Юнонлар ёппасига иш ташлашмоқда
Юнонистонда
юз минглаб одамлар иқтисодни сақлаб қолиш йўлида киритилган қаттиққўл
чораларга қарши норозилик сифатида иш ташлашган.
Юнонистоннинг ҳаво ҳудуди барча парвозлар учун ёпилган, темир йўл ва денгизларда қатнов тўхтатилган, тарихий обидалар ҳам
ёпиқ.
Бу икки ҳафта давомидаги иккинчи оммавий иш ташлаш амали бўлиб, Оврўпо Иттифоқининг юнон инқирозига бўлган муносабатига қарши
...
ДАВОМИ »
|
Ҳамас етакчисининг ўғли Исроил жосуси бўлиб чиқди
Исроил
мутбуоти Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати асосчиларидан бирининг ўғли 10 йил
мобайнида Исроил хавфсизлик хизмати фойдасига жосуслик қилгани ҳақда
хабар тарқатди.
"Ҳааретц” нашрининг ёзишича, Мосаб Ҳассан Юсуф
Исроилнинг Шин Бет жосуслик идорасининг энг ишончли манбаларидан бири
бўлган ва исроилликларга ўндан зиёд худкушлик ҳужуми олдини олишга
кўмаклашган.
Юсуфнинг отаси шайх Ҳассан Юсуф Ҳамаснинг Ғарбий
соҳилдаги етакчиларидан бири ҳисобланади ва ҳозирда у Исроилда олти
йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Хабарда айтилишича, Моссаб
Ҳассан Юсуф бундан 10 йил аввал насронийликни қабул қилган ва 2007
йилда АҚШга қочиб борган. Бу ерда у "Ҳамас ўғли” деб номланган китобни
нашрдан чиқарган.
...
ДАВОМИ »
|
Дадахон Ҳасан ҳаётидаги ҳангомалар
Жамолиддин Мухаммад, Қўқон.
Маддоҳлардан бири
Талабалик йилларидан буён Дадахон билан қалин дўст бўлиб юрган бир
шоир саксонинчи йилларнинг охирига келиб, Дадахондан ўзини узоқ тутиб
қолади. Кунлардан бир куни эса у Дадахонни кўриб, "Ҳа, оқсоқол, нима
бўлди? Ленин бовамиз мавзолейдан бошини кўтариб, бошидан шапкасини
олиб, сизлардан кечирим сўрасинми, билмай инқилоб қилиб қўйибмиз деб.
Горбачев ракеталар калитини сизларга берсинми, манглар, қаёққа қараб
отсаларинг, отаверинглар, деб. Юртни мустақил қиламиз деб югур-югур
қилиб, тўзиб юрганмишсизлар. Бизга ҳеч қанақ
...
ДАВОМИ »
|
Ўзбекистон - Норвегия маданият маркази очилди
Ўзбекистон Норвегия маданият маркази Ўзбекистон фуқароларини қочоқлар уйини қидириб юрганларга ўзининг ҳуқуқий, шахсий ва бошқа муаммолар бўйича бепул ҳуқуқий маслахатлар беради.
Шунингдек юртдошларимизга бошқа маслахат ва ёрдамлар беради.
Топишиш, адвокат олиш, хибсга олишганда, давлат органлари ходимлари томонидан депортация қилинаётганларга, ёки бошқа органлар томонидан тахдид қилинганда ёрдам кўрсатилади . UDI, UNE, IMDI ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан алоқа қиладилар.
Алоқа боғлаш учун jan-k-a@netcom.no хат ёзишингиз ёки
Телефонлар 930 933 54 га рус тилида ва 96884202 га ўзбек тилида мурожаат қилишингиз мумкин
|
|