақланади. Илиқ ҳарорат, намлик ва кислород бўлган шароитда ҳар бир ооцичталар инвазион хусусиятга эгадир.

   Токсоплазманинг ҳар хил  штаммлари  мавжуд, улар  бир-биридан вирулентлиги ва антиген тузилиши билаш фарқ қилади. Токсоплазмалар иссиқлик ёки кимёвий моддалар таъсирида ҳалок бўлади.

  Токсоплазмалар товуқ эмбрионида, тирик тўқималарда кўпаяди. Лаборатория ҳайвонларининг қорин бўшлиғига юборилса ҳам  токсоплазмалар тезда кўпаяди.

 

Эпидемиологияси:

Токсоплазмознинг манбаи ҳар хил ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳамда  паррандалардир. Бу ҳайвонлар орасида вақти-вақти билан токсоплазмоз эпизоотияси учраб туради. Ҳайвонларда   токсоплазмоз кўпинча  абортга сабаб бўлади. Токсоплазмознинг  табиий эндемик  ўчоқлари мавжуд. Эндемик  ўчоқда яшовчи  ҳайвонларнинг деярли  ҳаммасида токсоплазмоз борлиги аниқланади. Уй ҳайвонларидан қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар, эшаклар, туялар, чўчқалар, итлар, мушуклар; уйда яшовчи сичқон ва каламушлар, товуқлар, ўрдаклар, ғозлар, сайрайдиган қушлар инфекция манбаи бўлиши мумкин. Айниқса мушуклар ҳавфлидир. Касаллик одамга алиментал йўл билан юқади. Ташқарига чиқарилган цисталар - гўшт қиймасининг мазасини кўришда, яхши пишмаган гўштни ейишда юқади.  Мушукнинг ахлати билан ифлосланган сув, озиқ-овқат, идиш-товоқ орқали юқиши мумкин. Бевосита мушук билан контактда бўлиш ҳам ҳавфли. Лабаратория шароитида шилинган тери орқали юқиши ҳам мумкин. Одамдан – одамга юқмайди. Ҳомиладор аёлга таксоплазмоз юқса, ундан қориндаги болага ўтиши мумкин.

  Токсоплазмоз ҳамма ерда ва йилнинг ҳамма фаслида учраши  мумкин. Бу инфекцияга  одамларнинг берилувчанлиги жуда кўп эмас. Ўрта ҳисоб билан одамларнинг 20-30 % га токсоплазма юққан. Токсоплазмоз кўпроқ ёшларда учрайди.  60 ёшдан кейин кишилар жуда кам касалланади. 

 

Патогенези:

  Токсоплазмалар ингичка ичакнинг пастки қисмида шиллиқ парда орқали кириб лимфа йўллари  бўйлаб мезентериал лимфа  тугунларига боради ва бу ерда кўпаяди.  Лимфа тугунларида яллиғланиш  жараёни  ривожланади ва гранулемалар пайдо  бўлади. Кейин  токсоплазмалар қонга  тушиб бутун организмга тарқалади.  Сўнгра улар мопонуклеар – фагоцитар системаси органларида  (талоқ, жигар, лимфа тугунлари) ўрнашиб олади. Бцу паразитлар нерв системаси ,миокард склет мускулларига ўч бшлади,шу органалрда улар кўпаядилар. Кейинчалик имунитет шакиллингач цисталар (тухумлар ) пайдо бўлиб улар умрбод сақланиши мумкин. Нерв системада, мускулларда некрозлар хосил бўлади. Кейин бу некроз бўлган жойлар калций тузлари билан тўлиб беркилади. Организмда аллергияга хос ўзгаришлар юз беради.

Таксоплазма юққан кишиларнинг кўпчилигида касалликнинг биринчи латет формаси шакилланади ва инфекцион жараён бутунлай кампенцияланган бўлади. Таксоплазмоз юққанларнинг фақат бир фоизида касалликнинг монафест формаси (рецедив билан ўтадиган суринкали формаси) ривожланади. Жуда кам холларда (02-05) фоиз беморларда токсоплазмоз оғир ўтиши мумкин.

 Она қорнида ривожланган болага таксоплазмоз юқса кўпинча бола холок бўлади ва ўлик туғилади, баъзан туғилган боланинг биронта аъзоси кемтик бўлади. Хамиладорликнинг охирги даврида болага таксаплазмоз юқса у генирализацияланган таксоплазмозбилан туғилади.

   Токсоплазмоз билан оғриган беморнинг лимфа тугинларида гиперплазмия жараёнлари юз беради. Гранулемалар пайдо бўлади. Некроз ўчоқлари кўрилади. Касаллик оғир ўтиб бемор холок бўлганда анемия, шиллиқ пардаларда қон қуйилиш аломатлари, жигар ва талоқ некроз участкалари, лимфа безларининг каталашгани аниқланади, хамма органларда трофозоидлар борлиги кўрилади.

Туғма таксоплазмада боланинг бош мияси еталли ривожланмайди. Бош мия ва узунчоқ мияда некроз аломатлари кўрилади.

 

Клиникаси:

Бу  инфекция табиий  шароитда юққан  тақдирда касаллик кўпинча бирламчи  латент  ёки бирламчи хроник форма кўринишда ўтади. Касаллик  аста-секин ривожланади. Таксоплазмоз туғма ва орттирилган бўлади.

 

Орттирилган  токсоплазмоз:

Бунинг 3 формаси маълум: 1) ўткир таксоплазмоз;  2) хроник таксоплазмоз; 3) латент таксоплазмоз.

  Латент таксоплазмос ўз навбатида 2 хил бўлади: 1) бирламчи латент

таксоплазмоз бу таксоплазмозда клиник симптомлар кўрилмайди (камдан- кам  касаллик зўриқиши мумкин), 2) иккиламчи латент форма. Бу формада беморда касалликнинг қолдиқ симптомлари аниқланади ва тез-тез зўриқиш белгилари кўринади.                             

  

Ўткир таксоплазмоз:

Тўсаддан бошланади, харорат кўтарилади, кўчли интоксикация бўлади, жигар ва талоқ катталашади. Бемор баданида хар-хил тошмалар кўрилади. Энсифалит аломатлари пайдо бўлади. Касаллик оғир ўтади ва кўпинча бемор ҳалок бўлади. Бемор соғайган ҳолларда касаллик симптомлари аста-секин камайиб сўнади ва иккиламчи хроник формага ўтади.  Бу формада асосан резидуал аломатлар кўринади (эпилепсия, жинни санғилик).

 

Хроник таксоплазмоз:

Токсоплазмознинг бу формаси  аста-секин ривожланади. Субферил ҳарорат, хроник инток сикация ва  турли орган ва системаларнинг (нерв системаси, кўз, миокард,  мускуллар ва бошқаларнинг) зараланишига  оид симптомлари  билан характерланади. Беморларнинг дармони  қурийди, иштаҳаси ёмон бўлади, уйқуси бузилади, боши оғрийди,  тажанг бўлади. Хотираси ёмонлашади, юраги ўйнайди, мускуллари, бўғимлари қақшаб оғрийди.

   Ҳамма беморларда субфебрил ҳарорат аниқланади, лимфа тугунлари (бўйин, қўлтиқ ости, чов лимфа безлари) катталашади. Баъзан мезетериал лимфа тугунларининг зараланиши аппендицитга ва ана  шу лимқа тугунларининг сил касаллигига ўхшаб кетади ва  диагностик хатоларга  сабаб бўлади.  Кўпинча мускуллар ҳам зараланади. Баъзан бўғим оғриқлари безовта қилади. Гипотония, тахикардия, экстрасистолия, юрак чегарасининг чапга кенгайгани, юрак тониннинг бўғиқлашгани ва бошқа миокардит белгилари аниқланади. Нерв системасининг зараланишига оид симптомлар яққол аниқланади: салга  жаҳли чиқиши, тажанглик, невроз ва истерия аломатлари, диэнцефал синдромга хос белгилар кўринади. Ҳамма вақт вегетатив бузғунликларбўлади. Булардан ташқари, эркакларда импотенция ҳолати, аёлларда ҳайз кўриш циклининг бузилиши учрайди. Бошқа  ички секреция безлари функциясининг бузилиш аломатлари ҳам кўринади.

  Қонда лейкопения, нейропения, нисбий лимфоцитоз аниқланади.

 

Токсоплазмознинг латент формаси:

Касалликнинг бу формасида клиник симптомлар бўлмайди.  Диагноз лаборатория усули билан  текшириш  натижаларига асосланган ҳолда аниқланади.

 

Туғма токсоплазмоз:

 Бу  формаинфекция  трансплацентор йўл билан  онадан болага юқиш натижасида ривожланади. Туғма  таксоплазмознинг ўткир, хроник, латент ва резидуал формалари маълум. Туғма таксоплазмознинг  ўткир формаси оғир ўтади ва  иситма, интоксикация, макулопапулез тошма, энцефалит белгиларива кўзнинг зараланиши билан характерланади. Унинг хроник формаси энцефалитнинг қолдиқ белгилари (гидроцефалия, олигофрения, симптоматик эпилепсия ва кўз  зараланганига оид қатор аломатлар) билан таърифланади.  Бошланишда бу белгилардан ташқари субфебрилитет, интоксикация лимфоденопатия, миозитлар аниқланади. Кейинчалик бу белгилар аста-секин сўниб йўқолади.

 

Диагностика:

Беморни синчиклаб кўриш натижасида олинган далиллар билан  бирга лабораторияда текшириш натижалари диагноз учун асос бўлади.

   Серологик усуллардан комплемент бириктириш реакцияси қўлланилади. Аллргик реакциядан хам фойдаланилади.Тери орасига токсоплазмин юборилади.Серологик ва аллергик реакциялар соглом одамларнинг 30 фоизида мусбат натижа беришини назарда тутган холда диогностика масаласи хал қилиш керак.

Давоси

 

Токсоплазманинг ўткир формасида бевосита токсоплазмага таъсир қиладиган дори хлоридин ёки дараприм ишлатилади.Хлоридин 0,025 гр дан кунга 3 ахал  5-7 кун босим берилади. Хларидин билан бир вақтда сульфадимезин (кунига 2-4 грамдан 7-10 кун босим) берилади. Булардан ташқари аминохнол,хингамин,тетрацклин ва шунга ўхшаш аетибиотиклар ишлатилади.

   Токсоплазмознинг хроник формасда 1 вақтда 5-7 кун босим хингомин ва тетрациклин берилади. Худди шу вақтда носпецифик десенсибилизаторлар  (димедорл, пипольфен,  супрастин, кортикостероидлар) тайинланади.

    Токсоплазмоз билан оғриган ҳомиладор аёллар ҳам профилактика учун иммунотерапия усули билан даволанади.

   Ҳомиладор аёлга токсоплазмоз  юқса 2 курс химиотерапия  амалга оширилади. Аммо бу химиотерапевтик препаратлар ҳомиладорликнинг бошланғич 3 ойида ҳомилага зарарли таъсир қилади. Шунинг учун ҳомиладор аёлларда  токсоплазмознинг клиник симптомлари бўлмаган ҳолда фақат лабаратория текширувида мусбат натижа олинишига суяниб химиотерапия амалга оширилмайди. Бизларниниг МАЛХАМ  табобат маркази ходимлари бир неча йиллардан буён бу касалликни даволаб келмоқдалар.Асосан янги турмуш курган келин-киёвлар таксоплазмадан қийналишади.Бир неча йиллар қонларини текширишмай хар хил шфокорларга бориб бефарзанликдан нолийдилар.Бизларни марказ шуни йўлга қўйганларки бу касалликдан буткул кутилишиб жажа фарзандлик хам булишмақда.

   Профилактикаси:

Уй шароитида таксоплазмоз учрайдиган хайвон билан (масалан: мушуклар) кантактни камайтириш керак. Шахсий гигиена қоидаларига қаттиқ риоя қилиш мухим. гўшт қиймасининг тотииб кўриш, чала  пишган гўшт ейиш хавфлидир. Айниқса  профилактика чораларига хомиладор аёллар эътибор беришлари керак.

 

 

 

                      Фойдаланган адабиётлар:

А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

 

                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                

                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров

                                                                        +998-74-998-5-998

 

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 1424 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz