Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Қозоғистонда қулликка сотмоқдалар
Ўзбекистон
вилоятларида ижтимоий-иқтисодий аҳволининг ёмонлашуви ҳамда оммавий
ишсизлик республика ёшларини ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб чет
элларга пул ишлагани чиқиб кетишга мажбур қилмоқда. Улар кўпинча одам
савдоси қурбонларига айланиб қоляптилар. Бу ҳақда “Нажот” ҳуқуқ ҳимоя
гуруҳи маълум қилмоқда.
Ўтган йили Қозоғистонга ишлагани кетган 18-20 ёшлик бир гуруҳ
йигитларнинг ота-оналари 2009 йил июль ойида “Нажот”га мурожаат
қилдилар ва ўғиллари қулликка тушиб қолганлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Хивалик Бахтиёр Бекжонов 56 ёшга кирган. У 2008 йил баҳорида беш
нафар ишсиз юрган йигитни битта бригадага тўплаб Қозоғистонга пул
ишлагани бормоқчи бўлган. Бекжонов йигитларга ва уларнинг ота-оналарига
болаларни қаровсиз қолдирмасликка ваъда берган.
Бригада 2008 йил 12 май куни Қизил Ўрда вилоятининг “Жалағаш”
о
...
ДАВОМИ »