Воскресенье, 24-05-05, 12:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 4 » «Америка Овози» хабари
17:25
«Америка Овози» хабари

Конгресс қаршисида жума намози

Одил Рузалиев
Нашр қилинди: 04 октябр, 2009 йил

Яқинда Америкада минглаб мусулмонлар Капитолий қаршисида, бу давлат қонунчилик органи олдида намозга йиғилди. Мамлакатда қарийб 7 миллион мусулмон яшашини ва юзлаб масжидлар борлигини ҳисобга олсак, Вашингтондаги тадбирни катта бир маросим бўлди дея олмаймиз. Аммо нега айнан сиёсий маскан ёзида ўқилгани ислом ҳақида кам биладиган америкаликлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Барак Обама президент бўлганидан бери ислом дунёси билан алоқаларни яхшилашга киришган. АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси мусулмонларни ўз сафига қўшилишга даъват этмоқда. Яқинда эса тарихий воқеа содир бўлди. Турли миллат вакилларига тегишли беш мингга яқин мусулмон Конгресс биноси ёнида намоз ўқиш учун рухсат олди.

"Бу тадбир Америка диний хилма-хилликни қўллаб-қувватлашини кўрсатиб турибди. Мусулмонлар ҳам шу мамлакат фуқаролари. Америка тараққиётига бирдай ҳисса қўшмоқда," дейди вашингтонлик хизматчи Надя Хўжа.

Жума намозининг Капитолий ёнида ўтказилиши ижобий ҳол, дейди тадбирга тўпланган мусулмонлар. Уларнинг айтишича, Американинг ўзига яраша муаммолари бўлсада, у яшаш учун яхши мамлакат.

Вашингтонлик Нашид Расулнинг айтишича, унинг бу ерга келишидан мақсад - тинчликни қўллаб-қувватлаш, ахир тинчлик - ислом дини тамойилларидан бири, дейди у.

"Миллатингиз, динингиздан қатъий назар ислом тинчликка чақиради. Динимиз ҳақида яхши билмаган одамлар бугунги тадбирга қарши чиқмоқда, аммо 1-2 кишининг қабиҳ ишлари орқасидан бутун мусулмонларни айблаб бўлмайди," дейди Расул.

Баъзи консерватив насроний гуруҳлар назарида АҚШ ҳукумати мусулмонлар талабларига ён бериб насроний анъаналар билан вояга етган мамлакатнинг исломийлашишига йўл қўймоқда. Баъзилари ушбу тадбирга норозилик билдириб, ҳаттоки уни издан чиқаришга ҳаракат қилди.

"Парвардигор, бу одамларни тўғри йўлга қайтар" дея ибодат қилаётган бир гуруҳ насроний миссионерлардан "мусулмонлар хато йўлдами" дея сўраймиз.

"Биз бу ерга ким ҳақ-у, ким ноҳақлигини айтиш учун келганимиз йўқ. Исони худо ва халоскор деб биламиз ва бу одамларнинг кўзи очилсин дея ибодат қиляпмиз," дейди улардан бири.

Тадбирни четдан кузатиб турган Нью-Йорклик тарих ўқитувчиси ҳар бир динда ҳам экстремиздан эҳтиёт бўлиш керак дейди.

"Диний бағрикенглик тарафдориман. Фундаментализм хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ насроний - қабул қилмайман. Шариатнинг қонун сифатида қўлланилишига ҳам қаршиман," дейди у.

9 яшар Рафай бу кун бир умрга эсида қолишини айтади.

"Бугун жудаям кўп одам тўпланди. Конгресс хизматчилари ибодат қилишимизни кузатиб турди. Ҳаммаси яхши ўтди."

"Капитолийда жума намози" ташкилотчилари 50 мингга яқин мусулмон тўпланади деб умид қилган эди. Бу каби тадбирлар, дейди улар, америкаликларга ислом ҳақида кенгроқ маълумот олишга ёрдам бериб, унга қарши муносабатни юмшатади.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1706 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz