Пятница, 24-04-26, 19:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 13 » Толибон ҳаракати билан алоқалар борасида
15:31
Толибон ҳаракати билан алоқалар борасида

Камолиддин Раббимов

Толибон ҳаракати билан алоқалар борасида

Мана таҳминан бир йилдан ошиқ вақт ичида Ўзбекистон дипломатияси Толибон ҳаракати билан яширин ва ошкора музокаралар олиб бориб, ҳаракат ташкил топганидан бери (1996 йил) тарихда биринчи марта уни вакилларини Тошкентга келишига, ва Ўзбекистон тупроғида расмий музокаралар олиб боришга эришди. Демак, расмий Тошкентнинг ва толибларнинг бу алоқалардан мақсад ва вазифалари қандай?

Биринчидан, кейинги йилларда толиблар билан Россия ишончли алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлди. Кремлнинг мақсади – бир вақтлар ғарб СССРга қарши афғон мужоҳидларини ишлатгани каби, бу сафар толибларни ғарб коалициясига қарши ишлатиш, ва АҚШ бошчилигидаги кучларни Афғонистондан сиқиб чиқаришдир. В.Путин тушундики, толиблар қанчалик хавфли бўлмасин, улар фақат Афғонистон ичида хавфли. Толиблар жуда прагматик, улар ташқи дунёга бостириб бориш ниятида ва имкониятида эмас. Толибларнинг ҳам мақсади – Афғонистон ҳокимиятини тўлалигича олиш бўлиб, бу йўлдаги асосий тўғаноқ – АҚШ ва ғарб коалицияси ҳисобланади.

Демак, ҳозирги шароитда толиблар ва Кремлнинг мақсади бир, шу сабаб, улар яширин ва лекин ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлишди. Лекин, Москвадан фарқли, Ўзбекистоннинг мақсади – толиблар орқали ғарб коалициясини чиқиб чиқариб юбориш эмас, Афғонистондаги вазиятни чайқаш эмас. Аксинча, Афғонистонда ғарб коалицияси иштирокида мустаҳкам тинчликка эришиш бўлиб қолмоқда. Шу сабаб ҳам, толиблар билан алоқалар ташаббусини Москва қўлидан олиниши, Ўзбекистоннинг минтақадаги геосиёсий мавқеи учун катта аҳамиятга эга. Бу ташаббусдан Вашингтон манфаатдор, Москва эса яширин шаклда норози бўлиш эҳтимоли юқори. Сабаби оддий, Тошкент Афғонистонда ғарб коалициясини қолишини истайди, Москва эса Афғонистонни чайқаш орқали, ғарб коалициясини чиқиб кетишидан манфаатдор.

Афғонистондаги стратегик вазият масаласида, Москва ва Тошкент баррикаданинг икки тарафида, Тошкент Вашингтон ва Брюссель билан бирга бир томонда туради.
Иккинчидан, Ўзбекистон толибларни хавфли ҳаракат деган дунёқарашдан воз кечгани йўқ, воз кеча олмайди. Аксинча, толиблар билан алоқа ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад ҳам – толибларни Ўзбекистон сарҳадларига бўлиши мумкин бўлган зарарларни пасайтириш ҳисобланади. Толиблан билан алоқа ўрнатишда, Ўзбекистон учун икки марказий мезон бор. Биринчиси, толибларни Афғонистон ичкарисидаги роли. Иккинчиси, толибларни Афғонистон ташқарисидаги роли. Ўзбекистон, назаримда, толибларни Афғонистон ҳокимиятига келишдан манфаатдор эмас, уларни кучсизланишидан манфаатдор. Лекин, толиблар кўп сонли, ўта мафкуравий ҳаракат сифатида ҳали кўп ўн йилликлар мавжуд бўлади. Ўзбекистон эса бу вазият билан ҳисоблашмоқда.

Шу сабаб, Ўзбекистон толиблар билан алоқа ўрнатиш ташаббусини қўлга киритишдан, уларни ўзига нисбатан душман эмас, ҳамкор ва “дўст” қилишдан манфаатдор. Толиблар ҳам анойи эмас, улар ҳам дипломатияни, урушни “шаръий ҳийла” сифатида қабул қилади. Толибларнинг Ўзбекистон билан алоқа ўрнатишдан мақсади – ғарбга, дунёга ўз қарашларини, манфаатларини етказишда яна бир канал очиш, аста-секин дунё ҳамжамияти кўз ўнгида ўзини легаллаштириш, легитимлаштириш ҳисобланади. Толиблар учун бугунги кундаги қулай сиёсий фурсат ҳам шундаки, ИШИД улардан кўра хавфли гуруҳ сифатида қабул қилинмоқда. Толиблар эса, ўзларини “ёмонларга қарши турган, яхши гуруҳ” сифатида тақдим қилишдан хурсанд бўлиши табиий.

Учинчидан, Афғонистонни асосий учта кучли қўшниси бор, булар Покистон, Эрон ва Ўзбекистон. Толиблар Покистон билан доимий ҳамкорлик ва урушда, чунки толибларни ярми Покистонда жойлашган ва Исломобод ҳукумати билан доимий зиддиятда. Толиблар сунний гуруҳ сифатида Эронга ишонмайди, уни ўзига душман сифатида қабул қилади. Тошкент толиблар учун янги сарҳад, янги майдон. Ўзбекистонда олий ҳокимият ўзгариши толиблар учун ҳам қулай сиёсий фурсат ва имконият.

Тошкентдаги янги ҳокимиятнинг толиблар билан алоқа ўрнатиши – Ўзбекистоннинг стратегик мавқеига тўғри келади. Чунки, Ўзбекистон пост-совет ҳудудидаги энг катта мусулмон жамияти ҳисобланади. Агар Ўзбекистон янги ҳокимияти ички сиёсатда “дунёвий давлатчилик ва ислом/мусулмонлар эҳтиёжлари” ўртасида оҳиста мувозанат ўрнатишга муваффақ бўлса, расмий Тошкент нафақат минтақавий ишларда, балки глобал сиёсатда жиддий, ўта жиддий ташаббусларни олға суриш имкониятига, стратегик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Лекин, ички сиёсатда давлатнинг дунёвийлиги ва мусулмонларнинг эркинлиги ўртасида нозик мувозанат ўрнатиш вазифаси эса, жуда мураккаб ҳисобланади. Агар Ўзбекистон ички сиёсатда мусулмонларга нисбатан репрессиялар сиёсатига қайтадиган бўлса, толиблар билан ҳам, Эрдоған Туркияси билан ҳам, бошқа исломий тафаккури кучли бўлган давлатлар билан алоқалар ҳам, ҳаммаси барбод бўлади.

Париж, Франция. 12.08.2018 й.

 

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 478 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz