Суббота, 24-04-27, 21:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 3 » BBC Хабари
01:08
BBC Хабари
Обама умуминсоний қадриятларни урғулаш ниятида
 
Президент Барак Обама Би-би-си мухбири билан суҳбатда
Обама маъмурияти Яқин Шарқ муаммоларига бир мажмуа сифатида ёндашишга уринмоқда
АҚШ Президенти Барак Обама мамлакати Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича жиддий музокараларни қайта тиклашга кўмаклаша олишига ишонишини айтган.

АҚШ президенти ўзининг Яқин Шарқ ва Оврўпога сафари олдидан Би-би-сига биринчи марта интервью берган.

"Ўзининг давлатига эга бўлишдан фақат фаластинликлар манфаатдор эмаслар, минтақада вазиятни барқарорлаштириш Исроил халқининг ҳам манфаатида, - деб айтди Барак Обама. - Қўшма Штатлари эса икки давлатнинг ёнма-ён тинчлик ва барқарорликда ҳаёт кечиришидан манфаатдордир.

АҚШ президентининг Ғарбий Соҳилда яҳудий манзилгоҳларини барпо этишни тўхтатиш чақириғи Исроилни томонидан рад этилгани борасидаги саволга жавоб қайтараркан, жаноб Обама сабр қилишга чақириб, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта эканини айтган.

"Дипломатия доим узоқ машаққатли амал масаласи бўлган. У ҳеч қачон тез натижа келтирадиган нарса бўлмаган", деб айтган Америка раҳбари.

Обама маъмурияти Яқин Шарқни бир бутун минтақа сифатида кўради ва Фаластин-Исроил, Ироқ ва Эрон муаммоларига алоҳида-алоҳида эмас, балки бир мажмуа сифатида ёндошишга уринмоқда.

Эроннинг ядровий дастурига тўхталган Президент Барак Обама, ядровий қурол барпо этиш ниятидан қайтиш Эроннинг манфаатига хизмат қилади, деб айтган.

Бунга эришишнинг энг яхши йўли "қаттиқ тўғридан-тўғри дипломатия" деган Барак Обама йил охиригача Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда илгари силжишга эришилишига умид билдирган.

АҚШ Президентининг Яқин Шарқ ва Оврўпога сафарининг дастлабки манзили Саудия Арабистони бўлиб, у ерга 2 июн куни бориши мўлжалланган.

4 июнда эса Мисрда жаноб Обаманинг АҚШнинг Яқин Шарқ билан муносабатларига бағишланган катта маъруза билин чиқиши кутилмоқда.

У нутқида ҳар икки томон - Америка ва мусулмон дунёсининг бир-бирининг сўзларига қулоқ солиш ва бир-биридан ўрганишга чақирмоқчи.

Президент Обаманинг Қоҳирада маъруза билан чиқиш қарори Мисрдаги сиёсий эркинликларнинг абгор аҳволини урғулайдиган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид қилинди.

Жаноб Обама айрим Яқин Шарқ мамлакатлари олдида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш зарурлиги аён бўлса-да, Қўшма Штатлар фарқли маданият ва тарихга эга бўлган давлатларга ортиқ ўз қадриятларини сингдиришга уринмаслиги кераклигини таъкидлади.

"Мен етказмокчи бўлган мужда - демократия, қонун устуворлиги, сўз ва дин эркинлиги фақат ғарбона эмас, балки умуминсоний қадриятлар ҳам, деб ишонаман. Бошқа давлатлар ҳам уларни миллий ўзликларининг бир қисми сифатида қабул қилишлари мумкин. Биз уларга бу қадриятларни сингдиришга уринишимиз керак эмас, балки уларни қабул қилишга рағбатлантиришимиз керак ва шундай қиламиз, деб айтди Америка президенти.

Жорж Буш президентлиги даврида Американинг минтақадаги обрўси тушиб кетган эди.

Омма сўровларига кўра, жаноб Обама Америкага бўлган муносабатни ўзгартириш учун яхши имкониятга эга, гарчи бу имконият чекланган бўлса ҳам.

Умуминсоний қадриятларга риоя этилиши бўйича АҚШ бошқаларга ўрнак бўлиши керак, деган Президент Обама.

"Мана нима учун Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш, менинг назаримда, шу қадар қийин, бироқ шу қадар муҳим қарор бўлди", деди

Мамлакатида жаноб Обаманинг Гуантанамо ҳибсхонасини ёпиш қарори қаршиликка дуч келмоқда, танқидчилар ҳамон АҚШга таҳдид туғдириши мумкин бўлган маҳбусларнинг кейинги тақдири борасида хавотир билдириб келишади.
Просмотров: 1020 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz