Воскресенье, 24-05-05, 14:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 27 » Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Қозоғистонда қулликка сотмоқдалар
10:03
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Қозоғистонда қулликка сотмоқдалар

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Қозоғистонда қулликка сотмоқдалар

Ўзбекистон вилоятларида ижтимоий-иқтисодий аҳволининг ёмонлашуви ҳамда оммавий ишсизлик республика ёшларини ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб чет элларга пул ишлагани чиқиб кетишга мажбур қилмоқда. Улар кўпинча одам савдоси қурбонларига айланиб қоляптилар. Бу ҳақда “Нажот” ҳуқуқ ҳимоя гуруҳи маълум қилмоқда.

Ўтган йили Қозоғистонга ишлагани кетган 18-20 ёшлик бир гуруҳ йигитларнинг ота-оналари 2009 йил июль ойида “Нажот”га мурожаат қилдилар ва ўғиллари қулликка тушиб қолганлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Хивалик Бахтиёр Бекжонов 56 ёшга кирган. У 2008 йил баҳорида беш нафар ишсиз юрган йигитни битта бригадага тўплаб Қозоғистонга пул ишлагани бормоқчи бўлган. Бекжонов йигитларга ва уларнинг ота-оналарига болаларни қаровсиз қолдирмасликка ваъда берган.

Бригада 2008 йил 12 май куни Қизил Ўрда вилоятининг “Жалағаш” овулига келди ва Нурлибек Маматовнинг уйида тўхтади. Бу ерда йигитлар қурилиш ишларини ва уй юмушларини бажариб юрдилар.

Деярли икки ой ўтиб Бахтиёр Бекжонов Хивага қайтди. Ота-оналар фарзандларининг аҳволини билиш учун унинг олдига келдилар. Бекжонов йигитлар ишга жойлашганини ва тез кунлар ичида уйга пул юборишни бошлашларини айтиб уларни хотиржам қилди.

Унга ишонган ота-оналар 2008 йилнинг охиригача болаларидан хабар кутиб ўтирдилар. Йигитлардан бири Бекзод Икромов 4 декабрь куни уйига телефон қилди ва ҳаммалари соғ-саломат юрганларини айтди. Ўша пайтга келиб Бекжонов сирли тарзда ғойиб бўлди...

Пул ишлагани кетган Бекзоднинг дўстлари қўққисдан Хивада пайдо бўлганларида вазият ойдинлашди. Улар Бахтиёр Бекжонов болаларнинг паспортларини йиғиб олиб ҳўжайинга топширганини ҳамда аванс тариқасида беш минг доллар пулни олиб қочиб кетганини айтиб бердилар. Ҳўжайин берган пулга яраша иш қилдириб олмагунигача болаларнинг паспортларини қайтариб бермоқчи эмасди.

Улар узоқ вақт давомида оғир шароитларда, текинга ишладилар ва бир кун келиб қочишга аҳд қилдилар. Уларнинг тўрттаси оғир қийинчиликларни бошидан кечириб уйга қайта олдилар. Аммо ўн саккиз ёшга кирган Бекзод Икрамов Маматовнинг қўлида қул бўлиб қолди.

Бекзод Икрамов
Бекзод Икрамовнинг бу сурати бир йил аввал олинган. У қулликка тушганида ёши ўн еттида эди

Бекзоднинг онаси Зулайҳо Қаландарова Хива туман Ички ишлар бўлимига ҳамда Қозоғистон Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ёзма равишда мурожаат қилди, аммо шу чоққача жавоб олгани йўқ. Умидсизликка тушиб у 2009 йил 12 июнь куни “Жалағаш” овулига ўғлини қидириб борди. Маълум бўлишича, Нурлибек Маматов овулнинг сайланган депутати экан.

Зулайҳо унинг уйига борганида уй эгаси унга бақириб ҳақорат қила бошлади. Зулайҳонинг юзига қочиб кетган болаларнинг паспортларини улоқтириб юборди. Маматов бақириб Зулайҳодан дарҳол Бахтиёр Бекжоновни топиб беришни талаб қилди. Бекзоднинг онаси Маматов бақириб бўлгунича кутиб жим ўтирди ва у тинчиганида унинг ўзи ва бошқа болаларнинг ота-оналари бу қаллобдан жабрланганларини ҳамда Бекжонов ҳозир қаердалигини билмаслигини тушунтирди. “Мен ўғлимни олиб кетгани келдим”, - деди у.

Бунга жавобан Маматов Бекзодни қандайдир чимкентлик полиция майори Абдураҳмон олиб кетганини айтди ва ҳатто унинг қўл телефони рақамини ҳам берди.

Абдураҳмон телефонни кўтармади ҳам. Она ўғлини Қозоғистонда топа олмай уйига ҳеч вақосиз қайтишга мажбур бўлди.

Аммо “Нажот” гуруҳи мурожаатлари натижасида айни пайтда Хива туман ички ишлар бўлими Бекжоновга қарши Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 моддаси бўйича одам савдосида гумонлаб жиноий иш қўзғади. Маълум бўлишича, Бахтиёр Бекжонов хоразмлик бошқа одамларни ҳам алдаб келган экан.

“Нажот” вакилларидаги бор маълумотга кўра, Бекжонов ҳозир тинчгина Олма-ота вилояти Қасқала туманидаги “Олтин овул”да яшаётган эмиш.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари биргаликда қўлга тушмас Бахтиёр Бекжоновни қидириб топишга ва жавобгарликка тортишга уринаётган бир пайтда Хоразмадаги “Нажот” ҳуқуқ ҳимоя гуруҳи икки мамлакатнинг тегишли давлат идораларига ва нодавлат ташкилотларига, Муҳожирлик бўйича халқаро ташкилотга мурожаат қилиб, Ўзбекистон фуқароси Бахтиёр Бекжоновни топишга кўмак беришни сўраяпти.

Қозоғистонда қаллоблар Ўзбекистондан келган ва қонунларни билмайдиган меҳнат муҳожирларини алдаш ҳоллари ягона ҳодиса эмас: ҳуқуқ ҳимоячилари таассуф билан қайд этишларича, бизнинг меҳнат муҳожирларимиз етарли ахборотга эга эмаслар, Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўлиш ва рўйхатдан ўтишнинг қонун ва қоидаларини яхши билмайдилар. Шунинг учун улар кўп ҳолларда нолегал муҳожирга айланиб оғир аҳволга тушиб қоляптилар.

“Фарғона.Ру” Қозоғистонда алданган, пул ва ҳужжатларсиз қолган йигирма икки нафар ўзбекистонлик гастарбайтерлар ҳақида ёзганди. Уларнинг Бекзод Икрамовга нисбатан кўпроқ омади бор экан. Ўшанда Чимкентдаги “Сана Сезiм” Ҳуқуқ ҳимоя маркази уларга юридик ёрдам кўрсатди ва меҳнат муҳожирлари ҳужжатларини қайтариб олишга эришдилар аммо уйларига пулсиз қайтдилар.

“Нажот” гуруҳи БМТнинг одам саавдоси бўйича махсус воизига ҳамда Қозоғистон Нодавлат ташкилотлари тармоғига мурожаат қилди ва Бекзод Икрамов ва қўшни мамлакат ҳудудида қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик бошқа меҳнат муҳожирларини топиб уйларига қайтаришга ёрдам беришни сўради.

Бир неча кун илгари БМТнинг махсус воизидан жавоб келди. У Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматларига Бекзод Икрамов ва қулликка тушиб қолган бошқа меҳнат муҳожирлари иши бўйича расмий сўровнома юбормоқчи.

15.08.2009

http://uzbek.ferghana.ru/article.php?id=1389

Ўз ахб.

Просмотров: 1310 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz