Понедельник, 24-04-29, 10:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июнь » 26 » Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасини ким бошқармоқда?
19:27
Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасини ким бошқармоқда?

Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасини ким бошқармоқда?

Диний идоранинг матбуот билаш ишлаш бўйича масъули Абдулазиз Мансур идора веб саҳифасидан мактабларда рўмол ўраш бўйича ҳукуматга берилган эътироз нега ўчириб ташланганини билмаслигини айтди. Абдулазиз Мансур, шунингдек, Тошкент шаҳар бош имоми вазифасига ҳам тайинланди. Би-би-си Диний идора веб саҳифасидан рўмол ҳақидаги ҳукуматга қилинган мурожаат нима сабабдан ўчириб ташланганини сўраб ташкилот матбуот котиби Комилжон Бурхоновга мурожаат қилди. Комилжон Бурхонов бу масалага Диний идора раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур изоҳ бериши мумкинлигини айтди. Матбуот билан ишлашга масъул бўлган Абдулазиз Мансур эса мақолани веб сайтдан ким олиб ташлашга қодир эканлигини ҳам билмаслигини айтди. "Мени хабарим йўқ, сайтга ўзлари қўйиб ўзлари олади. Ким қилишини ҳам билмайман. Мен раис ўринбосари бўлсам, ўз ишимни қилиб юрибман", дейди Абдулазиз Мансур. Диний идора ўқувчиларнинг рўмол ҳуқуқи тўғрисидаги мурожаатини ўчириб ташлади Диний идорадан МХХ назорати "олиб ташланди" Ўзбек имоми: Диний идора раҳбарлари янгилансин Шу ўринда бир савол туғилади, Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари идора томонидан берилаётган мурожаатларнинг ким томонидан берилиб, ким томонидан олиб ташланганидан хабари бўлмаса, бу ташкилотни ким бошқаряпти? Диний идора номидан ҳукуматга қилинган ва бир кун ўтгач сайтдан олиб ташланган мурожаатда ўқувчиларнинг мактабга бош кийимсиз келиш керак, деган бандга эътироз билдирилганди. Халқ муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳаси 9-бандини Диний идора "Ўқувчиларнинг таълим муассасаси биноси ичида бош кийимда ёки бош кийимсиз юришлари ихтиёрийдир", жумласига ўзгартиришни сўраганди. "Бошқармани ДХХ бошқаряпти шекилли. Диний қўмита билса ҳам билмайман деб туриб олади. Хоҳласа топади. Аллоҳни йўлида муслима опа сингилларимизни ҳимоя қилингларда энди диний идора!! Шуни ҳам эплай олмасаларингиз УЯТ сизларга. Ҳафсаламизи пир қилманглар энди", дейди Жаҳонгир Усмонов. Равшан Турсунхўжаев Абдулазиз Мансурнинг бу жавобини ғалати деган. "Раис ўринбосари бўлиб ким нима қилишини билмайман дейишиз ғалатироқ туюлаяпти". Ҳукумат томонидан мактаб формасини жорий қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилганидан бери бу борада баҳслар тинмаяпти. Бу масалага олдинги халқ Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Баҳриддин Шайвалиев ҳам ЎзАга берган интервьюсида муносабат билдирган. "Биз кўп миллатлик давлатмиз. Шундай экан таълим муссасасида ҳаммага бирдек шароит яратилиши керак. Шунинг учун "ҳижоб", "рўмол" каби либосларга рухсат этилмайди", деган у. Бироқ ушбу муносабат ҳам кейинчалик ЎзА сайтидан олиб ташланди. Халқ таълимининг янги вазири Шерзод Шерматов ҳам бу масалага эътибор қаратган. "Мактаб формалари бўйича жорий қилинаётган лойиҳаларни кўпчилик фақат Халқ таълими вазирлигига юклаб қўймоқда. Бу нотўғри. Биринчидан, бизда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқадиган парламент, депутатларимиз бор. Биз ижро этувчи органнинг бир бўғини сифатида улар қандайдир тартибни жорий қилса, уни амалга татбиқ этишимиз мумкин", деган у. Шерматов бошқаларни ҳижоб масаласига ёпишиб олганлигини айтган. "Яна бир масала бор: жуда кўпчилик шу форма масаласига, рўмол, ҳижоб масаласига ёпишиб олди. Аммо бизнинг асосий мақсадимиз бу эмас. Асосий мақсадимиз - баркамол авлодни етиштириш. Кўпчилик эса ҳозир иккинчи даражали масалалар билан ўралашиб қолган", деган янги вазир. Блоггер Мусанниф Адҳам вазир Шерзод Шерматовга савол билан мурожаат қилган. "Сизга савол, жаноб Шерматов: ўша иккинчи даражали масала билан аслида ким ўралашяпти? Сиз бошчилик қилиб турган бутун бошли вазирликми, ёки бошқа оддий одамларми? Нега чириган таълим тизимини кўтариш бўйича Халқ таълими вазирлигининг бирон янги лойиҳаси йўғ-у, лекин ҳижоб ва рўмолга ўралашилган, майдалашилган қарор лойиҳаси ишлаб чиқиляпти?", - деган у. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Прикрепления: Расм 1
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 586 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz