Меҳринисо Хамдамова ва Шаҳло Рахмоноваларнинг дардли… Friday, December 11th, 2009 То судгача адвокат у ёқда турсин, фолбин ҳам фол кўришга қўрқади. Жорий йилдан эьтиборан, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти(ЎИҲЖ) аьзолари Ғайбулло Жалилов, Шаҳло Рахмонова ва Меҳринисо Ҳамдамова хисбга олинишди .Бу уч ҳуқуқ фаолининг тақдирлари туташ тақдирларга ўхшаб кетган дейилса, ажабланишга ҳожат қолмайди.. Ҳуқуқ фаолларига қўйилган моддалар ҳам жуда ўхшаш:159дан-244 ва ҳаказо моддалар қўйилиши мумкин. Фақат шундай савол туғилиши, табиий ҳолдир. Қисматми ёки туҳматми? Тахминан 5- ноябрда қўлга олинган Шаҳло Рахмонова ва Меҳринисо Хамдамовани соғ саломат эканлигини ҳали-ҳануз билиш мушкул масала бўлиб қолмокда сабаби уларнинг адвокатлари ҳам кира олмаётган эмиш. Хўш нега ҳимоячилар билан учрашиш маън этилган? Буни орқасида қандай сир борки, улар бундан мустасно?Ғайбулло Жалилов ҳакида судда уч ойдан сўнг, ёпикли қозон очилганди. Бундан чиқди, январь ойининг охирларида Меҳринисо Хамдамова ва Шаҳло Рахмоноваларнинг дардли нолалари очил дастурхонга айланса керак.То судгача адвокат у ёқда турсин, фолбин ҳам фол кўришга қўрқади. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
|