Ҳуқуқ ҳимоячи Фарҳод Мухторовни беш йилга озодликдан маҳрум этдилар
Нашр қилинди: 04 октябр, 2009 йил
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида 2 октябрь
куни рўйхатдан ўтмаган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси”нинг
аъзоси Фарҳод Мухторовнинг иши бўйича якуний мажлиси бўлиб ўтди. Уни
қаллобликда ва уюшган гуруҳ манфаати йўлида пора беришда айбладилар.
Ҳуқуқ ҳимоячининг хотини эрига ёрдам бериш учун судга даъвогарларга
аталган беш миллион сўм (Марказий банк курси бўйича 3330 доллар) олиб
келди. Ҳуқуқ ҳимоячининг рафиқаси суд залининг ўзида даъвогар
Содиқбековага пулни берди. Аммо судга раислик қилувчи пулларнинг
ҳаммасини давлат фойдасига мусодара қилди.
Фарҳод Мухторов ўзининг сўнгги сўзида Шоира Сод
...
ДАВОМИ »