Душанбеда "Жамоати Таблиғ" айблови билан йирик маҳкама
Ўринбой УсмонБи-би-си, ТожикистонТожикистон пойтахтининг муваққат ҳибсхонасида
"Жамоати Таблиғ" гуруҳига аъзоликда айбланаётган 56 киши устидан
маҳкама бошланган.
Маҳкамага тортилганларга нисбатан ноқонуний экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиш каби айблар қўйилган.
Бу Тожикистонда "Жамоати таблиғ»га мансубликда кўрилган кишиларга нисбатан ўтказилаётган биринчи маҳкама эмас. Жорий йил август
ойида мазкур гуруҳ аъзолари дея кўрилган 4 киши 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилганди.
...
ДАВОМИ »
|
Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ СОНЕТЛАР
1. Сиёсий мухожирга
2. Сиёсат
3. Экспромт
***
СИЁСИЙ МУХОЖИРГА
Кимгадир қилинди фитна, суъиқасд,
Кимдир олди нохақ жиноий жазо,
Кимдир эди таъқиқ оқимга аъзо,
Кимдир эса қочди мутлақо бедаст.
Ҳар ишга бош илло ҳаёт воло-паст,
Қайда, кимга, қанча умр ва ғизо –
Ёзур экан Қисмат исмли мирзо,
Гоҳи ўта хушёр, гоҳи маст-аласт.
На бўлса-да, валий – сиёсий қочқин,
Соғинчу ситамдан юраги мискин –
Ки банддан узилган ҳарна сўлади.
Ва лекин айтайин, бўлса-да кескин,
Сизни хам, зиёли зурёдим, деб, чин,
Ватан хам соғинса, яхши бўлади.
***
СИЁСАТ
Мураккаб эрур-ки чунон сиёсат,
Қуруқ гап гохи у, гоҳ аниқ карра,
Гоҳ сибо бўри хам, гоҳ қўзи барра,
Англамоққа ожиз ақлу каёсат.
Қироллага, хатто, берм
...
ДАВОМИ »
|
|