Суббота, 24-04-27, 04:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 14 » Нуриймон Абулҳасан раддияси
13:34
Нуриймон Абулҳасан раддияси

Нуриймон Абулҳасан раддияси

“Масжидга бориб, илмни ташлаб қўйса, бўлмайди”, – деган гапимизга, мана кеча Фейсбук-у, бошқа-ю, ичимизда юрганлар, уни ичида Ўзбекистонда юрганларнинг қанчаси бизни кофирга чиқарди. Улар қиёматда ўзининг ҳисоб-китобини олади. Биз гапираётган гапимиз – келгусида мусулмонларимизнинг бошига мусийбат келмасин, деб гапиряпмиз. Мусийбат, бу қайси мусийбат? Мана нечта-нечта болаларни Сурияга бориб туриб, одамларни ўлдириб, каллаларини олиб, мақтаняпти. Каллани олиб, осиб қўйганини мақтаняпти. – Бизга шу ҳолат керакми? – Қани, саволимга жавоб беринглар! – Бизга керакми шу нарса? – Нимадан бу бўлди? – Нима учун Сурияда шунақа ҳолат бўлди? – Ким буни тафаккур қилади? – Нима учун Мисрда Араб баҳори бошланди? – Ким бунинг асл ҳақиқатини тушуниб етади? Миср Араб Республикасида мен етти йилга яқин яшаганман. Ал-Азҳар университетида ўқиганман. Ўша университетда ўқиётган пайтимда, бизда шундай ажабланиш кайфияти юзага келганки, бўлмасам Миср, энг пешқадам дорулфунун Мисрда. Тўғрими? Бир миллион талабага эга бўлган ал-Азҳар университети мавжуд. Лекин ўша ерда 60% аҳоли саводсиз. 60% дегани, биз ҳисоблаб кўрганимизда, 42 миллион одам Мисрда ўша даврда саводи йўқ, дунё қараши йўқ. – Тушуняпсизларми? Таълим олмаган. “Аллоҳу акбар”, – деса, кетти. “Аллоҳу акбар”, – деяпти, кетяпти орқасидан. – Бизга шунақа ҳолат керакми? – Керак бўлса, туриб айтинглар! Қилайлик шуни! Мактабни ташлайлик. Бориб ҳаммамиз масжидга ўтириб олайлик. “Аллоҳу акбар”, – дейлик-да, Афғонистоннинг куни келсин бизга. – Шу керакми бизга? Ташвишни тушуняпсизларми нимадан эканлигини? Биз қаршимасмиз, болаларимизни ўқитишни биз ҳам хоҳлаймиз. Бизнинг дардимиз ичимизда ёняпти. Бу – дард. Лекин қоида бор. Мана фиқҳда қоида бор: “Ахаффу зарорайн”, – дейди. – Зарарларни қайси бирини танлаймиз ҳозир? Униям қилишимиз керак, лекин буниям қилишимиз керак. – Қайси бири палласи оғирроқ? Агар биз болаларимизни ҳозир мактабга юбормасдан, шундай ташлаб қўйсак... Аввало, бу мактабнинг болалари нечта, имом ҳатибларнинг сони нечта? Буни биз ўйлаяпмиз, буни йўлга қўямиз. Лекин бизга озгина фурсат беринглар. Биз қиламиз, Худо хоҳласа, буни. Биз келгусида ҳар битта боламиз, Худо хоҳласа, бизнинг аждодларимиз ким бўлган, авлодга қандай етказиб берган шу динни, ҳаммасини, Худо хоҳласа, биз ўргатамиз. Жойларниям... Мана бошладик-ку. Ҳар битта олий таълим муассасасида, яъни диний олий таълим муассасасида “Қуръон тиловати” курслари очилди. Мана Ҳазратимиз буйруққа қўл қўйиб бердилар. Буям битта катта қадам бўляпти. Кечирасизлар-ку, ўша мана бунақанги экстремистлар кўпайган пайтда биз Араб тилини ўргана олармидик? Араб тилини... Ўргана олармидик? Биз бугунги кундаги берилаётган имкониятлар ва шароитлардан ўзимизни йўқотиб қўйдик. Кечагина машинамизда битта жойномозни олиб юролмас эдик. – Тўғрими, йўқми? – Тўғрими, йўқми шу гап? Э, масжидга бориш у ёқда турсин болаларни, умуман хаёлимизгаям келмаган. Мана кечагиндаям айтдим. Битта ҳадис мусобақасини ўтказмоқчи бўган пайтимизда, бу – факт бу, Фарғона водийсида болалар мактабга бормай қўйди. Давоматдан келиб чиқдик биз. Манга айтяпти: “Сиз қаттан олдингиз?” – дебди биттаси. Кеча чиқволиб, ўзи салафийларнинг соқолини қўйиб олган. Расмини қўйиб қўйибди. “Қаттан олдингиз бу гапни?” – деб ёзяпти Интернетда. Мен ўзим тўқиб, Худо сақласин, қиёматда жавобини бераман, агар тўқиб гапираётган бўлсам бу нарсани. Водий, ана, вилоятларида: “Ҳадисни ўрганамиз мусобақаси бўлар экан”, – деб мактабга бормай қўйди. Нима қиламиз бунда? Бундай қарасангиз, яхши. Ҳамма ўйлайди: “Ҳа, ҳадисга бўптида энди. Бир-икки марта мактабга бормаса, бормабди-да. Нима бўпти? Шуниям энди масала қилиб кўтариб юрамизми?” – дейиш мумкин. – Лекин бунинг оқибатичи? – Оқибати билан ким шуғулланади? – Ким ўйлайди? Лекин ўша ўтириб, Интернетда ўтириб, Фейсбукда ўтириб, қўштирноқ ичидаги Салафийларнинг соқолини қўйиб олганлар эртага юртнинг тақдирига жавоб бермайди. Юртнинг тақдирига биз жавоб берамиз. Қиёматдаям, агарда бизнинг мана шу ишлаб турган пайтимизда бизнинг орамиздан экстремист пайдо бўладиган бўлса, бизнинг орамиздан, болаларимиздан террорист пайдо бўладиган бўлса, ким жавоб беради? – Ким жавоб беради? – Мана шу саволга жавоб берсин. Ким? У ўтириб олган у ерда. Вертуал оламида ўтириб олиб туриб, ўзича у-бу гапларни гапириб ётибди. Лекин биз тинчлигимизни устунроқ қўйишимиз керак. Хавфсизлигимизни устунроқ қўйишимиз керак. Биргина Андижон воқеасида еган нонимиз татидими? Еган овқатимиз томоғимиздан ўтдими? Наманган воқеаларини нимага эсламаймиз? Бунчалик бўлиш керак эмас, барака топгурлар. Ҳамма нарсанинг меъёри бор. Ва кечирасизлар-у, бу Ўзбекистон Республикаси. Афғонистонмас. Ким буни тушунмаётган бўлса, Конституцияни олиб ўқиб қўйсин. Мен мана шу юртда яшаяпманми, Ўзбекистон учун, керак бўлса, жонимни фидо қиламан. Аллоҳ таолонинг олдига борганда: “Мен халқим учун, диним учун хизмат қилганман”, – деб айтишга ҳақлиман. Шунинг учун ким нима деса, деяверсин. Чайнаса, чайнайверсин. Мана шу йўлда Ислом учун, Ўзбекистон учун жонимни фидо қиламан. Эътиборинглар учун раҳмат.

Категория: РАДДИЯЛАР | Просмотров: 582 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz