Воскресенье, 24-04-28, 11:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 3 » BBC Хабари
01:11
BBC Хабари
Британияда мусулмонлар учун узлуксиз маслаҳат хизмати иш бошлади
 
Islamic Hotline интернат саҳифаси сурати
Ушбу кўмак хизмати Британияда радикализмни жиловлашда кўмаклашади дея умид қилинмоқда
Британияда Ислом дини ҳақида тўғри сабоқ бериш мақсадини кўзлаган махсус узлуксиз телефон ва интернет кўмаги хизмати ишга туширилган.

У Islamic Hotline деб номланади.

Islamic Hotlineга қўнғироқ қилганлар ўзларининг саволларига жаҳоннинг нуфузли Исломий университети - Ал-Азҳарда таҳсил олган уламолардан 48 соат мобайнида инглиз, араб ёки урду тилларида жавоб оладилар.

Шунингдек, интернет фойдаланувчилар ўзларининг сўровлари битилган электрон мактубни хизмат веб-саҳифасига юборишлари мумкин.

Ушбу кўмак хизматига жалб этилган Исломий уламолар Британияда радикализмни жиловлашда кўмаклашадилар ҳамда мусулмонларнинг ўз эътиқодларига тааллуқли мушкул саволларига жавоб қайтарадилар, дея умид қилинмоқда.

"Исломий қайноқ линия"дагиларнинг ишонишича, уларда британиялик мусулмонлар учун хушхабар бор - яъни, Исломий қонунлар асосида умргузаронлик қилиш илгари ўйланганидек мушкул эмас экан.

Аммо шу билан бирга хавотирлар ҳам янграмоқда - Британияда кўп сондаги ўсиб келаётган ёш мусулмонлар истиқомат қиладилар ва уларнинг катта авлод мусулмонлари билан мулоқоти хатарли даражада узилиб қолган ҳамда улар кўпинча ҳақиқий Ислом таълимини олишни ҳам истамайдилар.

"Қайноқ линия" ташаббускорларига кўра, Британия бу каби хизматга шошилинч тарзда муҳтож бўлган мамлакатдир.

"Ал-Ҳатиф" деб номланган худди шундай хизмат Мисрда саккиз йил илгари жорий этилган, у радикализмга қарши энг кучли Исломий олимларнинг инсонлар саволлари ва шубҳаларига жавоб бериш билан курашиш мақсадида ташкил этилганди.

Шундан буён мисрликларнинг икки миллион саволига жавоб қайтарилган.

Ушбу саволларнинг аксари хотин-қизлардан бўлган ва кўпчилиги жинс масаласига тааллуқлидир.

Берилган саволларнинг айримлари ўта жўн, баъзилари жуда шахсий ва динга кам алоқадор ҳам бўлган.

Айримлар эса атайин ёки билмасдан жангарилар кўпинча мусулмонларни ўз сафларига жалб этиш мақсадида қўядиган шаклда саволлар берганлар:

Профессор Анас Абошадий
Биз тақдим этадиганимиз одамлар учун турли замонлар ва турли маконларда мақбул бўлишига ишонамиз ва уларга ўзларига мақбул бўлганини танлаш имконини берамиз, дейди профессор Абошадий
Мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш учун зўравонликка рухсат этиладими? Шариат бизнинг қонунларимиздан устун туриши керакми?

Насронийлар даҳрийлар деб кўрилиши керакми? Бошқа динни қабул қилганга қандай жазо берилиши керак?

Янги хизмат асосчиси Шариф Мегуид радикалларни диннинг фақат жўн, тўғридан-тўғри ва шафқатсиз шаклини куч билан мажбурлаб ўтқазишга уринаётганликда айблайди.

"Радикаллар бизнинг динимизни гаровга олдилар. Улар тақдим этаётган Ислом радикал, шафқатсиз ва муросасиз бўлиб, бу Мисрдаги анча босиқ-вазмин, тинчликсевар Исломга қаршидир", дейди Шариф Мегуид.

Бироқ Islamic Hotline фақат жаноб Мегуид тақдим этаётган дин талқини бўлиб қолмайдими?

Унинг айтишича, бунда барча масъулият Қоҳирадаги нуфузли, Исломдаги тўрт асосий фикр мактабини имтиҳондан ўтказиш бўйича минг йиллик тажрибаси бор Ал-Азҳар университетидадир.

"Қайноқ линия"даги саволларга жавоб қайтарадиган Ал-Азҳар уламоларидан бири профессор Анас Абошадийдир.

Унинг айтишича, Ислом дини қоидаларининг 10 фоизи умуман олганда келишилган, қолган 90 фоиз масалаларда эса тафвут мавжуд.

Профессор Абошадий қўнғироқ қилганларга Исломий қонунларнинг турлича талқинлари мавжудлигини англатади ва хусусий бир иш бўйича тавсиялардан бирини беради.

"Биз бир нуқтаи назар ёки бир қонун мактабига ёпишиб олмаймиз. Биз тақдим этадиганимиз одамлар учун турли замонлар ва турли маконларда мақбул бўлишига ишонамиз ва уларга ўзларига мақбул бўлганини танлаш имконини берамиз", дейди профессор Абошадий.

"Бу Исломий қонунлар мослашувчанлигини беради, шундай экан, биз динни ўзгартираётганимиз ёки янги дин барпо этаётганимиз йўқ. Аммо одамларга ўзларига энг маъқулини танлаш имкониятини берамиз", дейди профессор Абошадий.

Унинг ишонишича, бу мусулмонларга худди ўтмишда бўлгани сингари замонавий ҳаётда ҳам, Мисрда бўлгани сингари Британияда ҳам осон яшаш имконини беради.

Просмотров: 1085 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz