Понедельник, 24-04-29, 13:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июнь » 27 » МУРОЖААТИМИЗ НАТИЖА БЕРДИ!
22:56
МУРОЖААТИМИЗ НАТИЖА БЕРДИ!

МУРОЖААТИМИЗ НАТИЖА БЕРДИ!

ТОШКЕНТДАН РАҲМАТНОМА ОЛДИК. БАРЧАГА ТАШАККУР! Кеча, 25 июнь, душанба куни бизларнинг Президентга йўллаган Мурожаатимиз кўпчилик томонидан имзоланиб, эрталаб, Тошкент вақти билан соат 09:30 да интернетда нашр қилиниб, 10:46 да Президентнинг Матбуот котиби Комилжон Алламжоновга юборилгандан кейин Президент Девонидан Ўзбекистон Ахборот коммуникациялари ва технологиялари вазирлиги Азим Аҳмадхўжаевга топшириқ берилган. Шу куннинг ўзида жаноб Аҳмадхўжаев бир қатор сайт таъсисчиларини даъват қилиб, масалани муҳокама этган. Вазир интернет нашрлари раҳбарларига катта ваъдалар берган, мутахассисларни муаммони бартараф этиш учун сафарбар қилганини айтган. 18 июндан буён тўсиқларга учраган сайтлардан бири kun.uz ўтган шанба, 23 июнь куни ўзининг "Телеграф" тармоғида (http://telegra.ph/sajt-06-23-2) қилган Баёнотида: "Сайт вакиллари вазиятни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев билан боғланишга ҳаракат қилишлари бесамар якунланмоқда. Очиғи, биз ҳам масаланинг моҳиятига етиб борганимиз йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон Ахборот коммуникациялари ва технологиялари вазирлиги тушунмаган вазиятга биз қандай баҳо беришимиз мумкин? 72 соатдан буён носозликларни бартараф этиш устида иш олиб бораётган сайт техник ходимларининг таъкидлашича, масала бевосита вазирлик аралашуви билан ҳал бўлиши мумкин. Тўғри-да, Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги юзасидан келиб чиққан муаммо билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмайди. Шунга қарамасдан, вазирлик масалага панжа ортидан қарашда давом этяпти", деб ёзган эди. (Иқтибос тугади). Ўтган ҳафта мобайнида вазир мазкур сайтлар билан учрашишни рад этиб келаётган ва муаммоларга эътибор қаратмаётган эди. Кечаги Мурожаатимиз Президент маъмуриятига етиб боргани ортидан вазирнинг зудлик билан сайт раҳбарлари билан учрашгани ва юзага келган муаммоларни бартараф этишга ёрдам беришини таъкидлаганидан хурсандмиз. Шу муносабат билан бугун Тошкентдаги ҳамкасбларимиздан раҳматномалар олдик ва ҳозир ҳам келиб турибди. Ўзбекистонда кенг жамоатчиликнинг фикри инобатга олиниб, расмийлар томонидан эътиборга олинаётганлиги, яхши ўзгаришлардан далолат беради. Зотан, эркин жамиятнинг асосий, муҳим тамойилларидан бири бу - жамоатчилик фикрига расмийларнинг қулоқ тутишидир. Президентга йўллаган Мурожаатномамизга "лаббай", деб жавоб бериб, ўз имзоларини чеккан барча устозларимизга, дўстларимизга, зиёлиларимизга, миллатимиз ойдинларига ҳамда барча инсонларга ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Илоҳим, Ўзбекистонда бўлаётган яхши ўзгаришлар давомий бўлсин! Тўсиқларга учраган сайтлар, тез кунда яна аввалгидан ҳам катта шижоат билан ишлашда давом этсин! Эркин сўзнинг овози ҳеч қачон ўчмасин! Қўлловларингиз учун катта раҳмат, азизлар! Ҳурмат билан, Улуғбек Бакир P/S: Кеча 100 кишининг имзосини тўплаб, саҳифаларимизда нашр қилган эдик. Бундан ташқари, яна кўпчиликнинг имзолари (номлари) Мурожаатнома нашр қилинган эълонимиз остидаги шарҳлар бўлимида турибди. Қолаверса, бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ҳозиргача келаётган имзолар ҳам талайгина. Уларни ҳам ҳаммасини жамлаб,яқин вақт ичида нашр қиламиз. Саломат бўлинглар!

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 570 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz