Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом Saturday, December 12th, 2009 Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом бомбасидан ҳам ҳавфлироқ кўрингандир. 4-декабрь кунидан эьтиборан, Қарши шаҳрига Таня Локшина келиши хавфи яқинлашиб келаётганлиги сабабли, мазкур ҳудудда нейтрализация ишлари жадаллашиб кетган экан. Бунга яна бир воқеа мисол бўла олиши мумкин, яьни Шаҳло Рахмонованинг қизи, Шаҳноза Рахмоновани хабар беришича,- "Шу икки кун ичида нима сабабдан дадамни,акамни ва мени олиб кетишди”. ”5 декабрь куни эса, эрталабдан Қарши шаҳар ИИБга олиб бориб, тахминан 15.00да қўйиб юборишди, ҳеч нарсага тушина олмадим”-дейди. Меҳринисо Хамдамованинг қизи Латофат Орзиқулованинг айтишича, бу янгиликдан у ҳам мустасно бўлмаган, сабабини суриштирганимизда: -”Ҳеч нарсани бошида айтишмади, анча вақтгача бир-биримизга қараб ўтирдик” – -”Таняни келишини менга Сурат Икромов айтганди,Таняни ўзи ҳам қўнгирок қилган экан, аммо мен ке
...
ДАВОМИ »
|
Меҳринисо Хамдамова ва Шаҳло Рахмоноваларнинг дардли… Friday, December 11th, 2009 То судгача адвокат у ёқда турсин, фолбин ҳам фол кўришга қўрқади. Жорий йилдан эьтиборан, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти(ЎИҲЖ) аьзолари Ғайбулло Жалилов, Шаҳло Рахмонова ва Меҳринисо Ҳамдамова хисбга олинишди .Бу уч ҳуқуқ фаолининг тақдирлари туташ тақдирларга ўхшаб кетган дейилса, ажабланишга ҳожат қолмайди.. Ҳуқуқ фаолларига қўйилган моддалар ҳам жуда ўхшаш:159дан-244 ва ҳаказо моддалар қўйилиши мумкин. Фақат шундай савол туғилиши, табиий ҳолдир. Қисматми ёки туҳматми? Тахминан 5- ноябрда қўлга олинган Шаҳло Рахмонова ва Меҳринисо Хамдамовани соғ саломат эканлигини ҳали-ҳануз билиш мушкул масала бўлиб қолмокда сабаби уларнинг адвокатлари ҳам кира олмаётган эмиш. Хўш нега ҳимоячилар билан учрашиш маън этилган? Буни орқасида қандай сир борки, улар бундан мустасно?Ғайбулло Жалилов ҳакида судда уч ойдан сўнг, ёпикли қозон очилганди. Бундан чиқди, январь ойининг
...
ДАВОМИ »
|
|