Суббота, 24-04-27, 23:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 3 » ВВС хабари
17:29
ВВС хабари
Жиззахлик деҳқонларнинг гаровга олиш амали
 
Эгамназар Шайманов 2005 йилда Жиззахдаги фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун дўппосланган
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида иш ҳақини ололмаган ва томорқасидан маҳрум бўлганини айтаётган етмишдан ортиқ ишчи маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарини гаровга олган.

"Тошкент - Шайҳонтохур" фермер хўжалиги раҳбари Олия Алиқулова туман ҳокими билан музокаралардан сўнг қўйиб юборилган.

Зиддиятга маҳаллий ҳокимиятнинг фермер хўжалигига қарашли ерларни қайтадан сотиш қарори сабаб бўлгани айтилмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда Олия Алиқулова юзага келган вазиятда ҳокимиятни айблади.

Унинг сўзларига кўра, туман ҳокими фермер хўжалигининг пахта ва буғдой экилган ерларини ноқонуний равишда қорақалпоғистонлик шоли етиштирувчиларга сотиш ҳақида қарор чиқарган.

"Ваҳоланки, ҳокимиятнинг ўзи менга нисбатан "ноқонуний равишда шоли эккан" дея жиноят иши очтирган ва ўн бир ойдан буён терговда сўроқ бераяпман", - дейди фермер аёл.

Алиқулованинг айтишича, унинг қўл остидаги етмиш беш нафар ишчи ҳокимиятнинг ноқонуний амаллари қурбони бўлган.

"Фермер хўжалиги очилиб-ёпилаверганидан мен ишчиларга маошини беролмадим", - дейди у.

Олия Алиқуловага кўра, ҳозирда ишчиларнинг ёйишга нони йўқ.

"Уларга томорқа қилиб берган эдим ва шу ердан кун кўришаётганди, энди томорқалари ҳам тортиб олинмоқда",- дейди фермер.


Норозиликлар

Арнасойдаги гаровга олиш ҳодисаси жиззахлик деҳқонларнинг биринчи норозилик амали эмас.

2005 йил мартида Дўстлик туманида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган инсон ҳуқуқлари фаоли Эгамназар Шаймановнинг калтакланишидан ғазабга келган икки юзга яқин фермер милиция идораси ва ширкат хўжалиги биноларини ёқиб юборган эди.

Ҳодиса ортидан ҳудудга ҳарбийлар киритилган.

Ўтган йили ҳукуматнинг кичик фермер хўжаликларини қўшиб юбориш ҳақида чиқарган қарори Жиззах ва бошқа ҳудудларда фермерларнинг норозиликларига сабаб бўлган.

Аграр давлат бўлган Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми қишлоқ хўжалигида банд.

Кузатувчилар ҳукуматнинг қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширмагани мамлакат аҳолисининг турмушини янада оғирлаштириб юборганини айтадилар.

Просмотров: 1235 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz