Воскресенье, 24-05-05, 12:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 27 » Фарғона.ру хабари
10:28
Фарғона.ру хабари

Карточкага таянган ҳаёт.

Пул йўқ, озиқ-овқат йўқ, тартиб йўқ

20.08.2009 Ўзбекистоннинг барча дўконлари 6 августдан бошлаб пластик карталар ёрдамида ҳисоб-китоб қилувчи терминаллар билан жиҳозланган бўлишлари керак. Аммо бу тизим пойтахт ва вилоятларнинг деярли барча йирик бозорларида жиддий нуқсонлар билан ишлаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўйди.

Марказий банк ва Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2009 йил 6 август куни тасдиқланган низомга мувофиқ, “тўлов терминаллари қуйидаги савдо ва хизмат объектларида ўрнатилиши мажбурий: авиа ва темир йўл чипталари сотув кассаларида; коммунал хизмат корхоналари қошидаги тўлов қабул қилиш пунктларида; алоқа бўлимлари ва телефон хизмати учун тўловлар қабул қилиш пунктларида; автозаправка станцияларида, савдо зали 150 квадрат метрдан юқори бўлган станционар савдо дўконларида; ресторан ва меҳмонхоналарда; ошхоналарда; ходимлари ойлик иш ҳақини пластик карточкалар орқали олаётган корхона ва муассасаларда”.

Низомга мувофиқ, “тўлов терминали билан жиҳозланган объектлар пластик карталар орқали тўловларни қабул қилишга мажбурлар, терминаллар узлуксиз ишлаши лозим”.

Дўкон эгалари нега хонавайрон бўляпти

Пластик карталари атрофида юзага келган реал манзара қай аҳволда? Сўровлардан маълум бўлдики, “карта тизими”нинг киритилишидан пировардида ҳамма – карточка эгалари ва терминал ўрнатиб олган дўкон эгалари ва биринчи навбатда бюджет ташкилотлари ходимлари жабрландилар. Улар ўзларининг пластик пулларига бозордан ҳеч нарса сотиб ололмай нарх-наво анча баландроқ бўлган супермаркетларга боришга мажбурлар.

На продуктовых ранках Ташкента отоваривается большинство горожан
Шаҳарликларнинг аксарияти учун Тошкент озиқ-овқат бозорларида ҳарид қилиш афзалроқ

Вилоятларда аҳвол бундан-да ёмон. Терминал ўрнатиб олган дўкон эгалари ҳаридорларга товарни 10-15 фоиз қимматроқ сотадилар. Негаки, тадбиркорлар банкларда пулларини нақд қилиб олаётганларида молиячи мутасаддиларга айнан шу миқдорга тенг бўлган “устини” беришга тўғри келяпти. Ҳаридорлар ҳам бунга кўнишга мажбурлар.

Тадбиркорлар банкдан нақд пулни олиб “қора бозор”га борадилар ва доллар сотиб оладилар. Негаки, банкдан валюта сотиб олишнинг иложи йўқ даражада. Янги импорт товарлари сотиб олиш ва пора бериш учун доллар керак.

Пойтахтнинг импорт озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган йирик бозорларида ҳам аҳвол оқсашга бошлаяпти. Мисол учун, “Қатортол” бозорини олайлик. Бу ерда ҳамма нарса, озиқ-овқатдан бошлаб кийм-кечаккача сотилади. Сотувчиларга кўра, аввалига пластик карталари уларга малол келмаган: ўшанда, бир неча йил аввал камдан-кам ҳаридорлар пластик карточкалардан фойдаланганлар.

Аммо бугун карталар ўзбекистонликлар ҳаётида мустаҳкам ўрин эгалламоқда, одамларда нақд пул камайиб кетган. Шунинг учун қонунга итоаткор патент асосида ишловчи сотувчилар нолегал сотувчилар билан рақобатга бардош бера олмай қолдилар. Бундайлар эса кундан-кунга кўпаймоқда. Нолегаллар фақат нақд пулга савдо қиладилар ва банкларга пул топширмайдилар, уларни текширувчилар ушлаб олса ўрнида порасини бериб қутиладилар.


“Фарғона.Ру” АА фотосурати

Қатортолдаги кичики дўкон эгаси Элмира (исми ўзгартирилган) “Фарғона.Ру” мухбирига қандай қийин аҳволга тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди. “Бозоримизда 80 фоиз дўконлар нолегал тарзда ишлаяпти ва фақат нақд пулга савдо қилади. Улар давлатга солиқ тўламайдилар ва бозор директори ва солиқчиларга “узатади”лар ва бизга нисбатан икки баробар кам харажат қиладилар. Масалан, мен 302 минг солиқ тўлайман, улар эса 150 минг билан қутилиб қолишади. Боз устига, солиқчилар барибир бизни тинч қўймайдилар ва шу сабабдан мен ҳар ой Чилонзор туман солиқ бўлимига 100 минг сўмдан бериб тураман”.

Суҳбатдошга кўра, бозор маъмурияти ўзларининг қонунга риоя қилган ҳолда ишлаётганларни кўрсатиш учун ҳар ойда нолегаллардан гўёки ҳужжатларни расмийлаштиришга паспорт ксеронусхаларини йиғиб олдадилар. Шу билан бирга, ҳар қандай “текширув” биринчи навбатда легал ишлаётган тадбиркорларнинг дўконларига юборилади. Туман ёки шаҳар прокуратурасининг текширувчилари нолегал дўконларни айланиб ўтадилар, ахир нолегаллар ҳеч қандай ҳужжатда қайд этилмаган, демак, улар йўқ. Солиқчилар ҳам улардан фойдаланиб келадилар. Оқибатда нолегал тарзда ишлаётганлар нарх-навони пасайтирадилар. Банк ва текширувчиларга пул тўлаётган ҳалол тадбиркорларда эса нарх-наво баландроқ.

“Ижарага ва солиққа пул ўтказаман, солиқ назоратига пора бераман, бозор маъмуриятига омбор ижарасига нақд пул тўлайман, кунлик берадиган пулдан ташқари яна бошқа сарфларим ҳам бор. Бир ойда бир ярим миллион сўмга боради. Бундан ташқари, “Алп-Жамол” банкидаги ҳисоб рақамига ҳар ойи 12 миллион сўм ўтказишим лозим, - дейди Элмира. Аммо биз патент асосида ишлаётганлар май ойидан бошлаб зиёнга кириб кетдик, хонавайрон бўлишимга яқин қолди”.

Элмирага кўра, илгари ҳамма савдо нақд пулга бўлганида банк 12 миллиондан 10 миллионини нақд пул ва икки миллионини терминал орқали ўтказишни талаб этиб келган. Энди янги қарор чиққанига ҳам қарамай, банк ўз талабини ўзгартирмаган.

Шу билан бирга, банк нақд пул йўқлигини баҳона қилиб тадбиркорларга уларнинг ҳисоб рақамидаги пулини бермайди. Нақд пул йўқ экан, тадбиркорлар кассани четлаб савдо қилишга мажбур бўляптилар.

Аммо 12 миллион планни бажариш керак. “Банкни ҳам бизни ҳам қониқтирадиган пул айлантиришнинг “айёр” схемаси мавжуд, - дейди Элмира. – Мисол учун, мен ҳисоб рақамимда дейлик икки миллион сўм бор бўлган банкга бориб юз минг нақд пул топшираман. Банк менга икки миллион бир юз минг сўмга чек ёзиб беради ва мен гўёки банкдан бу суммани нақд қилиб олгандек бўламан ва бу миқдордаги пулни қайта банкга топшираман. Қоғозда мен 100 минг эмас 2100 минг сўм топширган бўлиб чиқаман. Бу қалбакилик ва бир ой давомида 3-4 миллион нақд пул топшириб 12 миллион планни бажараман”.

Банк тадбиркорларга қандай қилиб бўлса ҳам пулни айлантиринглар, биз сизга барибир нақд пул бера олмаймиз, аммо планни бажаришингиз лозим, дейди.

“Бу нарса ўтиб кетган ҳамоқат – бизга пул беришмайди, аммо бозоримиз легальний сотувчилар ҳисобига планни бажариб келади: нолегаллар ҳеч қайда ҳисобда турмайдилар ва план топширмайдилар, - дейди Элмира. – Шу билан бирга, бизнинг “Алп Жамол” банкда қандайдир йирик фирманинг вакили келиб эллик миллион нақд пулни кўтариб чиқаётганини кўриш мумкин. Демак, нақд пул йўқ бўлса ҳам, тузукроқ “узатганга” топилар эканда”.


“Фарғона.Ру” АА фотосурати

Ҳаридорлар нима қиляптилар

Вилоятларда аҳвол бундан-да ёмон. Кўқонда май ойидан бошлаб барча бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлиқ ҳолда карточкалар орқали бериляпти. Хусусий корхоналар ишчиларига маошларнинг ярми нақд беряпти, холос.

“Шаҳардаги дўконлар турли баҳоналарни рўкач қилиб пластик карталарни қабул қилишдан бош тортмоқда. Мен бошқа банк мижозиман ёки терминал бузилиб қолди каби баҳоналарни қилишади, - дейди қўқонлик Шуҳрат. – Бу гапларни шаҳар марказидаги, ҳокимият ва солиқ назорати идоралари ёнидаги дўконларда ҳам эшитиш мумкин. Улгуржи озиқ-овқат бозорида эса умуман даҳшат – тижоратчилардан балки ярим фоизи пластик карточкаларни қабул қилиши мумкин. Ўшанда ҳам уларнинг шарти бор. Масалан, нақд пулга 1600 сўмга сотилаётган шакар 1800 сўмга чиқади, боз устига, ҳеч ким қарамайдиган макарондан икки кило қўшиб олишингиз лозим.

Окорочка нақд пулга 4300 сўм, пластик карточкага 5500! Шу билан бирга, ҳамма нарсани ҳам пластик карточкага сотиб олишнинг иложи йўқ. Улгуржи бозор директорига мурожаат қилганимда у менга: Ака! Мен уларни мажбур қила олайман, карточкага савдо қилинглар деб. Ҳа, пластик карточкаларга савдо қиладиган дўконлар сони чекланган. Нархи ҳам бошқача, Хоҳласангиз шу!”

Кийим-бош, кенг истеъмол ва хўжалик молларини на буюм бозорларида ва на дўконларда сотиб олиб бўлмайди. пластик карточкадаги пул эвазига қорнингизни тўйғазадиган бирорта ҳам ошхона йўқ. Шаҳар аттракционларидан ҳеч бирида терминал йўқ. Мен тушунмай қолдим, - дея ғазаби қайнайди Шуҳрат, - агар шаҳарда терминаллар шунчалик оз бўлса, нега пластик карталар тизимини жорий этадилар?”

Шуҳратга кўра, карточкага ўтказилган пулни нақд қилиб бериш учун банк ходимлари 10-20 фоиз ширинкома талаб қилишяпти. Деярли ҳамма банклар нақд пул йўқ деган баҳона билан қуролланганлар. Аммо истаган банкда бир миллион сўмга эллик минг узатсангиз хоҳлаганингизча нақд пул олишингиз мумкин.

“Бизга бўлаётган нарсаларнинг бари давлат сиёсати деб тушунтиришяпти. Биз оддий фуқароларнинг манфаатини ҳимоя қиладиган, ҳақиқатдан ҳам адолатли бўлган давлат сиёсатини қўллашга тайёр эдик. Аммо давлат амалда ҳокимиятнинг барча бўғинларини эгаллаб олган қонхўрларнинг манфаатларини ҳимоясида турибди, - дея ғазабланади Шуҳрат. –Аҳволни тузатамиз деб ваъда қилганларига бир йил тўлди, шу бир йили ичида пистафурушларни ҳам пластик каточкада савдо қилдиришга эришиш мумкин эди”.

Икки ой олдин шаҳар ҳокимига нега терминаллар ўрнатилган ярмаркада сотувчилар пластик карточкаларни қабул қилмаяптилар, деган савол берилганди. Бунга жавобан ҳоким: “Фалон жойга боринглар, у ерда пластик картага савдо қиладиган қассоб бор”, деб жавоб берди. Тасаввур қилинг-а! Аҳолиси 250 мингдан зиёд (норасмий маълумотларга кўра беш юз мингга ҳам етиб қолган) Қўқон ҳокими шаҳарда пластик картага савдо қилаётган битта дўкон борлигини эътироф қилган. Мен ўша дўкон жойлашган ерга боргунча ҳам сарф қилишим керакми? Мен истеъмолчи сифатида ўзимга қулай ерда мол ҳарид қилишга ҳаққим йўқми?

Банк ва ҳокимиятларда “пластик” савдога ўтганларнинг каттагина рўйхати мавжуд, амалда эса бундай эмас. Шу билан бирга, бу дўконларни ҳеч ким текширмайди, ҳеч кимга кераги йўқ. Шунинг учун ҳам шаҳар ҳокимлиги терминаллар ўрнатилган савдо дўконларининг рўйхатини ҳамда ишонч телофонлари рақамаларини эълон қилишлари бўйича таклиф киритаман. Илдизигача чириган бу тизимни ўзларига даромад манбаи қилиб олганлар учун бу нақадар манфаатли эканлиги эса бошқа масала.

• * *

Тошкентлик дўкон эгаси ва қўқонлик ҳаридор билан сўзлашгандан сўнг жўнгина хулосага келиш мумкин - Ўзбекистонда давлат томонидан молиявий пирамида яратилмоқда. Банкларда нега нақд пул йўқ? Кўринишидан, карточкаларга ўтказилган иш ҳақлари ҳам нақд пулга таянмаганга, ойлик маошлари эса уларни бераётган ташкилотларнинг қарз векселларига ўхшаб қоляпти. Расмийлар янги пул босиб чиқариб мамлакатни нақд пулга тўлдиришни истамаяпдилар. Буларнинг бари инфляциянинг ўсишига, нарх-навонинг кескин кўтарилишига олиб келади. Агар мамлакат иқтисодиёти ёппасига давлат назорати остида бўлганида, хусусий ва турган гап, нолегал корхоналар бўлмаганда, савдо пештахталаридаги товарларнинг бари республика ичида ишлаб чиқарилганида эди, ўзаро ҳисоб-китоб тизими ишлаган бўларди. Аммо Ўзбекистон ҳозирча Шимолий Корея эмас –бу республикада ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш устидан давлат ўзининг тўла назоратини ўрнатишга эришгани йўқ. Шунинг учун ҳам пластик карточкалар бўйича тўла ҳисоб юритишга ундаш мамлакат иқтисодиётини ривожланишига кўмак бермайди. Аксинча, легал бизнесни яширин тарзда ўтиб ишлашга мажбур қилади. Барпо этилаётган молиявий пирамида эса коррупция учун кенг имконият яратиб беради.

Ўз ахб

Просмотров: 1471 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz