Понедельник, 24-04-29, 14:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июнь » 20 » Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди
00:28
Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди

Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди

4 Июн 2018

Тошкент шаҳар судьяси Сарвар Каримов судланаётган диндорларнинг қийноққа тутилгани борасида кўрсатма беришни истаган гувоҳларнинг кўрсатмасини тинглашни рад қилди. Адвокатлар дастлабки тергов давомида тезкор ходимлар томонидан қийноқлар қўлланилгани исботланса судланувчилар суд залидан озод қилиниши кераклигини айтмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 нафар диндор устидан маҳкама давом этмоқда. Улар "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда айбланмоқда. Судланувчиларнинг барчаси уларга нисбатан қўйилган айблар туҳматлиги ва дастлабки тергов вақтида даҳшатли қийноқлар ва таҳқирлашлар остидан айблов хулосасига қўл қўйиб берганини айтишган.

Судланувчиларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари дастлабки тергов вақтида қийноқ қўллаганлигини тасдиқлаш учун 3 киши гувоҳлик беришни истаган.

Бироқ судья Сарвар Каримов гувоҳлардан бири Азиза Узоқова судда иштирок этди деган важ билан унинг гувоҳлигини олмаган. Қолган икки кишини эса судланувчиларнинг қариндошди бўлганлиги учун яна "қийноқлар ҳақида гапиради", деб қабул қилмаган.

"Судья Сарвар Каримовнинг судни олиб боришидаги нохолисликларидан шикоят қилиб Тошкент шаҳар судига ёзган эдик. Бу шикоят нимагадир Каримовнинг қўлига келиб тушибди. Унда барча қариндошлар қўл қўйганди. Шулардан бири гувоҳлик бераман деб судга кирмаётган Азиза Узоқова ҳам бор эди. Биз қонунни билмаганимиз учун Азизани ҳам қўл қўйдирган эканмиз. Судья ўзининг устидан ёзилган шикоятга қараб, мана бу ерда Азиза Узоқованинг судда иштирок этаётганини билиш мумкин, ишдан хабардор одамни гувоҳликка ололмайман, деб айтди", дейди суддаги тингловчилардан бири Дилдора Аъзамова.

Сарвар Каримов 2017 йилнинг 16 ноябрида судланувчилар билан бирга ушланган ва биргаликда қийноққа тутилгани айтилаётган Оятулла Усмонов ва Насрулло Аъзамовларни ҳам гувоҳ сифатида иштирок этиш илтимосномасини рад қилган.

"Булар судланувчиларга қариндош экан. Нимани ҳам гапирарди. Яна қийноқлар ҳақида гапиради. Уни судланувчилар кўрсатмаларида айтишди. Батта нарсани такрорлашга ҳожат йўқ. Ўша кўрсатмалардан суд хулоса чиқариб олади, деб судья Сарвар Каримов уларнинг гувоҳликларини ҳам рад қилди", дейди Дилдора Аъзамова.

Судланувчиларни ҳимоя қилаётган адвокатлар судьянинг ушбу қароридан норози бўлган.

Уларга кўра, ҳимоясидагиларга нисбатан дастлабки терговда қийноқ қўлланилгани судда исботини топса, улар суд залидан озод бўлиши керак.

Би-би-си судья Сарвар Каримов билан боғланиб унинг устидан Тошкент шаҳар судига ёзилган шикоят қандай қилиб қўлига тушиб қолганини ва қийноқлар ҳақида кўрсатма беришни истаган гувоҳларни нима сабабдан рад қилганини сўради.

"Суд очиқ бўлмоқда. Ўзингиз келиб иштирок этсангиз ортиқча савол пайдо бўлмайди. Телефон орқали изоҳ бермайман", дейди Сарвар Каримов.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 461 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz