Пятница, 24-04-26, 13:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Декабрь » 11 » Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқларини тиклаш ҳақида
23:01
Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқларини тиклаш ҳақида

Толиб Ёқуб.
Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқларини тиклаш ҳақида

Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиевга
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари К.Юлдашевга
Жиззах ҳудудий электр тармоқлари АЖ бош директори Б.Ибрагимовга
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижроия аппарати раҳбари О.Эрназаровга
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари Э.Халбутаевга
Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тоқчилиқ М.Ф.Й., Ҳ.Олимжон СИУда яшовчи
Толиб ЁҚУБ (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг
МУРОЖААТИ
Муҳтарам жаноблар!
Менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати ва Вазирлар Маҳкамасига юборган камтарона таклифларим масаласи бўйича менинг номимга ёзган мактубларингизни ўқиб беҳад қувондим. Шундай олийжаноб муносабат учун Сизлардан менинг чуқур миннатдорчилимни қабул қилишингизни илтимос қиламан ҳамда Сизларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайман.
Шу билан бирга Сизларни бир савобли ишга қўл уришларингизни илтимос қилмоқчиман. Масаланинг моҳияти ушбудир.
Мактубларингизни ўқиётиб мен бир нарсага эътибор қилдим: Сизлар мактубларда мени “фуқаро” сифати билан сийлабсиз. Тушунаман – ўз ватанининг фуқароси бўлиш шарафлидир! Бироқ, мен Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эмасман. Мен тақдирнинг тақозаси билан Франция Республикасида 12 йил яшадим ва ушбу давлат фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлсам-да, бироқ мазкур давлат фуқаролигини олмадим. Мен ҳозир фуқаролиги йўқ шахс мақомидаман. Бунинг сабаби эса Ўзбекистон Республикасининг марҳум Президенти Ислом Каримовга бориб тақалади. Бул зот 2014 йилда ПФ-4624 Фармонга имзо чекиб у-бу сабабларга кўра бошқа давлатлардан бошпана олган мен каби минглаб ўзбекистонликларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум қилган экан. Менинг оиламдан уч киши – мен, ўғлим Олим Ёқубов ва келиним Зебо Ёқубова – Ўзбекистон Республикаси фуқаролини йўқотганмиз.
“Айбимиз”: биз ватандан чиқиб кетгач, 3 (уч) йил ичида Ўзбекистон Республикасининг консуллик бўлимида қайддан ўтишимиз лозим бўлиб, ушбу талаб Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида” қонуни 21-моддаси 1-қисмининг 2-бандида айтилган экан. Уни ўқигач, ҳайрон бўлдик ва демократик давлатларда ҳам шу талабнинг бор-йўқлиги билан қизиқдик. Юристларнинг айтишича мазкур талаб бирорта демократик давлатнинг фуқаролик тўғрисидаги қонунида ёзилган эмас экан. Ўзбекистон Республикаси ҳам демократик давлат – бу иддао Конституциямизнинг 1-моддасида ёзиб қўйилган. Шундай экан, нега Ўзбекистон демократик давлатлар орасида ўзининг бебурд талаби билан ажралиб туриши керак? Ҳар қандай давлат Президенти лавозимини бажара бошлашдан олдин халқ вакиллари ҳисобланган Парламент депутатлари олдида қўлини мамлакат Конституция устига қўйиб қасам ичади. Мазкур амалиётни Ислом Каримов бошидан ўтказган. Қасам ичган давлат раҳбари мамлакат қонунларини андишасизларча бузаверса, халқ орасида бундай раҳбар қандай номланади?
Энг қизиғи ПФ-4624 Фармон Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида” қонуни 1-модда 2-чи қисми 2-чи бандига зиддир – унда: “Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас” дейилган. Бу – қонуннинг безбетларча бузилиши эмасми? Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 16 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг тўлақонли аъзоси бўлди ва унинг барча халқаро ҳужжатлари, жумладан, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро Пакт”ни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ратификация қилди, яъни, мазкур ҳужжатларга мамлакат ҳудудида қонун кучини берди.
Декларациянинг 15-моддаси 2-чи қисмида: “Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигидан ёки ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас” дейилган – бу иддао Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида” қонунининг 1-модда 2-чи қисми 2-чи банди билан бир хил эканлиги кўриниб турибди. Бундан ташқари, Декларациянинг 13-моддаси 2-чи қисмида “Ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, хусусан ўз мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эга” дейилган.
Пактнинг 12-модда 1-қисм 2-чи бандида:
2. “Ҳар бир киши ҳар қандай мамлакатни, жумладан ўз мамлакатини тарк этиш ҳуқуқига эга”;
Пактнинг 12-модда 1-қисм 4-чи бандида эса:
4. “Ҳеч ким ўз мамлакатига кириш ҳуқуқидан ўзбошимчалик билан маҳрум этилиши мумкин эмас” дейилган.
БМТ қабул қилган Декларация ва Пактнинг остида Ўзбекистон раҳбарларининг ҳам имзолари турибди, деб ҳисоблаш табиий, чунки мазкур ҳужжатлар Олий Мажлис томонидан ратификация қилинган.

Шундай қилиб, мен, ўғлим ва келиним Ўзбекистондан чиқиб кетиб ҳеч қандай жиноят содир этган эмасмиз, яъни, биз ва биз каби минглаб ўзбекистонликлар мамлакатни тарк этиш ҳуқуқимиздан фойдаланган ҳолда бошқа мамлакатларга чиқиб кетганмиз.
Шундай экан, нега биз Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консулликларида қайддан ўтишимиз керак?
Нега чет элларга чиқиб кетган ўзбекистонликлар ўз ватанига тўсиқсиз қайтиб келишига рухсат сўраши керак?
Ўзбекистон Республикасининг олдинги раҳбарлари мамлакатга қайтиш ҳуқуқига эга бўлган минглаб ўзбекистонликларнинг ватанига қайтишини истамас экан, у ҳолда улар Ўзбекистон БМТ таркибидан чиқиши ҳаракатини бошлашлари лозим эди. Бироқ, И.Каримов “хўрдани ҳам, бурдани ҳам урмоқчи” бўлди, яъни, у БМТ таркибидан чиқмаслик ва айни пайтда чет элларда яшаётган минглаб ўзбекистонликларни Ўзбекистонга киритмаслик йўлини танлади. Бу – мамлакат раҳбари томонидан ўз қонуни ва БМТ қонунларини менсимаслик эмасми?

Муҳтарам жаноблар! ПФ-4624 Фармонни бекор қилиш вақти келди. У кучда қолар экан “У кимга фойда-ю, кимга зарар?” деган савол ўртага чиқади. Мазкур Фармоннинг кучда қолиши фақат Ўзбекистон ва халқимизга зарар келтиради. И.Каримовнинг 27 йиллик ҳукмронлиги пайтида чет элларда ўзбекистонликларнинг янги авлоди пайдо бўлди. Бу авлод асосан демократик давлатлар мактаблари, коллежлари, лицейлари ва университетларида билим олди, юқори малакали мутахассислар бўлиб шаклланди, ажнабий тилларни ўрганди. Бу авлод ватанга қайтса, у Ўзбекистоннинг олтин фондига айланиши мумкин. Шунинг учун мен Сизларни ПФ-4624 Фармонни бекор қилиш йўлидаги савобли ишга қўл уришга чорлайман. Сизларга сиҳат-саломатлик тилаб

Ҳурмат ва эҳтиром ила
Толиб Ёқуб.
5 декабрь, 2018 йил.

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 444 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz