Суббота, 24-04-27, 10:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 22 » Қирғизистон: Сиёсий тутқун Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган
11:52
Қирғизистон: Сиёсий тутқун Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган
 Қирғизистон: Сиёсий тутқун Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган
 21 Июл 2018 KLOOP.KG
 
 Қирғизистон қамоқхонасида сақланаётган таниқли ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азижон
 Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган. Бу ҳақда Қирғизистондаги Қийноқлар олдини олиш
 Миллий марказининг директори Нурдин Сулаймонов хабар қилган.
 
 67 ёшли сиёсий тутқуннинг аҳволи оғирлашгани ҳақида Нурдин Сулаймоновга ўзининг
 манбаси хабар берган.
 
 Шундан сўнг Қийноқлар олдини олиш Миллий маркази ходимлари Азимжон Асқаров билан
 учрашиш ва унинг аҳволи ҳақида тўлиқроқ маълумот олишга ҳаракат қилганлар.
 
 Аммо марказ ходимлари Бишкек шаҳридаги СИЗО-1 деб номланадиган қамоқхонага
 борганларида учрашувга рухсат берилмаган.
 
 Қароргоҳи Москвада бўлган халқаро «Фарғона» ахборот агентлигининг мухбири
 Екатерина Ивашенко ҳам Азимжон Асқаров билан учрашишга изн сўраган. Лекин
 журналистга ҳам сиёсий тутқун билан кўришишга рухсат берилмаган.
 
 Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров 2010 йил ёзида Қирғизистон
 жанубида рўй берган қирғизлар билан ўзбеклар ўртасидаги этник тўқнашувлар пайти
 ҳибсга олинган эди. Уни 2010 йил июь ойидаги этник зўравонликлар ва милиция
 ходимининг ўлимида айблашган.
 
 Азимжон Асқаров ҳодисалар вақтида зўравонликлар, жумладан, ўз қишлоғидаги уйларнинг
 ёқиб юборилганини видеога олиб, интернетда чоп этиши ортидан ҳибсга олинган.
 
 Азимжон Асқаров айбсиз экани ва ҳибсга олинганидан сўнг шафқатсиз қийноқларга
 солинганига қарамасдан, Қирғизистондаги қатор маҳкамалар кекса фаолни умрбод
 қамоқ жазосига ҳукм этган. Ҳукмдан норози Азимжон Асқаров очлик эълон қилган
 эди.
 
 Кўплаб халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, қатор хорижий
 давлатларнинг раҳбарлари Азимжон Асқаровнинг ноқонуний ҳибсга олингани ва қийноққа
 солингани айтганлар, унга нисбатан жиноят ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилганлар.
 Аммо Қирғиз ҳукумати ушбу чақириқларни инкор этиб келади.
 
 2010 йил июнида Ўш ва Жалолободда юз берган зўравонликларда жабрланганларнинг ҳам,
 жазоланганларнинг ҳам кўпчилиги ўзбеклар экани айтилади.
 
 Воқеаларда юзлаб инсон ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб чиқишган.
 
 Ҳодисаларни ўрганган халқаро мустақил комиссия Ўшнинг ўзбек маҳаллаларида содир
 этилган зўравонликлар "маҳкамада исботини топгани тақдирда, инсониятга қарши
 жиноятларга тенглаштирилиши мумкин"лигини айтган. Қирғиз парламенти халқаро
 комиссия хулосаларини рад этган.
 
 Қирғиз ҳукумати зўравонликлардан кейинги маҳкамаларда ўзбекларнинг нишонга
 олинганини инкор этиб келади.

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 557 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz