ТУТҚУНДАГИ ГУЛНОРА КАРИМОВА 46 ЁШГА ТЎЛДИ
2018 йил 8 июл куни сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Гулнора Каримова 46 ёшга тўлди. … ТУТҚУНДАГИ ГУЛНОРА КАРИМОВА 46 ЁШГА ТЎЛДИ 2018 йил 8 июл куни сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Гулнора Каримова 46 ёшга тўлди. Мен инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида 2017 йил 8 июл куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида 2013 йилдан бери ноқонуний ҳибсда тутиб турилган Гулнора Каримова ва унинг Имон исмли қизига нисбатан бўлаётган қўпол ва нотўғри муносабатни танқид қилиб пикет ўтказгандим. Шундан кейингина Ўзбекистон Бош прокуратураси 2017 йил июл ойида Гулнора Каримовани диктаторлик режими амалдорлари 2015 йил августида яширин суд ўтказиб 5 йилга қамагани ҳақида хабар берди. Қонун олдида ҳамма бирдек ҳуқуққа эга бўлмоғи керак. Шу оддий талабга асосан Гулнора Каримова суди ҳам очиқ ва қонунларнинг барча талаблари асосида, масалан Гулнора тарафи танлаган адвокатлар иштирокида ўтказилмоғи керак эди. Шу оддий талаб бажарилмаган. Юқори мансабли амалдорлар судда жуда кўп ноқонуний ишлари очилиб кетишидан қўрқишмоқда. Мана шу сабаблар туфайли мен 2013 йилдан бери тутқунликда сақланаётган ва 2015 йилда яширин ҳамда нотўғри суд қилинган Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримованинг озод этилишини талаб қилиб 2018 йил 7 июл (шанба) куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида навбатдаги пикетни ўтказдим. Афсуски, элчихонадан ҳеч ким чиқиб суриштирмади ва мен билан гаплашмади. Қуйида ўша пикетда олинган суратларни чоп этмоқдаман. Ўзбекистон элчихонаси суратда чап томондаги бинода жойлашган.
E-mail: jiz54@mail.ru 2018 йил 8 июл, АҚШ, Вашингтон шаҳр
|