Суббота, 24-04-27, 22:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 3 » ВВС хабари
17:23
ВВС хабари
Усама бин Лодин Обамадан ҳам мамнун эмас
 
Усама бин Лодин Барак Обаманинг сиёсатидан мамнун эмас
Усама бин Лодин Барак Обаманинг сиёсатидан мамнун эмас
"Ал-Қоида" тармоғи раҳбари Усама бин Лодин ўзининг янги аудиотасмасида АҚШ Президенти Барак Обаманинг сиёсатини танқидга тутган.

"Ал-Жазира" араб телеканалига берилган аудиотасмада бин Лодин Барак Обама ва унинг ўтмишдоши Жорж Бушни Америкага қарши нафратни кучайтирувчи уруғларни қадашда айблаган.

Завоҳирий ҳам бўш келмаган

АҚШ президентининг Яқин Шарққа сафари арафасида "ал-Қоида" тармоғининг иккинчи юқори мартабали раҳбари Айман Завоҳирий эса, Барак Обамани жиноятчи деб атаган.

Айман аз-Завоҳирий яна Яқин Шарқда Барак Обамага ҳеч кимнинг кўзи учиб ўтиргани йўқлигини айтган.

Юқори мартабали "ал-Қоида" тармоғи раҳбарига кўра, АҚШ президенти "чиройли иборалари" билан "қонли муждалари"ни ҳеч кимдан яшира олмайди.

Айман аз-Завоҳирий Усама бин Лодиннинг ўнг қўли ва тармоқнинг бош идеологи ҳисобланади.

"ал-Қоида" тармоғига алоқаси бўлган веб саҳифага жойлаштирилган аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги ҳозирча ўз тасдиғини топмаган.

Яна бир неча кундан сўнг АҚШ Президенти Барак Обаманинг Мисрда мусулмон дунёси билан муносабатлар масаласида чиқиш қилиши кутилмоқда.

"Ҳаммаси ёлғон"

"Барак Обама чиройли сўзлари билан ҳеч кимни алдай олмайди"
"Барак Обама чиройли сўзлари билан ҳеч кимни алдай олмайди"
Айман аз-Завоҳирий Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни назарда тутиб, Обаманинг Яқин Шарқда қиладиган иши йўқлигини айтган.

"Қонли муждалар аллақачон олинган ва улар келишда давом этмоқда. Бу каби муждаларни оммавий чиқишлар, кўзни бўяш учун қилинадиган сафарлар ва чиройли сўзлар билан яшириб бўлмайди," деб баён қилган аз-Завоҳирий.

Юқори мартабали ал-қоидачи Барак Обама мужоҳидлар америкалик салб юришчиларининг Ироқ, Афғонистон ва Сомалини қулга айлантириш режасини чиппакка чиқаришлари ортидан қуруқликда эриша олмаган нарсасини ёлғон билан қўлга киритиш учун Яқин Шарққа учиб келган жиноятчи эканлигини билдирган.

Унга кўра, АҚШ президентини қабул қилаётган мисрлик мулозимлар Мисрни "Американинг Исломга қарши урушида қийноқлар учун халқаро платформага айлантирган қуллар"дир.

АҚШ Президенти Барак Обама Яқин Шарққа сафари арафасида Би-би-сига берган суҳбатида Ғарб ва Ислом дунёси орасида ўзаро тушунмовчиликларга барҳам бериш учун "мулоқотларни бошлаш" истагида эканини айтган.

Барак Обама пайшанба куни Мисрга сафар қилиб, унинг Қоҳира университетида чиқиш қилиши ҳам режаланган.

Мисрда бўлган мухбиримизнинг хабар беришича, АҚШ президентининг тингловчилари орасида фаолияти тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ташкилотининг ўн нафар юқори мартабали вакиллари ҳам бўлишади.

Мухбиримизга кўра, Фаластин-Исроил можаросига нисбатан қатъий мавқеи ва Ислом дунёси билан муносабатларни яхшилаш йўлида иш олиб бораётгани учун ташкилот Обаманинг Мисрга сафар қилишидан норози эмас
Просмотров: 1130 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz