Главная » 2009 » Декабрь » 14 » Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом
21:06 Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом |
Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом Saturday, December 12th, 2009 Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом бомбасидан ҳам ҳавфлироқ кўрингандир. 4-декабрь кунидан эьтиборан, Қарши шаҳрига Таня Локшина келиши хавфи яқинлашиб келаётганлиги сабабли, мазкур ҳудудда нейтрализация ишлари жадаллашиб кетган экан. Бунга яна бир воқеа мисол бўла олиши мумкин, яьни Шаҳло Рахмонованинг қизи, Шаҳноза Рахмоновани хабар беришича,- "Шу икки кун ичида нима сабабдан дадамни,акамни ва мени олиб кетишди”. ”5 декабрь куни эса, эрталабдан Қарши шаҳар ИИБга олиб бориб, тахминан 15.00да қўйиб юборишди, ҳеч нарсага тушина олмадим”-дейди. Меҳринисо Хамдамованинг қизи Латофат Орзиқулованинг айтишича, бу янгиликдан у ҳам мустасно бўлмаган, сабабини суриштирганимизда: -”Ҳеч нарсани бошида айтишмади, анча вақтгача бир-биримизга қараб ўтирдик” – -”Таняни келишини менга Сурат Икромов айтганди,Таняни ўзи ҳам қўнгирок қилган экан, аммо мен кейинчалик эшитдим”-дейди. 5-декабрь куни жуда эсда қоладиган кун бўлди, Нодир Ахатовни ошхонага қамаб қўйишган бўлса, қолганларни ИИБда олиб ўтиришган эмиш. Ўша куни мазкур ҳудудга келган меҳмон, балки атом бомбасидан ҳам ҳавфлироқ кўрингандир. 12-декабрь 2009 йил. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1028 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|