Суббота, 24-04-27, 18:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 3 » BBC хабари
17:15
BBC хабари
Москвада Ўзбекистон фуқароси устидан маҳкама иши
 
Маҳкама жараёнининг илк куни ёпиқ эшиклар ортида ўтган
Маҳкама жараёнининг илк куни ёпиқ эшиклар ортида ўтган
Москвада 15 яшар ўқувчи қизнинг номусига тажовуз қилиш ва уни ўлдиришда гумон этилган Ўзбекистон фуқароси устидан маҳкама жараёни бошланган.

Шаҳар прокуратурасининг билдиришича, Россияда фаррошлик билан шуғулланган 32 яшар самарқандлик Фарҳод Турсунов ўзига қўйилаётган айбловларни қисман бўйнига олган.

Ўз навбатида айбланувчининг ҳимоячиси мижозининг айбсиз эканлиги ва унинг жиноят содир этмаганлигини билдирган.

Ҳодиса тафсилотлари

Россиялик масъулларга кўра, 15 ёшли Анна Бешнованинг жасади ўтган йилнинг октябр ойида кеч тунда ўз уйи яқинида топилган.

Тергов маълумотларига асосан, Анна Бешнова ярим тунда севгилисининг уйидан қайтаётган пайтда зўрланган ва кейин бўғиб ўлдирилган.

Москвадаги мухбиримизнинг хабар беришича, айни жиноий иш билан боғлиқ маҳкама жараёни Россияда катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Маҳкама жараёни

Анна Бешнованинг иши бўйича маҳкама жараёнининг биринчи куни ёпиқ тарзда ўтган. Суд залига фақат айбланувчи Фарҳод Турсунов, унинг ҳимоячиси, таржимони ва қурбоннинг ота-онаси киритилган, холос.

Билдирилишича, марҳумнинг балоғатга етмаганлиги инобатга олиниб, бу каби қарорга келинган.

Прокурор Фарҳод Турсуновга қарши Россия Жиноят Кодексининг 105, 131 ва 132-моддалари бўйича “Одам ўлдириш” ва “Жинсий зўравонлик” айблари қўйилганини ўқиб эшиттирган.

Бундан кейин сўз олган айбланувчи ўзига қўйилган айбловларга қисман иқрор эканини айтган.

Айбловлар қандай далилларга асосланган?

Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Фарҳод Турсунов Анна Бешнова ўлдирилганидан уч ҳафта ўтиб, ушбу жиноятни содир этганлик гумони билан ҳибсга олинади.

Уларнинг билдиришларича, ДНК текшируви(генетик экспертиза) жиноятни Фарҳод Турсунов содир этганлигини тасдиқлаган.

Дастлабки тергов жараёнида Фарҳод Турсунов Анна Бешнова ўлдирилган кун жуда кўп ароқ ичгани ва ўша куни нима иш қилганини хотирлай олмаслиги, ҳушёр бўлган тақдирда ҳеч қачон бундай жиноятга қўл урмаган бўлишини айтган.

Кузатувчиларга кўра, агар маҳкама Фарҳод Турсуновни айбдор деб топса, у 8 йилдан 20 йилгача ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Ҳозирча маҳкама жараёни давом этмоқда.

Шов-шувга сабаб воқеа

Ушбу воқеа Россия жамиятида катта шов-шувларга сабаб бўлган. Ҳодисанинг эртаси куни воқеа юз берган Москванинг Можайск ҳудудида маҳаллий аҳоли ва миллатчи гуруҳлар, “Москвани муҳожирлардан тозаланг!” деган чақириқлар билан намойишлар ўтказишган.

Москва шаҳри ва вилоятида кетма-кет кўча тозаловчи фаррошларни калтаклаш ва ўлдириш ҳоллари юз бергани айтилади.

Ўтган йилнинг декабр ойида маҳаллий милиция ходимлари Анна Бешнова ўлдирилган жойда боши танасидан жудо қилинган тожикистонлик меҳнат муҳожирининг боши топилганини билдиришганди.

Россиялик расмийлар глобал иқтисодий инқироз туфайли муҳожирларнинг оғир жиноят содир этиш ҳоллари кўпайганини таъкидлаб келишади. Мамамлакат матбуотида ҳам бу борадаги мақолаларнинг сони анча кўпайган.
Просмотров: 1132 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz