|
|
|
|
Главная » 2009 » Июнь » 3 » УзНевс хабари
|
| Жаслиқ колонияси махбуслари |
Виждон тутқунининг хати: SOS!!! Uznews
16.04.09 - Ўзбекистон қамоқ тизимидаги тартибсизликлар – узлуксиз қийноқлар,
зўравонлик ва порахўрлик – диндорлар бўйнига янги қамоқ муддатини
“илиш” каби яна бир оммавий тус олаётган хуқуқбузарлик билан
тўлдирилди. Бу ҳақда ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган тутқун ўз
мактубида ёзади.
Ёзган хатини озодликдагиларга жўнатишга муваффақ бўлган тутқун
Қашқадарё вилояти Косон шаҳридаги 6451 сонли колонияда жазо муддатини
ўтамоқда.
У деярли ўзи хақида ҳеч нарса ёзмаган, бироқ Косон шаҳридаги колония
бошлиқлари ва қўриқчилари ҳар куни уни ва у билан биргаликда
тутқунликда бўлган яна 500 кишини қийноққа солишлари ва камситишларини
тасвирлаган.
Ўз хатида у Ўзбекистон қамоқ тизимида тинимсиз давом этаётган
махбусларнинг диндорлигини тугатиш бўйича кураш олиб борилаётганлигини
ва бу кураш мана 10 йилдирки янги ва янги қурбонларни руҳан ва жисмонан
мажруҳ қилаётганлигини ёзган.
Намоз ўқиганлиги ва бошқа диний русумларни амалга оширганлиги учун
қўлланилаётган қийноқ, калтаклаш, карцерга қамаш, оч қолдириш, каби
зўравонликлар хақида ёзар экан, хат муаллифи 2009 йил бошидан март ойи
ўрталаригача бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлайди. Аммо президент Ислом
Каримов ўз фуқаролари учун яратган тузумдаги қамоқ ва дузах азобини ҳис
қилиш учун бу етарли муддатдир.
Қуйида 6451 сонли колония махбусининг хати келтирилди.
”2009 йил 22 январ куни 6451 сонли колонияда тезкор бўлим бошлиғи
подполковник Шомурод Ражабов бошчилигида намоз ўқиётган диндор
махбусларга қарши навбатдаги кураш бошланди. Ўшанда кун давомида
диндорларни бир қаторга тизиб резина таёқлари билан калтаклашди.
Калтаклашда лейтинант Ислом Каримов, сержант Жўра Каримов, катта
лейтинант Сирож Раҳимов ва Фармон Одиловлар фаол иштирок этдилар.
”Ҳизб-ут Таҳрир” га алоқадорлиги учун айбланган махбус Иброҳим Асқаров
колония бошлиғига намоз ўқиш учун рухсат сўраб мурожаат қилди ва шу
заҳотиёқ изоляторга ташланди.
Изоляторда у очлик э’лон қилди, бунинг учун майор Тоҳир Жуманиёзов,
Fайрат Лутфуллаев ва Мусурмонқул Раҳмонқуловлар томонидан аёвсиз
калтакланди.
Иброҳим Асқаровни беш кун давомида калтаклашди, сўнгра чалажон ҳолда
тиббий бўлимга келтиришди. Ўтган ҳафта унга нисбатан ”муддат илиш”
қўлланилиб у ўтаётган жазо муддатига яна бир йил қўшишди.
Намоз ўқиш колония ички тартиб қоидаларини бузишга киради. Феврал
бошида катта лейтенант Сирож Раҳимов маҳбус Мирғиёс Меликовни номоз
ўқиганлиги учун калтаклаб жағини синдирди. Хозирда Меликов тиббий
бўлимда даволанмоқда, унинг жағига сим қўйилган. Калтаклангани учун
Мирғиёс Меликов прокурорга мурожаат қилди.
Март бошида диндор Абдулҳаким Ахмедов ҳам намоз ўқиганлиги учун
лейтинант Аброр Тувалов томонидан калтакланди. Шундан сўнг Ахмедов
колония бошлиғи полковник Қосимовга арз қилди, бунинг учун уни
изоляторга ташлашди.
Қамоқхонада 500 га яқин махбус бўлиб уларнинг деярли ҳаммаси саноат
зонасига ишга чиқишади. Ишга деярли барча диндор махбуслар чиқадилар.
Ойлик маоши 2 – 5 минг сўм (1.5 – 3.3 доллар)ни ташкил этади.
Айрим махбуслар 7 мингдан то 15 минг сўмгача оладилар. Аммо ҳозиргача 2008 йил декабр ойи учун маош берилмади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари жуда ночор. Ёғ умуман йўқ. Овқатни тузланган
карамдан пиширишади. Колония дўконида сифатсиз махсулот озодликдаги
сифатли махсулотдан икки маротаба қиммат.
Қариндошлардан келадиган нарсалар оғирлиги 8 кг қилиб белгиланган.
Таркибида ёғ бўлган махсулотларни колонияга киритмасликка ҳаракат
қиладилар. Махбуслар кийими ҳам жуда ночор аҳволда.
Махбуслар учун келтириладиган махсулотларнинг асосий қисми колония
ходимлари томонидан сотиб юборилади, ундан қолган қисми ошхонада
махбусларга яширинча сотилади.
Намоз ўқишга қарши кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Бу курашда тезкор
гуруҳ бошлиғи подполковник Шомурод Ражабов билан биргаликда 159-модда
бўйича қамалганлар учун жавобгар майор Аброр Пардаев тинмай иштирок
этмоқда. У ҳам зўравонликлар ва қийноқлар ташкилотчиларидан бири.
Уйдан, қариндошларидан келтирилган диний адабиёт, ҳаттоки ”Труд”,
”Аргументы и Факты”, ”Ўзбекистон Янгиликлари”каби газеталарни майор
Пардаев махбусларга етказишни тақиқлаган.
Йил бошидан жазони ўташ муддати тугаб бораётган диндор махбусларни
оздликка чиқармаслик учун ”муддат илиш” мақсадида хужжатлар тўпланади.
Бугун 16 март. Мана 3 – 4 кундирки зонада текширувчилар юрибди. Наврўз
байрамини ”нишонлаш” баҳонасида 17 мартдан қариндошлар билан кўришиш
тўхтатилади.
Оллоҳ ишончи, ҳаёт ва руҳ тинчлиги учун узримизни қабул қилинг.
Душанба, 16 март 2009 йил. Косон шаҳри”.
Мактуб якунланди.
Uznews.ne
|
Просмотров: 1214 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|